Norma.uz

Вақтинча олинган ходимни ишда қолдириш

 

Спорт мактабида асосий иш жойи бўйича тўлиқ ставкада ишлайдиган шифокор (1-ходим) болани 3 ёшгача парваришлаш таътилига чиқди. 3 йил ўтгач таътилдан қайтди ва 0,5 ставка иш юкламаси белгилашни сўраяпти. У таътилда бўладиган даврга муддатли меҳнат шартномаси бўйича тўлиқ ставкада шифокор (2-ходим) ишга қабул қилинган.

Асосий ходимнинг ўрнига ишлаётган ходимни ўриндошлик бўйича иккинчи ярим ставкада ишда қолдириш мумкинми?

 

– Мумкин.

1-ходимнинг илтимосини инобатга олган ҳолда ҳамда унинг розилиги билан болани парваришлаш таътилидан қайтган кундан бошлаб меҳнат шартномасига қўшимча битим тузиб ва тегишли буйруқ чиқариб, меҳнат шартномаси шартларини ўзгартиришингиз лозим (МК 88-м., 96-м. 7-қ.).

Асосий ходим ишга чиққан пайтдан бошлаб 2-ходимнинг меҳнат шартномаси шартларини худди шундай тартибда ўзгартиришингиз, яъни у бўш иш жойи бўйича 0,5 ставкага ишга олинган деб ҳисоблашингиз мумкин.

2-ходим билан тузилган меҳнат шартномасини муддати тугаши билан бекор қилишингиз (МК 105-м.) ва янги шартлардаги меҳнат шартномаси бўйича уни ўриндошликка ёки асосий иш жойига 0,5 ставкага ишга қабул қилишингиз мумкин. ­2-шифокорни ўриндошлик бўйича ишга олинганлигини фақат у асосий иш жойига эга бўлганда ва у ердан бу ҳақда маълумотнома тақдим этганда расмийлаштириш лозим (МК 80-м. 1-қ.).

Прочитано: 354 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика