Ташкилотда ходим икки лавозимда ишлайди. Иккинчи лавозимда – ўриндошлик тартибда. Меҳнат шартномаси асосий лавозими бўйича расмийлаштирилган, иккинчиси бўйича лавозимда ўриндошликда ишлаши тўғрисида буйруқ чиқарилган. Меҳнат дафтарчасида фақат асосий лавозими кўрсатилган.
Иккинчи лавозимга меҳнат шартномаси расмийлаштирилмаганда, лавозим эса тизимда бўш иш ўрни сифатида акс эттирилганда ЯММТда ички ўриндошлик қандай кўрсатилади?
– Кўриб чиқилаётган саволда иш берувчи «ички ўриндошлик»ни қўллаяпти.
Ички ўриндошлик – асосий иши билан бир қаторда бошқа бўш лавозим бўйича ишни бажариш (Низомнинг 20-банди, ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган).
Ҳақиқатан ҳам, ички ўриндошликдан фарқли равишда бир нечта лавозимда бир вақтда ишлаш шартларида иккинчи меҳнат шартномасини тузиш шарт эмас (Низомнинг 5-банди), ички ўриндошликжда эса иккинчи меҳнат шартномаси тузилиши ва ЯММТда рўйхатдан ўтказилиши талаб этилади.
Шу боис ЯММТда ходимнинг меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказишда шартнома штат жадвалидаги асосий лавозимга рўйхатдан ўтказилади, ўриндошликдаги лавозим дастурда бўш иш ўрни сифатида кўрсатилади. Бироқ иш берувчи Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бўш иш ўринлари миллий маълумотлар базасига иш ўрни ҳақидаги маълумотда лавозим маоши кўрсатилишини ўчириб қўйиш имконига эга (Низомнинг 44-банди, ВМнинг 5.12.2019 йилдаги 971-сон қарорига 1-илова).
Ушбу функция ўчириб қўйиламайдиган бўлса, Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ушбу лавозимга номзод юборилганда бўш лавозим бўйича мажбуриятлар штатдаги ходимга топширилганлиги тўғрисидаги буйруқ илова қилинган ҳолда янги номзодни ишга қабул қилишни рад этиш имкониятини яратувчи асосли жавоб тайёрлаб қўйишни тавсия этамиз.