Norma.uz

Устамани бекор қилиш – интизомий жазо эмас

 

Меҳнатни рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқариш корхонаси бўлинмасининг барча ходимларининг иш ҳақига ойлик шахсий устамалар белгиланган. Бир ходим меҳнат интизомини бузганлиги аниқланди (техник ҳужжатларни расмийлаштиришда хатога йўл қўйган, иш вақти тугамасдан ишдан кетиб қолган).

Раҳбар уни шахсий устамадан маҳрум этишга қарор қилди. Ходимдан тушунтириш хатини ёзиш талаб қилинди. Ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ ишга келмаслик меҳнат интизомини қўпол тарзда бузишга киради, бундай ҳолат бир марта қайд этилганда ҳам меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.

Шахсий устаманинг бекор қилиниши интизомий жазо чораси ҳисобланадими? Ушбу ҳаракат учун ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми? Қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши лозим?

 

– Ходимларнинг иш ҳақига шахсий устамалар ва интизомий жазо чоралари ҳар хил нарсалардир.

Саволда айтиб ўтилган:

  • техник ҳужжатларни расмийлаштиришда хатога йўл қўйиш меҳнат интизомини бузиш ҳисобланмайди, бироқ ходимни иш ҳақига устамалардан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинишига сабаб бўлиши мумкин.

Шахсий устамалар меҳнат учун рағбатлантириш тусидаги тўловларга кирмайди. Уларнинг бекор қилиниши интизомий жазо чораси ҳисобланмайди (МК 180-м. 3-қ., 181-м.).

Ходимларнинг иш ҳақига шахсий устамалар меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ёки корхонанинг локал ҳужжатлари билан белгиланади ҳамда шундай тартибда бекор қилинади;

  • иш вақти тугамасдан ишдан кетиб қолиш меҳнат интизомини бузиш ҳисобланади.

Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилишгача интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин (МК 181-м.).

Ходим интизомий жазо устидан шикоят қилишга ҳақли (МК 184-м.).

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 468 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика