03.06.2025
Иш ҳақини учинчи шахс картасига тўлаш мумкинми
Ходим ўз иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бошқа тўловларни олиш учун ишончли шахсни ваколатли қилиш ҳуқуқига эга (ФК 137-м.). Ходим ўз иш ҳақини онасининг пластик картасига тўлаш ҳақида ариза ёзган ва нотариал тасдиқсиз ишончнома тузган. Иш берувчи ходимнинг иш ҳақини ишончнома ва ариза бўйича учинчи шахснинг пластик картасига тўлаши мумкинми? далее...»» |
27.05.2025
Икки уловда бир ўзи...
МЧЖга тегишли 2 та автомобилни бир вақтнинг ўзида фақат 1 нафар ҳайдовчига буйруқ асосида бириктириб берса бўладими? далее...»» |
27.05.2025
Ишга қабул қилишга доир
16 ёшга тўлган шахсни меҳнат шартномаси асосида 1 ставкага ишга қабул қилса бўладими? Бунда қандай ҳужжатлар талаб қилинади, иш вақти қандай белгиланади? далее...»» |
19.05.2025
Фарзанд туғилганида давлат ва иш берувчидан қандай суюнчилар олиш мумкин
Ходим оиласида янги фарзанд туғилганини маълум қилди. Биз унга қандай миқдордаги тўловни амалга ошира оламиз? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Фарзанд туғилиши муносабати билан бир марталик нафақани оила ҳам давлатдан, ҳам иш берувчидан олиши мумкинми? далее...»» |
30.04.2025
ЯММТ тизимидаги хатолар қандай тузатилади (йўриқнома)
Кадрлар ҳужжатларини юритиш жараёнида ташкилотлар кўпинча Ягона миллий меҳнат тизимига (ЯММТ) тузатишлар киритиш зарурати билан тўқнашадилар. Хатолар техник носозлик ёки бошқа сабаблар натижасида юзага келиши мумкин. Лекин ЯММТ дирекцияси энди фойдаланувчиларнинг маълумотларни тўғрилаш масалалари бўйича мурожаатларини Телеграм орқали қабул қилмайди. Бу ҳолатда ЯММТ билан қандай тўғри мулоқот қилиш кераклигини аниқлаштирдик. далее...»» |
22.04.2025
«Икки қайиқда»...
Ходим бир вақтнинг ўзида икки корхонада бир ставкада ишлаши мумкинми? далее...»» |
22.04.2025
Ташқи ўриндошлик: меҳнат шартномасини бекор қилишга доир
Ташқи ўриндош билан тузилган меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади? – Асосий ходимлар билан меҳнат шартномаси қандай бекор қилинса, ўриндошлар билан меҳнат шартномаси ҳам худди шундай тартибда бекор қилинади. Лекин ўриндошлик асосида ишловчи шахс билан тузилган меҳнат шартномаси далее...»» |
22.04.2025
Ўқув таътили учун ҳақ қандай тўланади
Тавсияга 13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонунга асосан ўзгартиришлар киритилди. Қонун 2025 йил 14 февралдан кучга кирганлиги сабабли тавсия шу санадан бошлаб амал қилади. далее...»» |
15.04.2025
Ҳар йилги меҳнат таътилини пуллик компенсация билан алмаштиришга доир
Меҳнат кодексининг 234-моддасининг 3 қисмига киритилган ўзгартишларга кўра, фойдаланилмаган таътил учун пуллик компенсация тўлашда якшанба куни инобатга олинмайди. Қандай эди : Илгари фойдаланилмаган таътил учун пуллик компенсацияни ҳисоблаш қоидалари 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб далее...»» |
15.04.2025
Меҳнат таътили давомийлиги календарь кунларида ҳисобланишига доир
13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонунга мувофиқ Меҳнат кодексининг 233-моддасига янги 2-қисм киритилди. Унга кўра ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда якшанба куни инобатга олинмайди. Эндиликда меҳнат таътили давридаги якшанба кунлари учун ҳақ тўланмаса, меҳнат таътили кунлари ҳам якшанбани қўшмаган ҳолда 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб ҳисобланадими? далее...»» |
15.04.2025
Ходим синов муддати даврида ишдан бўшаганда неустойка тўлайдими
Ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилди, унга дастлабки синов шарти ва тарафларнинг шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда неустойка тўлаши бўйича мажбурият киритилган. Агар ходим синов даври давомида ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаса, у неустойка тўлаши керакми? далее...»» |
08.04.2025
Ишдан бўшатиш нафақаси қандай ҳисоб-китоб қилинади
Тавсияга 13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган. Қонун 2025 йил 14 февралдан кучга кирганлиги сабабли, тавсия шу санадан бошлаб амал қилади. далее...»» |
25.03.2025
Хизмат сафарига ортиқча сарфланган харажатларни ой охирида қоплаб берса бўладими
Ташкилотимиз раҳбари кўргазмаларда қатнашиш учун тез-тез чет элга хизмат сафарига бориб келади. Хизмат сафари учун самолёт чиптаси ташкилот ҳисобидан олиб берилади. Хизмат сафари учун олдиндан аванс тўлови тўланмайди. Ҳисоб-китоб раҳбар келганидан сўнг бухгалтерияга тақдим қилинган ҳужжатлар (меҳмонхона квитанцияси, валюта алмаштирган бўлса, банк чеки)га асосан сарфланган суммалар қоплаб берилади ва ҳар бир кун учун ўрнатилган норма доирасида суткалик харажатлар суммаси тўлаб берилади. Раҳбар рози бўлса, ҳисоб сиёсатида кўрсатилган бўлса, хизмат сафарига бориб келинган ойнинг охирги куни ойлик иш ҳақига қўшиб хизмат сафари суммасини тўлаб берса бўладими? Бунда солиқ оқибатлари юзага келмайдими? далее...»» |
25.03.2025
Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
Корхона вахта усулида ишни ташкил қилган. Вахта усулида бажарилишини назарда тутадиган ходимларнинг иш ҳақига қонунчиликда белгиланган нормалардан ортиқча тўланди. Вахта усулида бажарилишини назарда тутадиган ходимларнинг иш ҳақига қонунчиликда белгиланган нормалардан ортиқча тўланган тақдирда, қилинган харажат фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажат ҳисобланадими ёки чегирилмайдими? далее...»» |
08.03.2025
Аёллар ва болалари бор ходимларда қандай кафолатлар бор
МК ҳомиладор аёллар, шунингдек болалари бор аёллар ва ходимлар учун имтиёзлар ва кафолатларни белгилайди. МК кафолатлар ва имтиёзлар ходимлар иш ва бола ҳақида ғамхўрлик қилишни бирлаштира олишларини назарда тутади. Бундай кафолатлардан нафақат она, балки боланинг отаси, бувиси, васийси ва бошқалар ҳам фойдаланиши мумкин. далее...»» |
18.02.2025
Тунги вақтдаги ишга жалб қилиш тартиби
Тунги ишларга жалб қилиш тартибини ички ҳужжатларда белгиланг: • смена жадвалларида; • Ички меҳнат тартиби қоидаларида; • жамоа шартномасида; Иш вақти ва дам олиш вақти тартиби тўғрисидаги низомда ва бошқаларда. Уларда сиз эҳтимол тунги ишларга жалб қилишингиз мумкин бўлган лавозимлар далее...»» |
11.02.2025
Қандай қилиб таъсисчи директорни асоссиз хизмат сафарлари учун жавобгарликка тортиши мумкин
Мен МЧЖнинг таъсисчисиман. Корхонамнинг директори ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда, қариндошлари яшайдиган Нукусга тез-тез хизмат сафарига бормоқда. Бунда у харажатларни ташкилот ҳисобидан хизмат сафари харажатлари сифатида қоплаяпти. Мен таъсисчи сифатида директордан асоссиз хизмат сафарлари туфайли етказилган моддий зарарни ундириб олишга ҳақлиманми? далее...»» |
11.02.2025
Юқори малакали чет эллик мутахассисларнинг даромадига солиқ солиш
Корхона юқори малакали чет эллик мутахассисларни ишга қабул қилмоқда. Уларнинг даромадига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқни қайси ставка бўйича солиш керак? далее...»» |
28.01.2025
Хорижга хизмат сафари харажатлари бўйича компенсация пулларини тўлаб бериш
Корхона директори чел элга хизмат сафарига бориб келди. Директорга хизмат сафари учун компенсация қандай тўланади? Қанча суммадан солиқ ушлаб қолинмайди? далее...»» |
28.01.2025
Турли никоҳдан фарзандлари бўлган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай тўланади
Корхона ходими касал бўлиб, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини расмийлаштирган. Унинг биринчи никоҳидан боласи бор, унга алимент тўлайди. Ҳозирги никоҳда ҳам икки фарзанди бор. Ушбу ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қанча миқдорда тўланади? далее...»» |