Вазият: умумий овқатланиш корхонаси ишлаб чиқариш ходимларини махсус кийимлар билан бепул таъминлайди. Бунда раҳбариятнинг буйруғига мувофиқ ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходим ишдан бўшатилганда унинг иш ҳақидан махсус кийим қийматининг бир қисми – ундан фойдаланишнинг қолган муддатига мутаносиб равишда ушлаб қолинади.
Ишдан бўшаётган ходимнинг иш ҳақидан махсус кийим қийматини ушлаб қолиш ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш мақсадида товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланадими?
– Ҳа, ишдан бўшаётган ходимнинг иш ҳақидан махсус кийим қийматини ушлаб қолиш – бу ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланмадир (СК 238, 239-м.).
ҚҚС бўйича солиқ базаси мазкур ҳолда солиқ суммасини ўз ичига оладиган ушлаб қолиш суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Шунингдек, бу амалиёт фойда солиғи оқибатларини келтириб чиқаради.
buxgalter.uz.
