Norma.uz
Божхона
29.12.2014 Божхонада интерактив хизматлар
2014 йилнинг ўтган даврида тадбиркорлик субъектлари учун интерактив хизматлар ташкил этишга асосий эътибор қаратилиб, ДБҚ расмий веб-сайти орқали ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун 17 та интерактив хизматлар амалиётга жорий этилди.
далее...»»
22.12.2014 Айни бир хил товарлар қиймати бўйича

Товарларнинг божхона қийматини назорат қилиш учун ташкилотдан айни бир хил ёки ўхшаш товарларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотларни сўрашди. Биз уларга эга эмасмиз. «Бу ҳолда, – дейишди бизга божхона постида, – қийматини ўз маълумотларимиз асосида белгилаймиз». Қизиқ, булар қандай маълумотлар экан, божхоначилар қийматни қандай баҳолашмоқчи?


далее...»»
09.12.2014 Уч ой бепул

Бизнинг ҚК менежери этиб қўшни республика фуқароси тайинланди. Агар унинг ҳозир бўлиши иш фаолияти билан боғлиқ бўлса, у ўз автомобилида Ўзбекистонда қанча муддатга келиши мумкин? Божхонада қандай тўловларни амалга ошириш ва қандай ҳужжатларни расмийлаштириш лозим?


далее...»»
09.12.2014 Мотоциклни шамолдек учириб...

Ноёб мотоциклни таъмирлаш учун Россиядан ишлатилган эҳтиёт қисмлар олиб келмоқчиман. Божхонадан ўтиш учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак? У ерда бирор-бир йиғимларни тўлаш лозимми?


далее...»»
01.12.2014 Қатъиятли бўлинг: қайтар алоқадан фойдаланинг

Бир неча йилдан бери ғалати тамойил кузатилади: баъзи божхоначилар ўз талаблари билан импортчиларни ҳуқуқбузарликлар қилишга мажбур этадилар. Бу ҳол қандай юз беради? Айтайлик, тадбиркор Хитойда ускуна буюртирди, импорт шартномаси тузди, маблағ ўтказди. Юк ёпиқ контейнерда тегишли ҳужжатлар билан келтирилади, уларда ускунанинг номи, сони ва нархи кўрсатилган. Божхона пости инспектори контейнерни очмасдан, товарларни кўздан кечирмай, ўлчамай, фақат илова қилинган ҳужжатларга асосланиб импортчини декларация топширишга мажбур қилади.


далее...»»
24.11.2014 Психотроп моддалар билан муомала қандай бўлади?
Дори-дармон воситаларининг олиб кирилишида таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситаларига алоҳида ёндашиш талаб этилади. Чунки жисмоний шахслар олиб кираётган препаратлар таркибида кам миқдорда бўлса-да, гиёҳванд ёки психотроп моддалар мавжуд бўлса ва бу ҳақда божхона баённомасида кўрсатилмаса, бу маъмурий ва ҳатто жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин.
далее...»»
17.11.2014 Харидорга БЮД нусхасини кўрсатинг

Бизнинг корхонамиз бир неча йил аввал 40-режимда ускунанинг олиб кирилишини расмийлаштирди, унга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларини тўлашдан озод қилинадиган технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар рўйхати бўйича имтиёз қўлланилган эди. Эндиликда биз бу ускунани Андижон вилоятидаги фирмага сотмоқчимиз. Бироқ бизга бунинг учун божхона юк декларациясини қайта расмийлаштириш зарурлиги ҳақида айтишди. Шундай қилиш керакми?


далее...»»
10.11.2014 Хорижда филиал очамиз
Екатеринбургда (РФ) корхона (ЎзР резиденти) ваколатхонаси ёки филиали ташкил этилган тақдирда божхона органига қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
далее...»»
10.11.2014 Сабзавотларни экспорт қилишнинг ўз йўриғи бор
Сабзавот маҳсулотларини Қозоғистон Республикасига ва Россия Федерациясига экспорт қилиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади? Божхона йиғимлари ва божлар қай тартибда ҳисоблаб чиқарилади?
далее...»»
27.10.2014 Дориларни маркировка қилиш шарт
Дугонам испан дорисини сотиб олди, йўриқномадан ташқари, унинг ўровида ҳам ўзбек тилидаги ёзувлар бор экан, илгари бундай қутида украинча ёзувлар бўлар эди. Энди дугонам дорининг оригиналлиги хусусида шубҳаланяпти. Буни қандай тушуниш керак, дори божхонадан ўтганмикин ва уни Ўзбекистонда сотишга расмий рухсат олинганмикин?
далее...»»
27.10.2014 Кинологларнинг халқаро мусобақаси
ДБҚ Миллий кинология маркази ходимлари МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари кинология тузилмаларининг (хизмат итлари билан биргаликда) кўпкураш бўйича IV халқаро мусобақасида соврин эгаси бўлдилар.
далее...»»
29.09.2014 Нодир буюмларни чегара орқали қонуний тарзда олиб чиқса бўладими?

Ўзим билан оилавий мерос бўлган, оиламизга авлоддан авлодга ўтиб келган қадимий Инжилни олиб чиқиб кетмоқчиман. Лекин унинг учун менда ҳеч қандай ҳужжат ва рухсатномалар йўқ. Бу китобни олиб чиқиб кетиш учун қандай ҳужжатларни расмийлаштиришим керак? Оиламизда ўтган асрнинг 70-йилларида сотиб олинган, ГДРда ишлаб чиқарилган чинни чой сервиси, ота-боболаримдан қолган иккита оилавий Қуръон бор. Улардан бирида ҳадя қилинганлик хусусида дастхат ҳам мавжуд. Россияга доимий яшаш учун кўчиб кетаётиб, уларни ўзимиз билан олиб кетишимиз мумкинми?


далее...»»
08.09.2014 Ўлчов бирлигини ТИФ ТНдан изланг

Интернет-дўкон орқали Хитойдан дастгоҳларга эҳтиёт қисмлар сотиб олмоқчиман. Юк оғирлиги, чамаси, 70 кг бўлади, балки ундан кўпроқ бўлар. Эҳтиёт қисмлар турлари. Унинг фарқини юзаки билиш қийин. Бож тўлашим керакми ёки йўқми? Агар тўлаш керак бўлса, қандай тўланади: кг учун, ҳажм учун ёки донаси учунми?


далее...»»
02.09.2014 Чегарадан янги декларация билан ўтиш тартиби

Жорий йилнинг 11 августида ДБҚнинг «Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 5.08.2014 йилда 2606-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кучга кирди.


далее...»»
25.08.2014 Умумий асосларда
Мен Ўзбекистон фуқаросиман, 4 йилдан бери Россия Федерациясида вақтинча яшаяпман. Яқинда Россияда олинган даромадимга ўша ернинг ўзида РФ рақам белгиси бўлган, хорижда (Германия) ишлаб чиқарилган автомобиль сотиб олдим. Ўзбекистон божхона чегараси орқали олиб ўтиш чоғида шахсий фойдаланиш учун олинган автотранспорт воситамга божхона тўловлари солинадими?
далее...»»
25.08.2014 Варақларни қўшинг
Ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган, биргина ТИФ ТН коди билан классификацияланадиган, бироқ турли номлар, товар белгилари, русумлар, моделлар ва техник тавсифларга эга бўлган ноистеъмол товарларини олиб киришда ҳақиқатан ҳам уларни қўшимча варақлардан фойдаланган ҳолда турли товарлар сифатида декларациялаш керакми?
далее...»»
25.08.2014 Меъёрга амал қилинг
Қизим Францияда шахсий фойдаланиш учун лок-бўёқ қопламлар зичлигини ўлчагич ва гараж учун TROTEC русумли мини-видеоскоп сотиб олди, уларнинг умумий қиймати ҚҚС билан 228,01 евро. Қизим Ўзбекистонга келиши билан божхона божини тўлаши ёки қўшимча ҳужжатларни расмийлаштириши керакми?
далее...»»
18.08.2014 Гуручимиз хорижга чиқмайди
Бир неча йил аввал Ўзбекистондан экспорт қилиш тақиқланган товарлар рўйхати бўлар эди. У ҳозир ҳам борми? Хусусий корхона ёки якка тартибдаги тадбиркор Қорақалпоғистонда етиштирилган гуручни Қозоғистонга олиб чиқиши мумкинми?
далее...»»
18.08.2014 Йўлда қўшимча юк ортилганда
Фирмамиз юк ташиш билан, шу жумладан халқаро миқёсда ҳам, шуғулланади. Баъзан юкнинг бир қисмини Тошкентда қолдирамиз, қолган қисмини эса бошқа вилоятларга олиб борамиз. Бунда машина, одатда, юк билан тўлмайди. Сафар рентабелли бўлиши учун бориш йўналишида машинани юк билан тўлдириш мумкинми?
далее...»»
18.08.2014 Давлат фойдасига

Товарларни божхонадан ўтказиш қимматга тушганлиги сабабли улар биз учун мутлақо фойдасиз бўлиб қолди. Бизга ушбу товарлардан воз кечиш мумкинлигини айтишди. Буни қандай қилиб кам харажат билан амалга ошириш мумкин? Ушбу таомил учун йиғим миқдори қанча бўлади?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика