Norma.uz
Божхона
29.08.2018 Сарҳадлар ҳимояси йўлида
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида 2 та қонун лойиҳаси – биринчи ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги ҳужжатлар бевосита ушбу соҳага тегишли бўлди. Шундан ҳам божхона мамлакатимизда бошланган катта ислоҳотларнинг диққат марказида турган тизимлардан эканлигини англаб олса бўлади.
далее...»»
20.08.2018 Қарор устидан шикоят қилиш мумкин
Божхона идораси божхона қийматига тузатиш киритилганлиги муносабати билан қўшимча ҳисобланган тўловларни тўлаш зарурлигини маълум қилди. Товарни илк бор ўзимиз божхона брокерини жалб этмасдан декларациялаган эдик. Ҳаммаси маромидагидек эди. Божхоначилар қайта ҳисоб-китоб қилишга ҳақлими?
далее...»»
20.08.2018 Янги «сергак кўз» – божхона хизматида
Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон) билан чегара божхона постларини энг замонавий катта ҳажмдаги сканер қурилмалари билан жиҳозлаш вазифаси қўйилди. Уни қўллаш орқали республикамиз божхона чегарасини кесиб ўтаётган транспорт воситалари ва юкларнинг самарали божхона кўригини таъминлаш, товарлар ва гиёҳвандлик воситалари ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш, божхона тартиб-таомилларини тезлаштириш мумкин бўлади.
далее...»»
20.08.2018 Кичик саноат зоналарига катта ¬эътибор
Мамлакатимизда аҳолини иш билан таъминлаш, маҳаллий шароитда рақобатдош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қолаверса халқимизнинг даромадларини оширишда кичик саноат зоналарининг ташкил этилиши жуда қўл келмоқда. Шу маънода ҳукуматимизнинг «Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (19.07.2018 йилдаги 556-сон) мувофиқ, жами 62,45 гектарлик ҳудуд Самарқанд вилояти кичик саноат зоналари таркибига қўшимча равишда киритилди.
далее...»»
20.08.2018 Божхоначилар тадбиркорлар ҳузурида
Қизиқ даврда яшаяпмиз: кўплаб хизматлар, шу жумладан давлат хизматлари интерактив усулда – масофадан туриб кўрсатиляпти, лекин муаммолар бевосита жойларга бориб ўрганилмоқда. Тўғри-да, кўз кўзга тушганда самимийлик юзага келади, хайрихоҳлик ортади.
далее...»»
13.08.2018 Зар яширган қонунбузар
Самарқанд халқаро ¬аэропорти чегара-божхона пости ходимлари «Истанбул-Самарқанд» рейси билан учиб келган ва «яшил» йўлак орқали ўтмоқчи бўлган Х.О. дан одатдагидек, яширин товарлар олиб ўтмаётганлиги хусусида сўрашганда «йўқ» деб жавоб берган. Йўловчи тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилганда эса унинг қўл юклари орасида белгиланган нормалардан ортиқча – салкам 60 грамм тилла тақинчоқлар борлиги ошкор бўлди. Қарангки, ушбу шахс мазкур заргарлик буюмларини нотаниш кимсанинг илтимосига биноан 25 АҚШ доллари эвазига олиб ўтмоқчи бўлган экан.
далее...»»
13.08.2018 Контрафакт радиоэлектроника
Шаҳар бедарвоза эмас, деган гап бор. Дарҳақиқат, мамлакатга товарларни олиб кириш ёки ундан олиб чиқишнинг ўз меъёрлари, тартиб-қоидалари бор. Уларга риоя этмаганлар эса тегишли тарзда жавобгар бўладилар.
далее...»»
08.08.2018 РФ божхона қоидалари-2018
Дўстларимиз билан енгил автомашиналарда Қримга бормоқчимиз. У ерга нималар олиб бориш ва нималар олиб келиш мумкинлигини билмоқчи эдик. Россияга олиб ўтиладиган валюта суммаси транспорт турига боғлиқ бўлишини эшитдик, шу тўғрими?
далее...»»
08.08.2018 Божхона тўловларисиз почта жўнатмалари: янги нормалар
Президентнинг 19.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3873-сон қарори эълон қилинди.
далее...»»
08.08.2018 БКО расмийлаштирилади
Хитойдан қизимнинг сепи учун 850 АҚШ долларига ётоқхона гарнитурини сотиб олдим. Темир йўл орқали контейнерда жўнатдим. У шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган, битта экземплярда олиб кирилмоқда. Ушбу товарга товарларни божсиз олиб кириш нормалари татбиқ этиладими? Агар татбиқ этилмаса, божхонада қанча тўлаш керак бўлади? Тўлов қандай ҳужжат билан расмийлаштирилади? Қизимнинг сепи учун Чимкентдан маиший техника, ўрин-кўрпа жилди ва идиш-товоқ олиб келмоқчиман. Божхонада пул тўламаслик учун қанча суммалик товар олиб киришим мумкин?
далее...»»
08.08.2018 «Milano»чилар қўлга олинди
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, акциз маркасиз ёхуд бошқа давлатларнинг акциз ёрлиғига эга бўлган бундай маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олиш божхона органлари зиммасидаги муҳим вазифалардан ҳисобланади.
далее...»»
08.08.2018 Шаржадан атир-упа ва планшет билан...
Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳридан учиб келган йўловчиларни божхона назоратидан ўтказганда товар-моддий бойликларни юртимизга ноқонуний олиб ўтишга уринган қонунбузарларни фош этишди.
далее...»»
08.08.2018 Коррупцияга қарши курашишда ¬оила ҳам масъул
Ўтмишдаги аёллар турмуш ўртоғини хизматга жўната туриб, «Бизга фақат ҳалол луқма олиб келинг, биз бу дунёнинг очлигига чидаймиз, лекин охиратнинг оловига чидамаймиз» деган сўзларни айтишар экан. Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан Нарпай туман ҳокимиятида ўтказилган «Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид» мавзусидаги учрашувда соҳани тамагирлик, коррупция иллатларидан тозалаш хусусида сўз борди.
далее...»»
08.08.2018 Экспортга кўмаклашиб...
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан мамлакатимизда қабул қилинган қонунчилик меъёрлари деҳқон ва тадбиркорларимиз учун кенг имкониятлар эшигини очмоқда.
далее...»»
02.08.2018 Учиш аппаратлари «яшил» йўлакдан «учиб ўтолмади»
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисида»ги қарорига (26.11.2014 йилдаги 322-сон) мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудига 2015 йилнинг 1 январидан учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кириш тақиқланган.
далее...»»
02.08.2018 Тадбиркорларга хизматлар масофадан туриб кўрсатилади
Тошкент шаҳар божхона бошқармасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда тадбиркорларга кўрсатилаётган давлат хизматлари, хусусан, божхона хизматларининг сифатини янада ошириш борасидаги масалалар таҳлил қилинди.
далее...»»
02.08.2018 Вагон. Ошхона. Шкафдаги оғу
Юртимизда ташқаридан сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни импорт қилиш йўлига ғов бўлиш учун аниқ ва самарали тартиблар ишлаб чиқилган. Бунда, энг аввало, юртдошларимиз саломатлиги, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар манфаати алоҳида эътиборга олинади. Амалдаги тартибларга риоя қилмай, ички бозорни сифатсиз маҳсулотлар билан тўлдиришда «жонбозлик кўрсатаётганлар» эса, афсуски, учраб турибди.
далее...»»
02.08.2018 Божхона омбори эгаларини қайси масалалар қизиқтирди?
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида вилоятда фаолият кўрсатаётган божхона омбори эгалари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида соҳага доир қонунчиликдаги янгиликлар ва сўнгги ўзгаришлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.
далее...»»
25.07.2018 «Яшил» йўлак: 30 млн сўмлик тиббий буюмлар йўли тўсилди
Самарқанд халқаро аэропортида «Домодедово–Самарқанд» йўналишидаги авиарейс билан учиб келган республикамиз фуқароси О.Ш. «яшил» йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида ундан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишида махсус рухсатнома талаб қилинадиган товарлар бор-йўқлиги оғзаки сўралди. Фуқаро бундай товарлар йўқлигини айтганидан сўнг унга тегишли бўлган багаж сумкаси холислар иштирокида текширилди.
далее...»»
25.07.2018 54 та кондиционер! «Шахсий фойдаланиш учун»ми?!
Маълумки, жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб жисмоний шахсларга автойўл (йўловчи) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда 300 АҚШ доллари миқдоридаги товарларни божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилди. Бу «имкониятлар муҳити»дан фойдаланиб қолмоқчи бўлган уддабуронлар ҳам дарҳол топилди.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика