Norma.uz
НОРМА МАСЛАХАТЧИ
24.11.2020 Моддий ёрдам ва ижтимоий нафақа бериш тартиби ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 4 августда қабул қилинган «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, 2020 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари босқичма-босқич «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими воситасида амалга оширилмоқда. Жумладан, бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, яъни ижтимоий нафақалар тайинлашни кўриб чиқиш ва белгилаш тартиб-таомиллари Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ орқали амалга оширилмоқда. Мазкур янги тизим ва унинг қулайликлари ҳақида маълумот олиш учун ЎзА мухбири Ғ.Ҳасанов бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Абдурашид РАҲИМОВга бир неча саволлар билан мурожаат қилди.
далее...»»
24.11.2020 Моддий ёрдам ва ижтимоий нафақа бериш тартиби ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 4 августда қабул қилинган «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, 2020 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари босқичма-босқич «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими воситасида амалга оширилмоқда. Жумладан, бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, яъни ижтимоий нафақалар тайинлашни кўриб чиқиш ва белгилаш тартиб-таомиллари Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ орқали амалга оширилмоқда. Мазкур янги тизим ва унинг қулайликлари ҳақида маълумот олиш учун ЎзА мухбири Ғ.Ҳасанов бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Абдурашид РАҲИМОВга бир неча саволлар билан мурожаат қилди.


далее...»»
24.11.2020 Нотариуслар учун бешта маъмурий регламент тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси 18.11.2020 йилдаги «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида»ги 726-сон қарорни қабул қилди.
далее...»»
24.11.2020 Бағрикенглик бўйича жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамаси 17.11.2020 йилдаги «Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 723-сон қарорни қабул қилди.
далее...»»
24.11.2020 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
24.11.2020 Меҳнат кодексидаги ўзгартиришлар, маданий фаолият ва статистика
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 19 ноябрда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан ушбу соҳаларга тегишли бўлган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
далее...»»
17.11.2020 Иш берувчи ходимни ишга тиклашга рози бўлмаганда
Меҳнат шартномаси бекор қилинишига рози бўлмаган ходим судга мурожаат қилди. Суд ишдан бўшатиш ҳолатини ноқонуний деб топиб, ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу қарордан норози бўлган иш берувчи нима қилиши лозим? Мазкур ҳолатда қандай тўғри ҳаракат қилиш ҳақида «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова сўзлаб берди:
далее...»»
17.11.2020 Бутун оила учун кўп марталик виза
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари ходимларига ва уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзоларига кўп марталик визаларни бериш мумкинми?
далее...»»
17.11.2020 Пандемиядан кейин меҳмонга
Пандемия тугаганидан кейин Қозоғистондаги қариндошларимизни меҳмонга чақирмоқчимиз. Улар учун турар жой тақдим этадиган уй эгаси нималарни билиши лозим? Ўзбекистон Республикаси бўйлаб уларнинг ҳаракатланиш тартиби қандай? Қариндошлар дам олиш уйлари ёки санаторийларга расмийлаштирилган тақдирда, уларни таклиф қилган шахс нималар қилиши лозим?
далее...»»
17.11.2020 Ишончнома бўйича ёзиб берилади
Июль ойида квартира сотиб олдим. Сотиб олиш чоғида нотариусда ушбу квартирада прописка қилинган барча оила аъзолари 30 кун ичида пропискадан чиқиш мажбуриятини имзоладилар. Бироқ прописка қилинганлардан бири ҳали пропискадан ўчмасдан қамоққа тушиб қолди. Уни қандай пропискадан чиқариш мумкин?
далее...»»
17.11.2020 Кетишга улгурмади
Чет эл фуқароси карантин жорий этилгунига қадар бошқа хорижий давлатга доимий яшаш жойига кетиш учун пропискадан ўчган, бироқ чегаралар ёпилиб қолганлиги сабабли кетолмай қолган. Ҳозир у Ўзбекистондаги аввалги яшаш жойига прописка қилиниши мумкинми?
далее...»»
17.11.2020 Қоидалар ҳаммага ҳам татбиқ этилавермайди
Ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад маҳалла фуқаролар йиғинига моддий ёрдам сўраб ариза тақдим этилишидан олдинги 3 ой учун ҳисобланади. Уни ҳисоблашга оид талаблар иш ҳақи мавжуд бўлмаганлиги сабабли жами даромад тўғрисидаги маълумотда фақат охирги 2 ойлик даромад кўрсатилган ҳолатларда татбиқ этиладими?
далее...»»
17.11.2020 Йўлни ҳокимият таъмирлайди
Турар жойга туташ бўлган автомобиль йўлининг тирбанд қатнов қисмига асфальт ётқазилиши учун жамоавий мурожаатни қайси инстанцияга ёзиш керак?
далее...»»
17.11.2020 Мулкдорга – устувор ҳуқуқ
Маҳаллий Кенгаш қоидаларни (ВМнинг 16.11.2019 йилдаги 911-сон қарорига 1-илованинг 15, 16-бандлари) бузган ҳолда, якка тартибдаги уйлар жойлашган ер участкасининг олиб қўйилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида мулкдорларни мўлжалдаги лойиҳа билан олдиндан келишмасдан хабардор қилди ва улар битим тузишлари керак бўлган ягона инвесторни маълум қилди. Мулкдорлар Кенгаш томонидан қабул қилинган қарор регламенти, инвесторни танлаш жараёни, тендер ўтказиладиган вақт ҳақида маълумот берилмаган ҳолда хабардор қилинди. Кенгашнинг ҳаракатлари қонунийми?
далее...»»
17.11.2020 «Собиқ» директор маъмурий жавобгарликка тортилади
Фирмада директор ўзгарди. Янги директор мавжуд ҳужжатларни инвентарлашдан ўтказди. Инвентарлаш натижасида собиқ директор томонидан имзоланмаган ҳужжатлар (шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар ва ҳ.к.) борлиги аниқланди. Ушбу муаммони собиқ директор билан муҳокама этилганига қарамай, ҳужжатлар айни пайтга қадар лозим даражада расмийлаштирилган. Ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги, шунингдек корхона бўйича асосий низомларнинг (ички меҳнат тартиби қоидалари, штат жадвали ва ҳ.к.) мавжуд эмаслиги учун собиқ директор учун қандай жавобгарлик чоралари назарда тутилган?
далее...»»
17.11.2020 Рад этиш ноқонуний
Ходим 26.08.2013 йилда ишга қабул қилинган. 2020 йил бошланмасидан йиллик таътиллар жадвали тузилган. 2020 йил март ойида ходим 26.08.2019 йилдан 26.08.2020 йилгача ишланган давр учун таътил олган. Оилавий шароитига кўра 2020 йил октябрь ойида ходим МКнинг ¬143-моддасига асосан (йиллик асосий таътил иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади) 26.08.2020 йилдан 26.08.2021 йилгача бўлган давр учун меҳнат таътили беришларини сўраган. Ходимга таътил бир йилда бир марта берилишига асосланиб таътил берилмаган, чунки жорий йилда у таътил олиб бўлган. Меҳнат таътили берилиши рад этилиши қонунийми?
далее...»»
17.11.2020 Бухгалтерни қандай жазолаш мумкин

Бухгалтер тўлов чоғида пул маблағларини бошқа етказиб берувчига ўтказган, бунинг натижасида ташкилот банкка воситачилик ҳақи сифатида анча катта суммани тўлашга мажбур бўлган. Мазкур ҳолатда бухгалтерга қандай интизомий жазо чоралари ва огоҳлантиришлар қўлланилиши мумкин?


далее...»»
17.11.2020 Маълумотноманинг ҳақиқийлигини текширинг
Корхона ходими кетма-кет 4 кун ишга келмаган. У ишга чиққанидан кейин рўйхатдан ўтказилмаган ва берилган санаси қайд этилмаган маълумотнома нусхасини тақдим этган. Маълумотномада қуйидаги маълумотлар келтирилган: Ф.И.О., туғилган йили, амбулатор даволанишда бўлган даври, ташҳис, имзо, лавозими кўрсатилган (маълумотномада амалдаги «бош шифокор ўринбосари» лавозими ўрнига «шифокор» кўрсатилган), шифокорнинг шахсий муҳри, «касаллик варақалари учун» ёзуви билан учбурчакли муҳр босилган, муассаса номи кўрсатилган ва даволаш муассасасининг тўртбурчакли муҳри босилган. Бундан ташқари, ушбу маълумотнома белгиланган шаклларга: 094х, 095х ва 138х – мувофиқ келмайди Маъмуриятнинг маълумотноманинг асл нусхасини топшириш талабига ходим асл нусха даволовчи шифокорда қолган деб жавоб қилган. Тақдим этилган меҳнат лаёқатсизлик тўғрисидаги маълумотнома нотўғри расмийлаштирилган бўлса, иш берувчи ходимни узрли сабабларсиз ишда бўлмаган деб ҳисоблаб, уни меҳнат интизомини бир марта қўпол равишда бузганликда айблаган ҳолда ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми?
далее...»»
17.11.2020 Корхонанинг локал ҳужжатларига мувофиқ
Ташкилотда ишлаб чиқаришга оид буйруқлар лойиҳалари ким томонидан тайёрланиши ва улар қайси бўлимда сақланиши лозим?
далее...»»
17.11.2020 Илтимосни асослаб бериш лозим
Корхона ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритади. Фаолият мунтазам тусга эга, мавсумий ва вақтинчалик ишлар мавжуд эмас. Ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз тарзда амалга оширилади. Олий суд Пленумининг қарори (17.04.1998 йилдаги 12-сон) судларнинг эътиборини фақат МКнинг 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжудлиги сабабли муддатсиз меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган вазиятларда муддатли меҳнат шартномалари тузилиши мумкинлигига қаратади. Сўнгра қуйидагилар таъкидлаб ўтилади: «МКнинг 76-моддасида келтирилган, ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилишига йўл қўйиладиган ҳолатлар рўйхати мукаммал ҳисобланишини инобатга олиш лозим. Ходим билан меҳнат шартномаси МКнинг 76-моддаси талаблари ҳисобга олинмаган ҳолда тузилган бўлса, шартноманинг муддати тўғрисидаги шарт ҳақиқий ҳисобланмайди, ходим эса биринчи иш кунидан белгиланмаган муддатга ишга қабул қилинган саналади». Ишлаб чиқариш корхонаси ходимнинг ёзма шаклдаги аризасига асосан муайян муддатга меҳнат шартномасини тузишга ҳақлими ва МКнинг 76-моддасига кўра «ходимнинг манфаатлари» нимани англатади?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика