Norma.uz
НОРМА МАСЛАХАТЧИ
03.03.2021 Бадалларни ким киритади: мулкдорми ёки ижарачи?
Бир УМШга бирлашган учта кўп қаватли уйда мулкдорларнинг ярмидан кўпи ўз квартираларини ижарага беришади. Уларнинг аксарият қисми умумий мол-мулкни сақлашга мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарздор. Баъзиларнинг қарздорлиги бир неча йилдан буён давом этиб келади. Қарздорларнинг кўпчилигини топиб бўлмайди, сабаби улар бошқа республикага ёки шаҳарга кўчиб кетлан бўлади. Бу ҳолат ширкатнинг фаолиятида ўз аксини топмоқда. Масалани суд тартибида ҳал этиш натижалар бермади. Бунинг оқибатида УМШ уйни сақлаб туриш бўйича режалаштирилган ишларни бажара олмайди, кредитларни вақтида сўндирмайди, бунга маблағ етмайди. Пировардида – аҳолининг норозилиги келиб чиқади. Бадал миқдори шундайлигича қолдирилса, режалаштирилган ишлар амалга ошмайди, ширкат жойида тўхтаб қолади. Қарздорлар борлиги учун бадалнинг оширилишига – УМШ аъзолари қаршилар. Бу муаммо биргина бизнинг ширкатга тегишли эмас. Ижарага берувчилар уйдаги умумий мол-мулкни етарли даражада сақлаб туриш имкониятини чеклаш орқали бугунги кунда катта хатарга айланди. Нима учун қонун ҳужжатларига, шу жумладан турар жойнинг ижара шартномасига уйнинг умумий мол-мулкини сақлаб туриш бўйича мажбурий бадаллар ижарага берувчи томонидан 6–12 ой давомида тўланмаган тақдирда, бу вазифани ижарага олувчи ўз зиммасига тушишини назарда тутувчи нормани киритиб бўлмайди? Кейинчалик турар жой мулкдори билан ижарага олувчи турар жойнинг ижара тўлови бўйича ҳисоб-китобни қилиб олаверишар эди.
далее...»»
03.03.2021 Бадалнинг камлиги – кўрсаткич эмас
Қўшни УМШда умумий мол-мулкни сақлаб туриш учун бадаллар бизникидан бир ярим баравар кам миқдорда. Бизнинг УМШдагилар кўп пул тўлаётганларидан, ишнинг натижасини эса кўрмаётганларидан норозилар. Уйда яшовчиларнинг аризаларига жавобан ширкат раҳбарияти ҳозир маблағ йўқ, кредитларни сўндиряпмиз, деб айтади. Лекин қўшни УМШда ҳам кредитларни сўндиришади. Ёки биз ҳам бу ширкатдан чиқиб кетиб, бадалларни камроқ тўлайдиган ширкатга ўтиб кетсакмикин?
далее...»»
03.03.2021 Электр учун тўладик – чироқ ёнгани йўқ
Кўплаб истеъмолчилар қарздорликни тўлагандан кейин ҳам электр энергиясини ўчириб қўйишаётганидан шикоят қилишади. Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭЭҲО ва НҚАТ) уланган ҳисоблагичлар тўловини тўламаган абонентни автоматик тарзда электр қуввати етказиб беришдан узиб қўяди. Қарз тўлангандан кейин эса уни тезкор тарзда улаб бераверишмайди. Айримлар бунинг учун бир кунини (баъзида ундан ҳам кўпроқ) йўқотади, қўнғироқлар қилади, шикоятлар, асаббузарликларга дуч келади, вақт кетказиб, гап нимада эканлигини билиш учун электр таъминоти ташкилотига йўл олади. Бундан ташқари, баъзиларни бўнак тўловлари мавжуд бўлганда ҳам ўчириб қўйишяпти.
далее...»»
03.03.2021 Қонунга оёқ қўйиш: бошбошдоқликнинг охири борми?
Адлия вазирлиги https://t.me/pravoinf телеграм-каналида кўп квартирали уйларни кўп квартирали уйлардаги жой мулкдорларининг хабардорлигисиз бошқарувчи ташкилотларга (БТ) ёки бошқарувчига топшириш, умумий йиғилиш, очиқ танловни ўтказиш «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун талабларига зид эканлиги хусусида огоҳлантиради. Бундай ҳоллар юз берган тақдирда Адлия вазирлиги 1008 рақамли «ишонч телефони» орқали қўнғироқ қилиш ёки info@adliya.uz манзилига хабар юбориш кераклигини эслатади. Янги йилда янги БТлар, ҳокимиятлар, маҳалла қўмиталарининг вакиллари, округлар-секторлар-штаблар ва турар жойлар мулкдорлари устидан иш юритувчи турли тузилмаларнинг бошлиқлари Тошкентдаги кўп квартирали уй-жой фондига фаол тарзда босим ўтказа бошлади. Бу кампания улар томонидан ўзбошимчалик билан эълон қилинган тажриба доирасида бошқарувни профессионаллаштириш байроғи остида ўтмоқда. Бундан кўзланган мақсад – кўп квартирали уйларни бошқаришда бошқарувчи ташкилотларни ягона усул сифатида тақдим этиш. Бундан ташқари, етарлича моддий-техник базага эга бўлмаган кўплаб янги бошқарувчи ташкилотлар уй-жой бозорида муваффақиятли ишлаб келаётган БТларни «бозордан сиқиб чиқариш» ёки уларга қўшилиш чора-тадбирларини кўришаётир. Бу ишларнинг барчаси Уй-жой кодекси, Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зид равишда амалга оширилмоқдаки, пировардида бу уй-жой соҳаси ривожланишини орқага суриб юбориши ҳамда турар жой мулкдорларида қонун ва адолатга бўлган ишончни батамом йўққа чиқариши мумкин.
далее...»»
03.03.2021 Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказишга хусусий ташкилотлар жалб этилади
«Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокама учун порталга жойлаштирилди.
далее...»»
03.03.2021 Сувни тежайдиган технологияларга субсидиялар ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 йилдаги 95-сон қарори билан Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
далее...»»
03.03.2021 Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бизнесни қандай қўллаб-қувватлайди
Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2021 йилдаги 77-сон қарори билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш назарда тутилган.
далее...»»
03.03.2021 «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди
Ушбу Қонуннинг (16.02.2021 йилдаги ЎРҚ-674-сон) мақсади халқаро тижорат арбитражларининг фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
далее...»»
25.02.2021 Судьянинг пенсияси қанча?
Илгари прокуратура органларида ишлаган шахс кейинчалик судья лавозимида ишлаган бўлса, прокуратура органларидаги иш стажи судья пенсиясини олишда инобатга олинадими?
далее...»»
25.02.2021 Сут ўрнига пул беринг
Ишлаб чиқариш корхонасининг ходими унга бериладиган даволаш-профилактика озиқ-овқатини пул билан алмаштиришни илтимос қилди. Иш берувчи ходимнинг ушбу илтимосини қаноатлантиришга ҳақлими?
далее...»»
25.02.2021 Қурилишни ёнғин «қуритмасин»
Бугунги кунда юртимизда қурилиш ва бунёдкорлик ишлари авж олган. Авваламбор, қад ростлаётган бинолар кўзимизни қувонтирсин, бизга шинам ва манфаатли ошиён бўлсин, деймиз. Лекин арзимаган лоқайдлик ва бепарволик ортидан баъзида не-не ниятлар билан қурган биноларимиз бир лаҳзада кулга айланаётган ҳоллар ҳам учрайди.
далее...»»
25.02.2021 Товар идентификация кодлари бухгалтерга кўмак бўлиши учун нималар қилиш керак
Кўпинча тадбиркорлар ТХИК (товарлар ва хизматлар идентификация коди), ЭҲФ, онлайн-НКМ ҳамда солиқ ва божхона маъмуриятчилигидаги бошқа янгиликлардан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги ҳақида гапиришади. Улар бухгалтерлар ҳамда ушбу технологиялар ёрдамида тўпланадиган маълумотлар базасидаги таҳлилдан фойдаланувчи бошқа кўпгина мутахассисларнинг ишини енгиллаштирувчи восита бўлиши мумкин.
далее...»»
25.02.2021 Корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш қандай ташкил этилади
Барча мулкчилик шаклидаги корхоналар, фаолият соҳасидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ходимлар учун хавфсизлик ва гигиена нормаларига жавоб берадиган шарт-шароитларни яратишлари шарт. Меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (АВ рўйхат рақами 273, 14.08.1996 й.) мувофиқ ишни ташкил этинг ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши уч босқичли назорат қилинишини таъминланг.
далее...»»
25.02.2021 Электрон визани расмийлаштириш
Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида электрон виза олиш тартиби қандай?
далее...»»
25.02.2021 Бошқасига топшириш керак
Акциядорлик жамиятининг масъул ходимиман. Заводимиз ҳудудида хорижий пудрат ташкилоти фаолият юритади, у ўз компаниясига хорижий ходимларни таклиф этган. Айни пайтда хорижий ходимларнинг мамлакатимизда бўлиш визасининг муддати тугаяпти. Улар акциядорлик жамиятимиз раҳбариятидан Фуқароликни расмийлаштириш ва миграция бош бошқармасида визаларни узайтиришда ёрдам кўрсатишни сўрадилар. Буни улар учун буни амалга оширишим мумкинми?
далее...»»
25.02.2021 Атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар миқдори 11 фоизга камайган
2020 йилда саноат корхоналари ва транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига 2 299 минг тонна ифлослантирувчи модда чиқарилган.
далее...»»
25.02.2021 Қўшиб юбориш босқичлари
МЧЖни АЖга (давлат улушисиз) қўшиб юборишда қандай ҳужжатлар керак бўлади?
далее...»»
25.02.2021 Журнални юритиш мажбурий
Қонун ҳужжатларида иш жойида ўтказиладиган инструктажнинг (техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича) кириш (бошланғич) қисмига қандайдир ўзгартиришлар киритилдими? Журнални юритиш мажбурий ҳисобланадими?
далее...»»
25.02.2021 Буйруқ билан расмийлаштиринг
Корхонада ошхона ташкил қилинган. Ундан фақат корхона ходимлари фойдаланадилар. Бепул овқатланиш таъминланиши юзасидан буйруқ қандай тўғри расмийлаштирилади?
далее...»»
25.02.2021 Давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди 2021 йил учун
Давлат статистика қўмитаси томонидан 2021 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди (АВ рақами 3286, 11.02.2021 й.).
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика