Norma.uz
НОРМА МАСЛАХАТЧИ
20.04.2017 Меҳнат дафтарчаларидан фойдаланганлик ҳақида ҳисобот беринг
Ташкилотимиз олди-сотди шартномасига кўра бир нечта меҳнат дафтарчасини сотиб олди. Сотиб олинган меҳнат дафтарчалари мақсадли ишлатилганлиги тўғрисида меҳнат органларига маълумот тақдим этиш талаби қанчалик тўғри?
далее...»»
20.04.2017 Пенсия учун – фуқаролар йиғинига
Сиз пенсияга чиқдингиз. Пенсия учун ҳужжатларни расмийлаштириш ташвишлари ортда қолди. Бироқ бундан кейин ҳам янгиликлардан бохабар бўлиб турмоқ лозим. Сабаби пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кўпчилик учун қизиқарли ўзгартишлар киритилмоқда. «Норма маслаҳатчи»ни ўқисангиз, ушбу саволларга жавоб топасиз: энди қаердан пенсия олиш мумкин? Пенсионер оилавий корхона муассиси бўлгани ўринлими? ПЖнинг янги интерактив хизмати қандай қулайлик яратади, ундан қандай фойдаланиш мумкин? Агар экспертларга саволингиз бўлса, уларни norma.uz сайтидаги «Жавоб берамиз» сервисига ёки газетамизнинг gazeta@norma.uz ва ntv@norma.uz электрон манзилларига йўлланг.
далее...»»
11.04.2017 Ходим вафот этди, иш ҳақи қолди
Корхонамиз ходими вафот этди. Унга тўланиши лозим бўлган иш ҳақини кимга тўлашимиз керак?
далее...»»
11.04.2017 Бошлиқ жавоб беради
Корхона директори вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш мумкинми?
далее...»»
11.04.2017 Ўриндош директор
Ходим асосий иш жойи бўйича корхонада ишлайди. Яқинда у ўз номига ХК очгани маълум бўлди. Асосий иш жойи бўйича корхонада ишловчи ходим ўз номига ХК очиши ҳам мумкинми?
далее...»»
11.04.2017 Ҳаммани ҳисоблаймиз
Корхонамиз кичик корхона ҳисобланади, ходимлари сони 50 кишидан ошмаслиги керак. Раҳбарият янги ходимларни ўриндошлик асосида қабул қилмоқчи, натижада уларнинг сони 50 кишидан ошади. Қонун ҳужжатларида кичик корхоналар учун белгиланган ходимлар сонига ўриндошлик асосидаги ходимлар кирадими?
далее...»»
11.04.2017 Лицензиясиз реклама
Ижтимоий тармоқларда маҳсулотни илгари суриш реклама ҳисобланадими ва бунинг учун лицензия керакми?
далее...»»
11.04.2017 Аҳоли манфаати бизнесдан устун
Уй-жой коммунал хўжалиги тизимини ислоҳ қилиш арафасида «тез орада битта катта ЖЭК пайдо бўлармиш», «ширкатлар ёпиларкан», «ХУМШлар бошқарувчи компанияларга (БК) киритиб юборилади», «битта уйдан иборат ширкатлар тугатилиб, фақат БКлар қолар эмиш» ва ҳоказо миш-мишлар тарқалди. Уй-жой коммунал хўжалиги бугунги кунда катта ўзгаришлар остонасида турибди, УКХ вазирлигини ташкил этиш бўйича иш олиб бориляпти. Шу муносабат билан ушбу соҳа фаолиятини тартибга соладиган қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар тайёрланяпти. Бироқ туб ўзгаришлар доирасида хусусий мулкнинг дахлсизлигини таъминлайдиган негиз бўлувчи, базавий нормалар, ишонамизки, бузилмайди. Шу жумладан кўп квартирали уйда умумий мол-мулк жой мулкдорларига умумий улушли эгалик қилиш ҳуқуқи билан тегишли бўлишини белгилайдиган нормалар ҳам. Мулкдорлар уни сақлаб туриш, шу жумладан бошқариш, хизмат кўрсатиш, таъмирлаш усулини танлаш бўйича мустақил қарорлар қабул қилишга ҳақлилар.
далее...»»
11.04.2017 Лицензиялар электрон шаклда тақдим этилмоқда
Интернет тармоғида «Лицензия» ахборот тизимлари мажмуаси ишга тушди. Ушбу хизмат тадбиркорларга лицензиялаш ва рухсат беришга оид ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини электрон тарзда амалга ошириш имконини беради.
далее...»»
04.04.2017 Тўхташ чизиғи учун жарима камроқ бўлиши керак
Тошкент чорраҳаларида камералар ишга туширилганидан кейин ЙҲҚни бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланди. Агар бу вазифа бажарилган бўлса, жарималарни камайтириш вақти келмадимикин?
далее...»»
04.04.2017 Нотариуссиз автомобиль сотиб олиш
Юридик шахс дилер ташкилотдан (транспорт воситалари сотувчисидан) транспорт воситасини нотариал тасдиқлатмай сотиб олиши тўғрими?
далее...»»
04.04.2017 Ҳар бир лавозимга яраша талаб

Даъвогарларнинг таълим йўналишлари классификаторлари бўйича код мавжуд лавозимга доим мос тушавермайди. Ушбу кодлар лавозимлар номига мос келиши керакми?


далее...»»
04.04.2017 Ҳисобот – текшириш эмас
Туман Бандликка кўмаклашиш марказига бўш иш жойларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ва бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги ахборотни тақдим этаётганимизда меҳнат ҳуқуқ инспектори биздан штатлар жадвали, ходимларнинг ШЖБПҲ реестри, кадрларга доир буйруқларни рўйхатга олиш дафтари ва ўриндошларга оид буйруқларни олиб келишни талаб қилди. 1. Инспектор штат жадвали ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишни оғзаки равишда талаб қилишга ҳақлими? 2. Ташкилот ҳужжатларини текшириш тартиби қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади?
далее...»»
04.04.2017 Жадвалга биноан таътил
Тасдиқланган таътиллар жадвалига биноан ходимнинг навбатдаги меҳнат таътилининг бир қисми апрелга тўғри келяпти, бироқ иш берувчи айрим сабабларга кўра уни апрелда таътилга чиқаришдан бош тортяпти. 1. 2 ҳафта олдин таътилга ариза ёзган ходим раҳбарнинг розилигисиз илгари тасдиқланган жадвалга биноан таътилга чиқишга ҳақлими? 2. Бу ҳолда раҳбар ходимга рад жавоби беришга ҳақлими?
далее...»»
04.04.2017 Ходим сифатидаги муассислар
Фирмамиз турар жой комплекслари қурилиши билан шуғулланади. Иккита муассисга эга. Улардан бири расмийлаштирилган ва директор бўлиб ишлайди. Фирма иккинчи муассисни менежер лавозимига қабул қилиши мумкинми?
далее...»»
04.04.2017 Қўл остидаги қариндош
Ўзбекистон-Америка кичик қўшма корхонасида кассир лавозимига вакансия мавжуд. Агар ҚК бош бухгалтери ходимнинг яқин қариндоши (отаси) бўлса, уни кассир лавозимига қабул қилиш мумкинми?
далее...»»
04.04.2017 Стикер учун консулликка
  Мен Дубайда вақтинча яшаган ҳолда ишлайман. Ўзбекистонга ёзги таътилда келмоқчиман. Қайтгунимча иш берувчи киришга визам бўлган бошқа мамлакатларга турли даврларда хизмат сафарларига жўнатмоқчи. Бироқ паспортимдаги стикернинг амал қилиш муддати тугаяпти, бошқа мамлакатларга хизмат сафарига
далее...»»
04.04.2017 Фуқаролик йўқотилганлигини расмийлаштириш тартибига тузатишлар киритилди
Президентнинг 17.03.2017 йилдаги ПФ-4990-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга (20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон) ўзгартиш киритилди.
далее...»»
04.04.2017 Сенатнинг IX ялпи мажлиси якунлари
Жорий йилнинг 28–29 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси Н.Йўлдошев олиб борди.
далее...»»
28.03.2017 Кредитни сўндириш: муддатни ўтказиш ёки депозит
Микрокредит ташкилотидан кредит олдим, бир ҳафтадан кейин уни қайтариш муддати келади. Бироқ бошқа кредит ташкилотида айтишларича, талаб қилиш ҳуқуқидан бировнинг фойдасига воз кечиш шартномасига кўра унга бир нечта шартнома, шу жумладан мен билан тузилган кредит шартномаси бўйича қарзни талаб қилиш ҳуқуқи берилган. Ушбу ташкилотлар ўртасида шартномалар бўйича берилган ҳуқуқлар ҳажмлари юзасидан низо юзага келган, шу боис менга ҳужжатларни тақдим этмаяптилар. Агар уларнинг низоси ҳал этилишини кутсам, кредитни қайтариш муддатини бузган бўламан (бу шартномавий мажбуриятларнинг бузилиши ҳисобланади). Кредитор маълум бўлмаганда кредитни қандай қайтаришим мумкин?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика