Ижтимоий тармоқларда маҳсулотни илгари суриш реклама ҳисобланадими ва бунинг учун лицензия керакми?
Т.Хубиев.
– Ҳа, ҳисобланади.
Бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ёки жисмоний шахслар, маҳсулот, шу жумладан товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва технологиялар тўғрисида ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай воситалар ёрдамида қонун ҳужжатларига мувофиқ тарқатиладиган махсус ахборот реклама деб тан олинади («Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси).
Реклама фаолияти лицензияланадиган фаолият сирасига кирмайди (Рўйхат, ОМнинг 12.05.2001 йилдаги 222-II-сон қарорига 1-илова), шу сабабли лицензия талаб этилмайди.
Эркин Ҳосилов,
«Norma Online» эксперти.