07.06.2017
Лифтдан фойдаланмасам ҳам, ҳақини тўлайман
Уйимиздаги лифт бузилиб қолди. Ширкатда уни таъмирлаш учун маблағ йўқ, чунки том ва ертўлани капитал таъмирлашга олган кредитларни тўлаяпмиз. Раис уй аҳлига кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилиш шарти билан лифтни таъмирлашга бир марталик ихтиёрий бадал тўлашни таклиф қилди. Мен биринчи қаватда яшайман. Лифтдан фойдаланмайман. Нимага унинг учун ҳақ тўлашим керак? Бундан ташқари, мажбурий бадал таркибида лифтга хизмат кўрсатиш ҳақи инобатга олинган. Кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида яшовчилар учун бадални камайтириб бўлмайдими? далее...»» |
07.06.2017
Реал жавобгарлик – виртуал участка
Аксарият ширкатларни ер участкаларидан маҳрум қилганларига 10 йилдан кўп вақт ўтди. Улар участка чегараси турар жой биносининг пастки қисми бўйлаб ўтадиган кадастрларни олдилар. Бу қонун ҳужжатларини қўпол бузишдир. Зеро ХУМШнинг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи Ер ва Уй-жой кодекслари, ХУМШ тўғрисидаги Қонун, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамланган. далее...»» |
07.06.2017
ХУМШни ёппасига кредитлаш
Сўнгги пайтда ижтимоий тармоқларда ширкатларни капитал таъмирлаш учун кредитлар олишга зўрлаётганлари ҳақидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. Уларга қандай турдаги ишларга қанча миқдорда қарз маблағлари олишни буюраётганликларини ёзмоқдалар. Қайси пудратчи билан шартнома тузиш ва материалларни қаердан сотиб олишни кўрсатаётган эмишлар. Ширкатлар учун том, ертўла, электр хўжалиги биринчи навбатдаги ишлар бўлcа-да кўпинча видеокузатув камералари, пластик ромлар ўрнатиш, ҳудудни (дарвоқе, кадастр билан ХУМШга бириктирилмаган) бетонлаш устувор вазифаларни четга cуриб қўяди. Баъзан кредит олиш таклифига рад жавоби берилганда ХУМШга босим ўтказила бошлайди. Буларнинг бари – қонун ҳужжатларини бузиш, унинг фаолиятига қўпол аралашиш. далее...»» |
07.06.2017
Газчилар билан муносабатларда 22 ихтилофли вазият
Газ етказиб берувчилар қонунни четлаб ўтиб, асоссиз тўлов ҳисоблаб ёзишлари мумкин. Бу қандай ҳолларда юз беришини кўриб чиқамиз. 1 Истеъмолчиларни газни ҳисобга олиш приборини текширувдан ўтказиш оралиғи ўтаётганлиги ва текширувни белгиланган муддатларда ўтказиш зарурати ҳақида ўз вақтида хабардор қилмаслик. далее...»» |
07.06.2017
Молия вазирлиги Давлат бюджетининг ижроси бўйича ҳисобот берди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар парламент назорати доирасида Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ҳамда 2017 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар. далее...»» |
01.06.2017
Коррупцияга қарши курашиш йўлида
Бугунги кунда коррупция дунё мамлакатларини безовта қилаётган муаммолардан бирига айланган. Бу салбий воқеликка қарши курашиш борасида Ўзбекистонда ҳам муайян қонунчилик базаси яратилган. далее...»» |
01.06.2017
Ташкилот ва фуқароларнинг транспортидан фойдаланганлик учун зарар қандай қопланади
Ташкилот ва фуқароларнинг транспортидан фойдаланганлик учун зарар қандай қопланади Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2017 йилдаги 235-сон қарори билан Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек транспорт воситасининг эгасига етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. далее...»» |
01.06.2017
Ўз вақтида ва қонун ҳужжатларига мувофиқ
Турмуш ўртоғимнинг эски намунадаги паспорти муддати 10.05.2017 йилда тугади. Яқин ҳафтада паспортини алмаштиришга шароити йўқ. Эски паспортнинг амал қилиш муддати ўтганлиги учун унга жарима солинадими? Турмуш ўртоғим – Ўзбекистон фуқароси биз илгари яшаган квартирада пропискадан ўтган. Эски паспортини алмаштирганидан кейин ўша тумандаги янги яшаш жойида пропискадан ўтиши керак бўлади. Агар у хизматни ўтамаган бўлса, янги манзилда пропискадан ўтиш учун ҳарбий комиссариатга мурожаат қилиши ва маълумотномалар тўплаши зарурми? далее...»» |
01.06.2017
Пенсионерларнинг шахсий карточкалари
Молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 4.04.2017 йилда 2657-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди. далее...»» |
01.06.2017
Шахсий ҳамёнингизни корпоратив ҳамён билан адаштирманг
Иш ҳақи пластик карточкасидан корпоратив карточкага электрон тўлов тизимлари (Click, Payme ва б.) орқали маблағни ўтказиш мумкинми, қандай ҳужжатлар асосида? далее...»» |
01.06.2017
Апельсин ўрнига картошка
Бухгалтерларнинг ҳаммасига Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари яхши маълум: ташкилотлар ўз пул маблағларини банкларда сақлашлари шарт. Албатта, улар ўз кассаларида иш куни охирида қолган нақд пулларини сақлашлари мумкин, бироқ улар фақат белгиланган лимит доирасида бўлиши керак. Бунда ташкилотга тегишли бўлмаган нақд пул ва бошқа қимматликларни кассада сақлаш тақиқланади. Ташкилотларда барча пуллар ва бошқа қимматликлар ёнмайдиган металл жавонларда (сейфларда) сақланади. Иш куни тугаши билан улар калит билан қулфланади ва кассир муҳри билан сурғучланади. Муҳр шикастланган, қулф, эшик ва панжаралар бузилган тақдирда кассир дарҳол бундан ташкилот раҳбарини хабардор қилиши шарт. У эса ўз навбатида юз берган воқеа ҳақида ички ишлар органларига маълум қилиши ва милиция ходимлари келишигача кассани қўриқлаш чораларини кўриши керак. Бироқ, амалиётнинг кўрсатишича, агар қоидалар бузилган бўлса, демак бу кимгадир керак бўлганидан дарак беради... далее...»» |
01.06.2017
Ўқитувчининг узоқ дам олиши
Давлат мактаби ўқитувчилари учун таътиллар давомийлиги қандай белгиланади ва қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади? далее...»» |
01.06.2017
Кадрларга оид мажбурий ҳужжатлар
Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, ходимларнинг сонидан қатъи назар, кадрларга оид ҳужжатлар албатта юритилиши керак. Бу ҳужжатлар Меҳнат кодексида тўғридан-тўғри ёхуд билвосита тилга олинган ва ҳар бир иш берувчида бўлиши шарт. далее...»» |
01.06.2017
Хизмат сафарини расмийлаштирамиз
Корхонамиз Ўзбекистоннинг бошқа минтақасида объект қурилиши учун пудрат шартномасини тузди. Корхонамиз раҳбари ишларни ташкиллаштириш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш учун объектга бориши зарур. 1. Тошкент шаҳридаги буюртмачи раҳбаримизнинг хизмат сафари гувоҳномасида у бошқа минтақада қурилаётган объектга келганлиги ва кетганлиги ҳақида белги қўя оладими? 2. Хизмат сафари гувоҳномасини қандай қилиб тўғри ва қанча муддатга бериш мумкин? Агар хизмат сафари объект қурилиши тугагунча давом этиши мумкин бўлса, бироқ раҳбар вақти-вақти билан Тошкент шаҳрига келиб турса, буйруқни қандай расмийлаштириш лозим? 3. Меҳмонхонада яшаганлик тўғрисида бир неча кунлик чеклар бор. Тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган кунларда яшаш ҳақини қандай тўлаш мумкин? далее...»» |
01.06.2017
Компенсация тўланиши лозим бўлган таътиллар
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган меҳнат таътили кунлари учун компенсацияда қўшимча таътилларни (масалан, нефть-газ соҳасидаги иш стажи учун) ҳисобга олиш зарурми? далее...»» |
01.06.2017
Янги ходимлар учун жадвал – келишувга кўра
Янги ходимлар ишга қабул қилинганда тасдиқланган таътиллар жадвалига ўзгартиришлар киритиладими? далее...»» |
01.06.2017
Қандай қилиб ваколатхона очиш мумкин
1. Ваколатхона фаолиятини қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солади? 2. Ваколатхона қаерда рўйхатдан ўтказилади ва бунинг учун қандай ҳужжатлар керак бўлади? далее...»» |
01.06.2017
«Қайта ташкил этиш» операцияси
«А» шуъба корхонаси «Б» ШКни ўзига қўшиб оляпти. Уларнинг ҳар бири ягона муассисга эга (Франция резидентлари). Иккаласи 90-йилларда рўйхатдан ўтказилган, уставларида ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилмаган. Бироқ ушбу корхоналар ўз фаолиятларидаги масалаларни ҳал этишда «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун қоидаларига амал қиладилар. Битта ШК муассислари турли шахслар бўлганда бошқасини қўшиб олишга ҳақлими? Уларнинг давлатлари ҳукуматидан қандайдир ҳужжатлар олиниши зарурми? Қўшиб олиш жараёнини батафсил баён этсангиз ва бунинг учун зарур ҳужжатлар рўйхатини келтирсангиз. далее...»» |
01.06.2017
Сенатнинг Х ялпи мажлиси бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг X ялпи мажлисида сенаторлар қуйидаги қонунларни кўриб чиқдилар ва маъқулладилар: далее...»» |
16.05.2017
Ўриндошни ўтказиш: расмийлаштириш вариантлари
Компаниямизда ўриндош ходим ишлайди. 2017 йил 1 майдан ўриндошлик асосидаги ишдан шу лавозимдаги асосий ишга ўтказилади. Ходим ўриндошлик асосидаги меҳнат шартномаси бекор қилинишини ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланишини расмийлаштиришдан бош тортмоқда. Меҳнат шартномасига қўшимча битимни ва ўриндошни асосий ишга ўтказишга буйруқни, шунингдек меҳнат дафтарчасига ёзувни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? далее...»» |