Norma.uz
НОРМА МАСЛАХАТЧИ
16.11.2017 Таътилда бошқа корхонада ишламоқчиман
Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил вақтида бошқа иш берувчи билан қонуний тарзда ишласа бўладими? Бу ҳолда қайси турдаги шартнома тузилади?
далее...»»
16.11.2017 «Қоидалар билан танишиб чиқдим...»
Янги ходимни унинг ишига алоқадор барча ички ҳужжатлар, айтайлик, мукофотлаш тўғрисидаги низом ва хизмат сафарлари тўғрисидаги низом билан таништириш шартми?
далее...»»
16.11.2017 Дам олиш кунида ишдан бўшатиш
Ходим кейин ишдан бўшатган ҳолда таътил беришни сўраб ариза ёзди. Таътил дам олиш кунида тугаётган бўлса, у билан меҳнат шартномасини қайси санада бекор қилиш мумкин?
далее...»»
16.11.2017 Декрет даврида қисқартириш
Болани 3 ёшга тўлгунча парваришлаш таътилидаман. Ишга чиқмоқчи эдим, бироқ штатлар қисқартирилган экан. Лавозимимни қисқартирибдилар, шу сабабли ишга чиқа олмайман – энди иш жойим йўқ. Қаерга мурожаат қилишим мумкин?
далее...»»
16.11.2017 Меҳнат шартномаси нусхаси ходимга берилиши – қатъий талаб
Меҳнат шартномасини расмийлаштираётганда унинг иккинчи нусхасини ходимга бериш керакми? Агар керак бўлса, давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторлари ушбу талабга риоя этилмаганлиги учун жарима солишлари мумкинми?
далее...»»
16.11.2017 Шошилибсиз...
Ходим кейин ишдан бўшатган ҳолда таътил беришни сўраб ариза ёзди. Ишлаган вақтига мутаносиб равишда 2017 йил 3 июлдан 14 августгача таътил муддатини ҳисоблаб чиқардик. Шу санада у билан ҳисоб-китоб қилиб, дафтарчасини расмийлаштирдик. 2017 йил 28 августда ходим касаллик варақасини (1.08.2017 йилдан 26.08.2017 йилгача) тақдим этди. Меҳнат дафтарчасидаги ёзувга кўра, ишдан бўшаш куни – 14 августда ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган бўлиб чиқяпти. МКнинг 145-моддасига мувофиқ таътилни узайтириш ва меҳнат дафтарчасидаги ёзувни ўзгартириш керакми?
далее...»»
16.11.2017 Кетиш олдидан
Ишловчи пенсионерлар – шифокорлар, шунингдек масофадан туриб чет эллик иш берувчилар билан ишлаётганга тааллуқли пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги айрим ўзгартиришлар ҳақида шу сондан билиб оласиз. Ҳар доимгидек, ўқувчиларнинг саволларига Пенсия жамғармаси мутахассиси жавоб беради.
далее...»»
16.11.2017 Онлайн НКМ тизими қандай жорий этилади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида фискал маълумотлар оператори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирларига доир қарори лойиҳаси тақдим этилди.
далее...»»
26.10.2017 Тошкентда илк бор: Глобал тадбиркорлик ҳафталиги
Глобал тадбиркорлик тармоғи (GEN) ваколатхоналари ҳар йили дунёнинг 170 дан зиёд мамлакатида Глобал тадбиркорлик ҳафталиги ва кўплаб бошқа ишбилармонлик тадбирларини ўтказади. 2017 йилда Ўзбекистон мазкур ташкилотга қўшилди ва мамлакатимизда 13 ноябрдан 19 ноябргача ўтказиладиган ҳафталик ҳамкорликнинг дастлабки натижаси бўлади.
далее...»»
26.10.2017 Қарз қайтарилишини қандай таъминлаш мумкин
«Қарз берганинг заҳоти ундан кечиб юбор» – дея маслаҳат берганлар қадимгилар. Бироқ ҳамма ҳам бундай саховат қилишга қодир эмас. Шу сабабдан қонун ҳужжатларида қарз қайтарилишини таъминловчи нормалар назарда тутилган. «Norma Online» эксперти Самир Латипов жисмоний шахслар ўртасида қарз шартномасини тузишга доир асосий юридик тавсиялар беради.
далее...»»
26.10.2017 Алкоголдан мастлик далилини исботлаш лозим
Автотранспорт воситасининг эгаси ҳаракатланиш пайтида эмас, балки тўхташ жойида ЙПХ ходимлари томонидан ушланиб, алкотестер ёрдамида алкоголдан мастлиги аниқланган. Алкоголь истеъмол қилган-қилмаганлиги ҳақида сўралганда кечагина ичганлигини айтган. Аудиовидеоёзувга кўра тиббиёт муассасасидаги шифокор ҳайдовчининг ҳаракатлари мувофиқлигини (тиз букиб юриши ва ҳ.к.) визуал текшириш билан чекланган, ҳали хулоса берилмаган. Ушланганда ва текширилганда холислар ва гувоҳлар ҳозир бўлмаган. Материаллар судга топширилган. 1. Автоинспектор автомобилни бошқармаётган, балки тўхташ жойида турган, яъни рулда бўлмаган шахсга нисбатан баённома тузишга ҳақлими? 2. Алкоголга тиббий текширувдан ўтказиш (норматив ҳужжат) ва мастлик даражасини ёки қонда алкоголь борлигини аниқлаш тартиби қандай? 3. Ҳайдовчи ўзини адекват ҳолатда тутганда қон таркибида алкоголь борлигини аниқлаш учун қон намуналарини олиш шартми, бу ҳуқуқий оқибатларга қандай таъсир кўрсатиши мумкин?
далее...»»
26.10.2017 Автомобиль йўллари назорат остида
Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2017 йилдаги 784-сон қарори билан «Uzavtoyo'lbelgi» ДУКнинг асосий вазифалари белгиланди ва корхонанинг бошқарув аппарати тузилмаси тасдиқланди.
далее...»»
26.10.2017 Рўйхатдан ўтиш жойини ўзингиз белгилайсиз
Корхона ўзи рўйхатдан ўтказилган Тошкент вилоятида фаолият юритмоқчи эди. Бироқ айни пайтда Тошкент вилоятида ер ажратилиши ва завод қурилиши режалаштирилмоқда. Корхона Тошкентда маъмурий бинони ижарага олган, ҳамма иш фақат шу ерда юритилади. 1. Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига қайта рўйхатдан ўтишимиз мумкинми? Манзил ўзгариши муносабати билан у қай тартибда амалга оширилади? 2. Тошкентдаги маъмурий бино қоладиган бўлса, Тошкент вилоятидаги завод фаолиятини бошлаганда корхона қаерда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак?
далее...»»
26.10.2017 Мулкимизни қайтармоқчимиз
Корхона ҳужжатлари йўқотилган кўчар мулкни улуш сифатида киритиш йўли билан устав фондини шакллантиришни режалаштирмоқда. Бунинг устига, ускунани олиб кириш пайтида янги юридик шахс ҳали ташкил этилмаганлиги сабабли у олиб кирилаётганда бошқа юридик шахс номига расмийлаштирилган эди. Корхона муассиси – жисмоний шахс ускунани олиб киришга шошилди. Божхонада туриб қолиши ва сақланиши учун пул тўламаслик мақсадида уни бошқа юридик шахс номига расмийлаштирди. Ушбу вазиятда устав фондига ҳиссани қандай қилиб қонунийлаштириш мумкин: 1) аввал тарафлар (директор ва муассис) қийматни келишиш далолатномасини имзолаган ҳолда муассислар йиғилиши баённомаси билан балансга қабул қилиш; 2) мол-мулкни мустақил баҳолашдан ўтказиш (бунга зарурат борми) ва бозор қийматида балансга қабул қилиш; 3) юкни божхонадан ўтказишда балансига расмийлаштирилган корхонадан ускунани сотиб олиш?
далее...»»
26.10.2017 Оилавий корхонадаги хоналар: фойдаланиш йўллари
Чакана савдо билан шуғулланувчи оилавий корхона келгусида аҳолига тренажёр залида хизмат кўрсатиш учун тренажёр ускуналари комплектини сотиб олди. Эшитишимизча, оилавий корхона хўжалик фаолиятида фойдаланиладиган ўз хоналарини нотурар жой фондига ўтказмаслиги мумкин экан. Оилавий корхона муассисларидан бири тренажёр зали учун хона берди, унда янги ускуналар ўрнатилиб, фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилди. 1. Муассис билан тренажёр зали учун хонани ижарага олиш шартномасини тузиш зарурми? 2. Тренажёр залида тренер бўлиб ишлаш учун қандайдир рухсат берувчи ҳужжатлар талаб этиладими?
далее...»»
26.10.2017 Транспорт хизматлари норезидент даромади сифатида
Ташкилот Россиядан ёнғин датчиклари етказиб берилишига доир импорт контракти тузди. Спецификацияда СРТ Тошкент шартларидаги транспорт ва божхона харажатлари суммаси алоҳида сатрда кўрсатилган. Бошқа фирма худди шундай контракт тузган эди, биз эса воситачилик шартномаси бўйича юкни қабул қилиб олувчи ҳисобланамиз. 1. Товар СРТ Тошкент шартларида етказиб берилаётган бўлса, транспорт харажатлари Ўзбекистон норезидентининг даромади ҳисобланадими? 2. Ташкилотимиз буюртмачи ва фақат юкни қабул қилиб олувчи ҳисобланса, норезидентнинг даромадларидан фойда солиғини тўлаши шартми?
далее...»»
04.10.2017 Синовдан ўтолмади. Компенсация олиб кетди
1. Синов муддатини ўтаётган ходимга ойлик иш ҳақи қанча миқдорда белгиланади? 2. Ходим синов муддатини ўтай олмаса, ишдан бўшатилаётганда унга компенсация пули тўланадими? Синов муддатидан ўтолмагани сабабидан ишдан бўшатилаётган ходимнинг меҳнат дафтарчасига қандай ёзув киритилади?
далее...»»
04.10.2017 Синовдан ўтолмади. Компенсация олиб кетди
1. Синов муддатини ўтаётган ходимга ойлик иш ҳақи қанча миқдорда белгиланади? 2. Ходим синов муддатини ўтай олмаса, ишдан бўшатилаётганда унга компенсация пули тўланадими? Синов муддатидан ўтолмагани сабабидан ишдан бўшатилаётган ходимнинг меҳнат дафтарчасига қандай ёзув киритилади?
далее...»»
04.10.2017 Таътилни кузда олмоқчиман...
Мен 2016 йилда олий ўқув юртини тамомлаб, ноябрь ойида давлат ташкилотида иш бошладим. 2017 йил июль ойида бошқа бир давлат ташкилотига ишга кирдим. Менга ҳозирги иш жойимга кирган вақтдан бошлаб ҳисоблаганда 1 йилдан сўнг меҳнат таътилини беришадими ёки дастлабки иш жойимга кирганимданми?
далее...»»
04.10.2017 Қарздорликни қисқартириш чоралари самара бермоқда
Мажбурий ижро бюроси фаолиятини бошлаганидан буён ўтган 3 ой ичида истеъмол қилинган табиий газ ва электр энергияси (бундан кейин – энергия ресурслари) учун қарздорлик 154,3 млрд сўмга қисқарди. Бу энергия ресурсларини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш натижаси бўлди.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика