Norma.uz

Шошилибсиз...

 

Ходим кейин ишдан бўшатган ҳолда таътил беришни сўраб ариза ёзди.

Ишлаган вақтига мутаносиб равишда 2017 йил 3 июлдан 14 августгача таътил муддатини ҳисоблаб чиқардик. Шу санада у билан ҳисоб-китоб қилиб, дафтарчасини расмийлаштирдик. 2017 йил 28 августда ходим касаллик варақасини (1.08.2017 йилдан 26.08.2017 йилгача) тақдим этди. Меҳнат дафтарчасидаги ёзувга кўра, ишдан бўшаш куни – 14 августда ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган бўлиб чиқяпти.

МКнинг 145-моддасига мувофиқ таътилни узайтириш ва меҳнат дафтарчасидаги ёзувни ўзгартириш керакми?

Татьяна,
кадрлар бўйича
бошловчи мутахассис.

 

– Жамоа шартномасида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси бекор қилинганда (шу жумладан унинг муддати тугаши муносабати билан ҳам) ходимнинг хоҳишига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор қилиш ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Бу ҳолда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади (МКнинг ­152-моддаси).

Фикримизча, кўриб чиқилаётган вазиятда меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувларни қайд этган ҳолда таътилни узайтириш керак.

Қуйидаги далилларни ушбу позицияга асос сифатида келтириш мумкин:

биринчидан, МКнинг 152-моддасидаги норма меҳнат муносабатлари тугатилаётган ва меҳнат шартномасини бекор қилиш пайтига келиб турли сабабларга кўра йиллик таътил олиш ҳуқуқидан ўз вақтида фойдалана олмаган ходимлар учун конституцион дам олиш ҳуқуқини амалга оширишни таъминловчи махсус кафолат саналади.

Кўриб чиқилаётган вазиятда 1.08.2017 йилдан 26.08.2017 йилгача бўлган даврда ходим касаллиги туфайли дам олиш ҳуқуқидан лозим даражада фойдалана олмаган;

иккинчидан, ушбу нормани бошқа, хусусан, МКнинг 133, 143, 144-моддаларидаги нормалар билан боғлиқ ҳолда кўриб чиқиш лозим. Мазкур вазиятда МКнинг 145-моддаси билан ҳам тақдим этилиши тартибга солинадиган таътил олиш ҳуқуқини амалга оширишга доир умумий кафолатга қўшимча бўлган «Таътилни узайтириш ёки уни бошқа муддатга кўчириш» кафолати ҳақида сўз бормоқда;

учинчидан, кўриб чиқилаётган вазиятда таътил узайтирилмаса, иш берувчи турли асосларга кўра: таътил берилиши ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик муносабати билан 1.08.2017 йилдан 14.08.2017 йилгача бўлган битта давр учун ҳақиқатда икки марта ҳақ тўлаган бўлиб чиқади.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

 

Прочитано: 1317 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика