Norma.uz
НОРМА МАСЛАХАТЧИ
13.02.2018 Тошкент шаҳар статистика бошқармаси эслатади
√ микрофирма ва кичик корхоналар 1-KB (йиллик) «Микрофирма ва кичик корхонанинг 2017 йил учун ҳисоботи» шаклидаги давлат статистика ҳисоботини 2018 йил 26 февралдан кечиктирмай, чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар эса – 2018 йил 26 мартдан кечиктирмай топширишлари зарур; √ хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари 8-kom shakli (йиллик) «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолияти тўғрисида»ги 2017 йил учун давлат статистика ҳисоботини 2018 йил 15 февралдан кечиктирмай топширишлари зарур.
далее...»»
05.02.2018 Узоқ давом этмайдиган айрилиқ
Агар Тошкентдаги пропискамдан чиқиб, бир неча йил янги яшаш жойида консуллик ҳисобида турсам, қайтиб келгач Тошкентдаги ўз квартирамда яна пропискадан ўта оламанми?
далее...»»
05.02.2018 Иш берувчи ходимларни аттестациялаш тўғрисида нималарни билмоғи лозим
Ташкилотлар ва корхоналарга ўз профессионализмини мунтазам ошириб борадиган малакали мутахассислар доим керак. Ходимларнинг профессионал билим ва кўникмалари даражаси, ишбилармонлик сифатларини тўғри баҳолаш учун уларнинг малакаси ва эгаллаб турган лавозимига муносиблигини вақти-вақти билан текшириб туриш зарур, чунки ходимнинг қўйилаётган талабларга номувофиқлигини иш берувчи исботлаб бериши керак. Шу сабабли айнан иш берувчи фаолиятидан қониқмаётган ва эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига нолойиқ деб ҳисоблайдиган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишдан манфаатдор.
далее...»»
05.02.2018 Бадалларни ошириш таклиф қилинди
Туман ХУМШ уюшмаси асоссиз равишда бадал миқдорини оширишни таклиф этди
далее...»»
05.02.2018 Иқтисодий судлар фаолиятида қандай ўзгаришлар бўлади?
Бу Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида ўз ифодасини топди ЎзА мухбири янги кодекснинг мазмун-моҳияти ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раисининг ўринбосари Бахтиёр САЙФУЛЛАЕВ билан субҳатлашди.
далее...»»
30.01.2018 Ҳушёрмисиз? – Нохуш бўлмайсиз
Ҳар бир фаслнинг бўлгани каби қишнинг ҳам ўзига хос зийнати, завқу шавқи бор. Шу билан бирга зумрад қиш келтирадиган қимматли ташвишлар ҳам йўқ эмас. Аёзли кунларда уйимизни иситиш, газ-печкаларни ёқиб-ўчириш ҳаммамиздан ҳушёрлигу огоҳликни талаб қилади. Одамларнинг эътиборсизлиги туфайли нохуш оқибатларни келтириб чиқарадиган ҳолат бу ис газидан заҳарланишдир.
далее...»»
30.01.2018 Ҳар бир автомобилга биттадан ҳайдовчи
Норматив ҳужжатга биноан бюджет ташкилотига 9 та транспорт воситасидан фойдаланишга рухсат берилган. Президентнинг 18.12.2015 йилдаги ПҚ-2450-сон қарорига мувофиқ ташкилот тузилмасидаги штатлар, шу жумладан раҳбарнинг биринчи ўринбосари штат бирлиги қисқартирилди. Мазкур лавозимга шахсий автотранспорт бириктириб қўйилган эди. Бундан келиб чиқиб, шахсий автомашиналар сонини камайтириш керак деган тўхтамга келдик. 1. Ҳозир енгил автомобиллар сони – 9 та. Штат қисқартирилганига қарамай, уларнинг сонини шундайлигича сақлаб қолишимиз мумкинми? 2. Транспорт воситаларининг умумий сонини кўпайтирмай, 1 та шахсий автомобилни навбатчи ёки махсус транспорт тоифасига ўтказсак бўладими? 3. Штатда енгил автомобиль ҳайдовчиси 1 штат бирлиги етмаяпти. Штат бирликлари умумий сонини ўзгартирмай, сантехник 1 штат бирлигини бекор қилиб, ҳайдовчи 1 штат бирлигини қўшсак бўладими?
далее...»»
30.01.2018 Ижарага берувчи шартномани муддатидан аввал бекор қилмоқчи
Хоналарни юридик ва жисмоний шахсларга ижарага берамиз. Ижара тўлови суммаларидан бошқа даромаддан бўлганидек ягона солиқ тўлови тўланарди. Бир нечта инсофсиз ижарага олувчилар бир неча ой учун ижара пулини тўламаганлар. Натижада бизда 5 000 000 сўмлик дебиторлик қарзи юзага келди. Қарздорларни излаб, қарзини тўлашни талаб қилиш бефойда, бундай қилишга уриниб кўрганмиз. Директорнинг ёзма қарори билан ижара бўйича даромадни камайтириш ва ижара шартномаларини бекор қилиш мумкинми? Ёки бу суммаларни фақат зарарларга кирита оламизми?
далее...»»
30.01.2018 Ўз ўзига инспектор
Ишловчи пенсионерлардан қайси бирлари бу йилда ҳам пенсия, ҳам иш ҳақи олиши мумкин эканлиги, ШЖБПҲга мажбурий бадалларнинг янги ставкаси қанчалиги ва пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги яна кўплаб бошқа ўзгартиришлар тўғрисида янги 2018 йилнинг илк сонидан билиб олишингиз мумкин. «Жавоб берамиз» ахборот хизмати орқали саволлар берган ёки уларни электрон почтага йўллаганлар учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мутахассислари жавоблар тайёрлаганлар.
далее...»»
30.01.2018 «Селфимания» – юқумли ва хавфли «касаллик»
Инсон қилаётган ишларини акс эттириб, эсдалик учун суратга тушиши, ҳаётининг ҳар бир лаҳзасини фотога муҳрлашга интилишини тушуниш мумкин. Аммо унинг шундай тури борки, инсонлар унга қарам бўлиб қолмоқда. Инсон ўзининг суратини олиши, яъни «селфимания» билан шуғулланиши, доимий равишда ижтимоий тармоқларга жойлаштириши бугунги кунда авж олмоқда. Ўз сурати билан безалган профиллар гўёки уларга машҳурлик келтирадигандек.
далее...»»
24.01.2018 Автоташишлар: инфратузилманинг яхшиланиши ва янги йўналишлар
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда автоташувчилар учун бизнес юритиш шароитларини яхшилашга доир ҳужжатлар пакетини ишлаб чиқмоқда. Ўзбекистон товарлари халқаро бозорларга олиб чиқилишини таъминлаётган компанияларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
далее...»»
24.01.2018 Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш: талабми ёки тавсия?
Савдо корхонаси (МЧЖ) ўз товарини харидорга ўз машинасида етказиб беради. Корхонада икки киши – директор ва ҳайдовчи ишлайди. Йўл варақасини расмийлаштиришда диспетчер, шифокор ва механикнинг имзолари бўлиши зарур. 1. Диспетчер ва механик вазифаларини корхона директори зиммасига юклаш мумкинми? 2. Тижорат асосида юкларни ташиш хизматларини кўрсатмайдиган корхонада ҳайдовчини тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурийми?
далее...»»
24.01.2018 Кадрларга оид ҳужжатлар: турлари ва расмийлаштирилиши
Кадрлар ишини юритишда ходимлар меҳнат фаолиятининг ҳужжатлаштирилиши мажбурий бўлиб, кўп сонли ҳужжатларни талаб қилади. Уларни тузиш ва расмийлаштириш қоидалари анча мураккаб. Ушбу ҳужжатлар мулкчиликнинг турли шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда иш берувчи билан ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари тартибга солинишини таъминлайди. Кадрларга оид ҳужжатларни юритишга қўйиладиган талаблар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган. Кадрларга оид ҳужжатларнинг турлари меҳнат соҳасидаги ўзгарувчи қонуности ҳужжатларга боғлиқ. Ушбу ҳужжатлар рўйхати анчагина катта. Бироқ кадрлар билан ишловчи ҳар бир ходим уларни қандай тузиш ва амалиётда қўллаш кераклигини билмоғи ва англамоғи даркор.
далее...»»
24.01.2018 Онага хос эмас
Дўстим онасига тегишли квартирада яшайди ва ўша ерда пропискадан ўтган. Онаси яқин орада квартирани сотиб кетмоқчи. Дўстимнинг эса бундай нияти йўқ, бироқ онаси уни пропискадан чиқариб юбориши ва у пропискасиз қолишини айтиб, пўписа қиляпти. Агар дўстим сотишга розилик бермаса, онаси уни пропискадан чиқариб, квартирани сота оладими? Унинг прописка қилинадиган жойи ҳам, биронта бошпанаси ҳам йўқ, фақат икковлон прописка қилинганлар.
далее...»»
24.01.2018 Талаблар бажарилганда
Мен Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман. 7 йил аввал хорижга чиқиш учун грин-карта олганман, ўша пайтдан буён АҚШда яшайман. Яқинда Америка фуқаролигини олдим, бироқ Ўзбекистон фуқаролигидан чиқмаганман. Бу ЎзР қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланадими? Агар қонунбузарлик деб ҳисобланмаса, мен Ўзбекистонга келишим мумкинми?
далее...»»
24.01.2018 «Эшитдингизми? Ширкатлар бўлмас эмиш...»
  «Эшитдингизми? Ширкатлар бўлмас эмиш...» Эркин мавзудаги иншолар   Миш-мишлар қанчалик ғаройиб бўлса, уларга шунчалик кўп ишонадилар. Ҳар биримизга бевосита алоқадор бўлган уй-жой соҳасида бугунги кунда улар жуда кўп. Оғиздан-оғизга яшин тезлигида ўтиб, ақлларни жунбушга келтирмоқда,
далее...»»
24.01.2018 Ўз ҳосили қандай сотилади
МЧЖ (ягона ер солиғи тўловчиси) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиради (иссиқхоналарда). Биз янги ташкилотмиз, бугунги кунда ҳажмлар катта эмас, етиштирилган маҳсулотларни узоқ сақлашга имконимиз йўқ. Улгуржи савдога шартномалар тузмаганмиз. 1. Савдони қандай қилиб тўғри ташкиллаштириш мумкин? 2. Иссиқхона ёнида савдо шохобчасини ташкиллаштира оламизми? 3. Ўзимиз етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (помидор, қулупнай) сотишда харидорларга қандай ҳужжатларни тақдим этишимиз зарур?
далее...»»
24.01.2018 Ҳақни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тузиладиган шартнома хусусиятлари
МЧЖ (ЯСТ тўловчиси, асосий фаолият тури – улгуржи савдо) Корея компанияси билан олдиндан тўловсиз консигнация шартларида олди-сотди контрактини тузди (консигнация шартлари – товар ҳақи у реализация қилингандан кейин тўланади). Тўлов шартлари улгуржи савдо деб тан олиниши учун тўғри ифодаланганми? Бундай контрактнинг воситачилик хизматларига киритилиш хавфи юзага келадими?
далее...»»
24.01.2018 Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлайдиган ҳужжат
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимизда инсон манфаатларига хизмат қилувчи қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда.
далее...»»
24.01.2018 Ҳисобда чет эл валютасининг конверсияси
Корхонанинг импорт етказмалар бўйича еврода кредиторлик қарзи бор. Евро конвертация қилинмаётганлиги сабабли хизмат кўрсатувчи банкка АҚШ долларини сотиб олишга буюртманома берилди. Блок-счётга сўмда пул маблағлари ўтказилди. 14.12.2017 йилда $33 700 суммада (МБ курси $1 = 8 093 сўм, ЎзРВБ курси $1 = 8 103 сўм) АҚШ доллари сотиб олинди. Банк 15.12.2017 йилда валюта счётидан $33 442,29 суммани 1 евро = $1,1830 кросс-курси бўйича 28 269,05 евро сотиб олиш учун ҳисобдан чиқарди. Валюталар конверсиясида қандай бухгалтерия проводкаларини қилиш зарур?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика