Norma.uz
СБХ
25.07.2016 Божхона тизимида кинология хизматининг ўрни
Давлат божхона қўмитаси ташаббуси билан матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Миллий кинология марказига медиа-тур уюштирилди. Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Ғ.Шукуров журналистларга божхона органлари фаолиятида кинология хизматининг тутган ўрни, Миллий кинология маркази томонидан мазкур соҳани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил ахборот берди.
далее...»»
03.03.2014 Божхона томонидан ушланди – музейга топширилди
Ушлаб қолинган қадимий ашёлар республиканинг турли музейларига, шу жумладан мамлакатимизнинг энг машҳур хазиналаридан бири – Нукусдаги И.Савицкий номидаги Санъат музейига беғараз топширилади.
далее...»»
10.02.2021 Божхона тўловлари автоматлаштирилган тизим орқали назорат қилинади
Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона божларини йиғиш тизимини такомиллаштириш мақсадида тегишли ВМнинг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ваколатли шахслар реестрини юритиш тўғрисидаги низом қабул қилинганидан кейин 3 ой муддатда божхона тўловлари тўланишини реал вақт режимида таъминлашни кузатиб бориш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади. Реестрга банклар, кредит ва суғурта ташкилотлари киритилади (рўйхат ДБҚ сайтида жойлаштирилади).
далее...»»
24.11.2025 Божхона тўловлари бўйича дастлабки қарорни қандай олиш мумкин?
Биз Ўзбекистонга товар олиб киришни режалаштирмоқдамиз, аммо божхона тўловларни қандай ҳисоблаб чиқишини олдиндан билмоқчимиз. Чегарадаги низоларнинг олдини олиш учун дастлабки қарорни олиш мумкинми? Буни қандай расмийлаштириш ва нималарни ҳисобга олиш керак? *** Мен Ўзбекистонга товарлар туркумини олиб кирмоқчиман ҳамда қандай божхона тўловлари ва солиқларни тўлашим кераклигини олдиндан билмоқчиман. Божхона расмий ҳисоб-китобларини олиш мумкинми (шундай хизмат ҳақида эшитганман) ва буни қандай амалга ошириш мумкин? *** Ускуналарни импорт қилишда божхона тўловлари миқдорини олдиндан аниқлаш мумкинми? Буни билиш учун нима қилиш керак ва қандай ҳужжатлар лозим? *** Импорт қилинадиган товарлар ассортиментини кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз. Таннархни ҳисоблаш учун бож ставкаларини олдиндан билишни хоҳлаймиз. Тўловлар бўйича тахминий ечимни божхонадан қандай қилиб тўғри сўраб олиш мумкин? *** Эшитишимча, божхонадан бож миқдори ҳақида дастлабки қарорни олиш мумкин экан. Муайян маҳсулот учун буни амалга ошириш мумкинми ва бунга қанча вақт кетади? *** Божхона тўловлари бўйича дастлабки қарор қабул қилиш тўғрисида олдиндан сўров юборсак, у ижро этилиши мажбурий бўладими ва унинг амал қилиш муддати қанча?
далее...»»
01.12.2025 Божхона тўловлари бўйича ортиқча тўловларни қайтариш: муддатлар ва муаммолар
Бизнинг корхона божхона тўловларининг ортиқча тўловига эга бўлиб, бу солиштириш далолатномалари билан тасдиқланган. Божхона органларида мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришга қанча муддат рухсат этилади? Божхона органлари Божхона кодексининг 353-моддасига асосланиб, 3 йил муддат ўтганлигини кўрсатиб, ортиқча тўловни қайтаришдан бош тортмоқда. Бу қонунийми ёки судга мурожаат қилишимиз мумкинми?
далее...»»
16.03.2021 Божхона тўловлари ва имтиёзлар
Ташкилот махсус техниканинг улгуржи савдоси билан шуғулланади. Технологик асбоб-ускуналар рўйхатига кирувчи имтиёзли товарни ИМ-40га расмийлаштирдик. 2 ой ўтгандан кейин товарни Тожикистонга сотишга қарор қилдик. 1. Импорт қилинган товарнинг Тожикистонга реализация қилиниши экспорт бўлиб ҳисобланадими? Ёки бу реэкспортми? 2. Корхона реализация чоғида технологик асбоб-ускуна импортида имтиёз қўлланилган ҚҚС ва божхона божи суммаларини бюджетга қайтариши керак бўладими? 3. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
12.07.2017 Божхона тўловлари ва уларга тузатиш киритиш
Товарлар божхонадан ўтказилгандан кейин, агар улар арз қилинган баҳода аллақачон реализация қилинган бўлса, божхоначилар божхона божи, акциз солиғи, ҚҚС ва божхона йиғимларини қўшимча равишда тўлашни талаб қилишга ҳақлими?
далее...»»
28.01.2025 Божхона тўловлари кечиктириб тўланганда фоизлар тўланмаслигининг солиқ оқибатлари
Корхона Ваколатли иқтисодий операторлар реестрга киритилган. Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020 йилдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6-боби 20-банди 7-хатбошисига асосан божхона тўловларини 60 кунга кечиктириб тўлайди. Бунинг учун фоизлар ҳисобланмайди ва тўланмайди. Йил давомида барча импорт қилинган товарлар бўйича БЮДлар кечиктирилган божхона тўловларига асосан расмийлаштирилади. Божхона тўловлари кечиктириб тўланганлиги учун МБ қайта молиялаштириш ставкасида фоизлар ҳисобланиб, шундан фойда солиғи тўланиши керакми?
далее...»»
26.01.2026 Божхона тўловлари муддатини кечиктириб ва бўлиб-бўлиб тўлаш

Бизда кассада «узилиш» ҳолати: божхона тўловларини дарҳол тўлашимиз қийин, ишлаб чиқаришни эса тўхтатиб бўлмайди. Муддатни узайтириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини қандай олиш мумкин ва бунинг учун нималарни тайёрлаш керак? Солиқ кодексида божхона тўловлари ҳақида айтилганми ёки фақат Божхона кодексига эътибор қаратиш керакми?


далее...»»
26.01.2026 Божхона тўловлари ортиқча тўланганда қайтариш муддатлари
Корхонада божхона тўловлари ортиқча тўланганлиги ҳолати юзага келган, бу имзоланган солиштириш далолатномалари билан тасдиқланган. Инспектор БКнинг 113-моддасига асосланиб, бир йил ўтганини сабаб қилиб кўрсатиб, қайтаришни рад этяпти. Бу қонунийми ва ҳозирда қандай ҳақиқий муддатлар белгиланган?
далее...»»
31.08.2020 Божхона тўловлари, таъмирлаш учун олиб чиқиш
Ўзбекистондаги ўзининг ускунасини таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар олиб кирилганда, доимий муассаса томонидан қандай божхона божлари ва солиқлар тўланади? Ўзбекистондан Қозоғистонга авария ҳолатидаги узеллар ва агрегатларни таъмирлаш учун олиб чиқиш таомили қандай?
далее...»»
08.08.2018 Божхона тўловларисиз почта жўнатмалари: янги нормалар
Президентнинг 19.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3873-сон қарори эълон қилинди.
далее...»»
15.01.2019 Божхона хизмати – ёшлар нигоҳида
«Менинг армиям – менинг фахрим!» шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирда умумтаълим мактаби ўқувчилари, божхона ходимлари фарзандлари ва уюшмаган ёшлар божхона органлари томонидан хизмат даврида фойдаланиладиган турли техник воситалар, хизмат итлари машғулотлари ва қурол-аслаҳалар билан танишишди.
далее...»»
26.10.2017 Божхона чегараларида ҳаракатланиш янада яхшиланди
Маълумки, янги таҳрирдаги Божхона кодекси амалда бўлган бир қанча тартиб-таомиллар ҳамда ички идоравий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритишни тақозо қилди. Бу билан илгари мавжуд бўлган баъзи турлича талқинлар ва ноаниқликларга барҳам берилди.
далее...»»
23.02.2026 Божхона экспертизаси тўғрисида
Божхона товаримиз туркумини лабораторияга юборди ва намуналар олди. «Божхона экспертизаси»ни белгилашди. Божхона кодекси бўйича у нима ўзи? Бундай экспертиза қачон тайинланади, бизнинг қандай ҳуқуқларимиз бор (иштирок қилиш, саволлар бериш борасида)? Қаерда ўтказилади, муддатлари ва хулоса юзасидан қандай низолашиш мумкин?
далее...»»
24.12.2024 Божхона экспертизаси: товарларни чиқариб юбориш имконияти
Товаримиз божхона лабораториясига юборилди ва шу сабабли унинг расмийлаштирилиши тўхтаб қолди. Қуйидаги саволларга тушунтириш олмоқчи эдик. Қандай ҳолатларда божхона экспертизаси ўтказилади? Олинган материални текширишга қандай муддат белгиланган? Лабораториядан жавоб кутмасдан туриб, ишлаб чиқариш учун хом ашё ҳисобланган товарни, чиқариб юбориш мумкинми? * * * Техник жиҳатдан қандай тўғри йўл тутиш кераклигини айтиб берсангиз. Авиаюк келди, НД-40 га топширдик. Юк лабораторияга тушди, қизил йўлакка ўтказилди, кўздан кечирув амалга оширилди, намуналар олинди. Лабораторияда жавоб бир неча кундан кейин бўлишини айтишди. Қанча кутишимиз кераклигини билмаймиз, ваҳоланки бир кунлик сақлаш тахминан 600 000 сўмга тушади. Бундай ҳолатда юкни бошқа омборга олиб чиқиш мумкинми?
далее...»»
11.11.2025 Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартиби ўзгарди
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг буйруғи (03.11.2025 йилдаги 3296-4-сон) билан БЮДни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
далее...»»
05.09.2017 Божхона юк декларацияси: тўғри тўлдирамиз
Божхона юк декларациясини расмийлаштиришдаги муайян жиҳатлар сабабли айрим графаларни тўлдириш борасида декларантларда саволлар юзага келади. Махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА уларнинг мурожаатлари асосида ДБҚ мутахассислари кўмагида жавоблар тайёрлади. Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби Йўриқнома (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган. БЮД Божхона кодекси ҳамда Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 31.12.2014 йилдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган) талабларини ҳисобга олган ҳолда расмийлаштирилади.
далее...»»
21.01.2025 Божхона юк декларациясини тўлдириш қоидаларида нималар ўзгарди
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ рўйхат рақами 2773, 6.04.2016 й.) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, ҳужжатга божхона ва солиқ органлари ўртасида ҚҚСни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун тўлов коди қўшилди, декларантнинг ҳуқуқий мақоми қисмида ўзгаришлар бор, янги божхона постлари қўшилди ва ҳ.к.
далее...»»
11.03.2013 Божхона қарор чиқаради. бироқ – дастлабки қарорни
Агар божхона бизга «Ўзбекэкспертиза» кўрсатган кодга рози бўлмаса, божхона кодни қатъиян қабул қилиши учун кимга мурожаат қилишимиз мумкин?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика