Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 03 / Божхона

Божхона хизмати – ёшлар нигоҳида

 

«Менинг армиям – менинг фахрим!» шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирда умумтаълим мактаби ўқувчилари, божхона ходимлари фарзандлари ва уюшмаган ёшлар божхона органлари томонидан хизмат даврида фойдаланиладиган турли техник воситалар, хизмат итлари машғулотлари ва қурол-аслаҳалар билан танишишди.

 

Айни пайтда вилоят божхона бошқармасининг чегара божхона постларида юк автотранспортлари ва темир йўл вагонларини сканер кўригидан ўтказадиган 5 та инспекцион кўрик мажмуаси барпо этилиб, замонавий жиҳозланган. Барча божхона постлари зарур техник воситалар билан таъминланган. Божхона назоратининг замонавий механизмлари ва ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилган. Мазкур техник воситалар кўмагида вилоят божхоначилари 2018 йилнинг ўтган даврида 2 кг гиёҳванд модда ва 250 тупга яқин гиёҳванд ўсимлигини, 100 донага яқин психотроп таблеткалар, патрон, порох, детонатор каби контрабанда ашёларини ушлаб қолди.

 

ЎзА материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 1002 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика