Norma.uz
СБХ
30.06.2014 Устав бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг қилиниши билан барча акциядорлик жамиятлари ўз уставларини ушбу ҳужжатнинг талабларига мувофиқлаштиришлари керак. Уставни ишлаб чиқишда унга Қонуннинг такрорловчи қоидалари ва императив меъёрлари киритилмаса, ушбу локал ҳужжатнинг ҳажми 7 саҳифадан ошмайди ва қўллашда тушунарли ва осон бўлади.
далее...»»
16.06.2014 Устав капитали нима учун, кимга кераклигини ва у билан қандай йўл тутиш лозимлигини ҳар бир бухгалтер билиши даркор

Устав капитали корхона хусусий капиталининг ажралмас қисми бўлиб, юридик шахс молиявий ҳолатининг тавсифида ундан кенг фойдаланилади. Устав капиталининг ҳажми хўжалик жамияти мол-мулкининг энг кам миқдорини белгилайди, у кредиторлар манфаатларини қондириш кафолати бўлиб хизмат қилади. Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланадиган корхоналар учун амалдаги қонун ҳужжатларида устав капиталларининг бошқа энг кам миқдорлари белгиланган.


далее...»»
08.09.2014 Устав капиталига кўчмас мулк берилса

Ташкилот ўзига тегишли бинони бошқа ташкилотнинг (масъулияти чекланган жамият) устав капиталига ҳисса сифатида беряпти. Кўчмас мулк берилишини қандай қилиб ҳужжат асосида расмийлаштириш керак, бунда қўшилган қиймат солиғи бўйича қандай мажбуриятлар юзага келиши мумкин?


далее...»»
15.09.2014 Устав капиталига кўчмас мулкнинг қўйилиши: кўп учрайдиган хатолар

Аудиторлик ва солиқ амалиётимизда асосий воситалар ва бошқа активларни устав капиталига ҳисса сифатида киритишда кўп хатоларга йўл қўйилади, бу эса молиявий натижалар бузиб кўрсатилишига, ҳуқуқий ва солиқ хатарларига олиб келиши мумкин.


далее...»»
13.07.2015 Устав капиталига ҳисса: ҳисоб ва солиқ солиш

Агар «Б» МЧЖ устав капиталига товарлар ёки материалларни киритса, «А» хусусий корхонаси ЯСТ тўлайдими?


далее...»»
14.11.2016 Устав капиталини кўпайтирамиз

«А» МЧЖ «Б» МЧЖнинг муассиси ҳисобланади, устав фондидаги унинг улуши 10%ни ташкил этади. Муассисларнинг умумий йиғилиши баённомасига кўра 2015 йил якунлари бўйича «Б» МЧЖ соф фойдасидан «А» МЧЖга 5,0 млн сўм миқдорида дивидендлар ҳисобланган. Ушбу дивидендларни «Б» МЧЖ устав фондидаги «А» МЧЖнинг улушини кўпайтиришга йўналтиришга келишиб олдилар. 1. «Б» МЧЖдан дивидендлар олинганда ва улар «Б» МЧЖ устав фондини кўпайтиришга йўналтирилганда «А» МЧЖда қандай бухгалтерия проводкалари қилинади? 2. «А» МЧЖда солиқ мажбуриятлари юзага келадими?


далее...»»
11.02.2021 Устав фонди камайганда айланмадан олинадиган солиқ
Ташкилот – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси йил натижаларига кўра соф активларнинг салбий қийматига эга. Жамият ўз устав капиталини «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ соф активлар миқдоригача камайтирди. Устав капиталининг соф активлар қийматигача камайиши айланмадан олинадиган солиққа тортиладими?
далее...»»
15.05.2017 Устав фонди миқдорини ўзгартирамиз
Корхона (МЧЖ) муассислари йиғилиши баённомаси билан унинг устав фондини камайтиришга қарор қилинди, шундан кейин муассислар билан камайтириш суммасига ҳисоб-китоб қилинди. Бир неча ойдан кейин (1 йил бўлмасдан) муассислар олинган фойда ҳисобига устав фондини яна ошириш ҳақида қарор қабул қилдилар. 1 молия йили давомида устав фондини камайтириш, сўнгра ошириш мумкинми? Бундай ўзгартиришлар муассислар учун қандай солиқ оқибатларига олиб келади? Устав фонди камайтирилганда муассисларга тўланган суммага солиқ солинадими? Бундай ўзгартиришларни бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттириш зарур?
далее...»»
10.08.2017 Устав фонди оширилганда ҚҚС
«А» корхонаси (ЯСТ тўловчи) бинони капитал таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар учун «В» корхонаси олдида кредиторлик қарзига эга. Ишларнинг қиймати ҚҚСни ўз ичига олади. Унинг муассисларидан бири («С» корхонаси) устав фондига ҳисса ҳисобидан қарзни сўндиради. Бажарилган ишлар (хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси муассиснинг устав фондига ҳиссаси суммасига киритиладими?
далее...»»
08.10.2019 Устав фонди тўлдирилмаганда
МЧЖ шаклидаги корхона ягона муассисга эга, 20%лик ҚҚС билан умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Бошланғич устав фонди тўлиқ шакллантирилган. 2016 йилда жисмоний шахсдан илгари фойдаланилган ускунани харид қилди. Ускуна ҳисобга олинади ва асосий восита сифатида фойдаланилади. 2019 йил майда муассис УФни тўлдиришга ва пул маблағларини қисман киритишга қарор қилди. Августда у фикридан қайтди: УФни тўлдириш суммасини камайтирмоқчи ва илгари УФни тўлдиришга киритилган маблағларнинг бир қисмини қолдиқ қиймати бўйича ускуна билан олмоқчи. Уставдаги ўзгартиришлар ҳали рўйхатдан ўтказилмаган. 1. МЧЖнинг ягона муассиси УФни кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга, кейин эса илгари қабул қилинган қарорни бекор қилишга ва маблағларни асосий воситалар билан қайтаришга ҳақлими? 2. Муассисга қарзни асосий восита билан қайтаришда тўланадиган ҚҚСни қандай тўғри ҳисоблаш керак? Фойда солиғи юзага келадими? 3. Мазкур операциялар қайси бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади?
далее...»»
20.06.2016 Устав фондига йўналтирилган дивидендлар қайтарилганда
МЧЖнинг ягона муассиси – жисмоний шахс, ЎзР резиденти. Ўтган йилларнинг якунларига кўра унга ҳисоблаб ёзилган дивидендлар устав фондини оширишга йўналтирилди, бу Адлия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган. Улардан ЖШДС ушланмаган. 2 йилдан ортиқ вақт ўтгач, муассис корхона устав фондини камайтиришга қарор қилди, бу ҳам Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади. Муассис устав фондини камайтириш суммасини олиши мумкинми? Бу ҳолда унда солиқ мажбуриятлари юзага келадими?
далее...»»
02.03.2021 Устав фондига мол-мулкни киритишга солиқ солинадими
Кўпинча жисмоний шахслар корхонанинг устав фондига мол-мулк киритадилар. Бунда ЖШДС тўлаш бўйича мажбурият юзага келиши ёки келмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди:
далее...»»
29.03.2018 Устав фондига ўзгартиришлар киритилганда
Корхонада 3 йил давомида 3 млрд сўм тақсимланмаган фойда ҳосил бўлди. Таъсисчи (жисмоний шахс) ўз улуши ва тақсимланмаган фойдани олди-сотди шартномасига асосан бошқа – янги таъсисчига (жисмоний шахсга) сотди. Янги таъсисчи 3 млрд сўм тақсимланмаган фойдани устав фондини оширишга йўналтиради ва 3 йилдан кейин 3 млрд сўмга устав фондини камайтиради. МЧЖ таъсисчиси корхонанинг тақсимланмаган фойдасини устав фондини оширишга йўналтирганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Бир йилдан кейин устав фонди яна шу суммага камайтирилса қандай солиқ тўланади?
далее...»»
02.03.2021 Устав фондига улуш киритиш – даромад олиш эмас
Buxgalter.uz сайтида 2021 йил 16 февраль куни «Устав фондига мол-мулкни киритишга солиқ солинадими» деган саволга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг жавоби эълон қилинди.
далее...»»
09.06.2015 Устав фондидаги асосий воситамизни олиб кетсак...

Биз МЧЖ таркибидан чиқишимизда устав фондига қўйилган асосий воситадан ташқари унинг бошланғич қийматидаги фарқни пул кўринишида олиб чиқиб кетишимиз мумкинми? МЧЖ устав фондига қайтарилган улушлар ва жамғарилган фойда корхонамизда қандай солиқ мажбуриятларини юзага келтиради ва бу вазиятлар корхонамиз бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?


далее...»»
27.04.2015 Устав фондидаги улушига қараб

Агар ҳокимликда рўйхатдан ўтган корхона устав фондидаги чет эл сармоясида 110 минг АҚШ долларини ташкил қиладиган 99%лик улушга эга бўлса, у чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ҳисобланадими?


далее...»»
19.01.2026 Устав фондини кўпайтириш учун киритилган маблағлар муассисга қайтарилган бўлса…
Корхона хизматлар кўрсатади, айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ҳисобланади. Фаолиятни янада ривожлантириш учун таъсисчи йирик веб-сайтни ишлаб чиқишга сармоя киритишга қарор қилди ва устав фондини ошириш ҳисобига корхонанинг ҳисобрақамига 47 млн сўм киритди. 2 ойдан сўнг корхона ҳисобрақамига EТТБдан веб-сайтни ишлаб чиқиш харажатларини қоплаш ҳисобига 39 млн сўм келиб тушди. Келиб тушган пул маблағларини унинг ҳисобига – ўз харажатларини қоплаш ҳисобига ўтказишни буюрди. Бухгалтерияда бу операция илгари кўпайтирилган УФнинг камайиши сифатида акс эттирилади. Биз УФни тўғри камайтирдикми ва таъсисчи томонидан EТТБдан пул маблағлари олиб қўйилиши қонунийми, бу маблағлар солиққа тортилиши ва ҳисобот берилиши керакми?
далее...»»
30.03.2015 Устав фондини оширишда бухгалтерия ҳисоби

Таъсисчи томонидан устав фонди учун киритилган ТМБ бухгалтерияда қандай акс эттирилади?


далее...»»
22.06.2015 Устав фондининг камайиши лицензия тугатилишига сабаб бўла оладими?

Корхонамиз 2014 йилда улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензия олган. Ҳозирги кунда корхона балансидаги мулк сотилди, лекин устав фонди нақд пулда ЭКИҲнинг 1 200 баравари миқдорида шаклланган. Корхона балансидаги мулк сотилгандан кейин у улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланиши мумкинми?


далее...»»
01.05.2013 Уставга маҳсулот киритилганда
Хусусий корхонамиз МЧЖнинг қўйган маҳсулотлари реализация ҳисобланиб, ундан ягона солиқ тўлови тўлаймизми ва бу операциялар бухгалтерияда қандай акс эттирилиши керак?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика