Norma.uz
СБХ
08.08.2016 Бутун майдондан тўланади
Фермер хўжалигига (Ангрен ш.) 16.05.2016 йилда Ангрен шаҳри ҳудудидаги умумий майдони 6 га бўлган ер участкасига кадастр берилган. Ушбу участка ҳокимнинг 25.12.2015 йилдаги қарорига кўра ташкилотга ажратилган. Илгари ягона ер солиғи тўланмаган, ноль даражадаги ҳисоб-китоблар топширилган. Сўнг ДСИ ходимлари ЯЕС ҳисоб-китоби ва тўлови кадастр асосида амалга оширилишини айтдилар. Уни олган заҳоти ҳисоб-китоб қилишга киришамиз. Бироқ бизда қуйидаги савол юзага келди... Фермер хўжалигига ажратилган ер участкасининг қанча майдонига ягона ер солиғи солинади: ер участкасининг умумий майдонигами (6 га) ёки ҳосилдор ер ётқизилган ва иссиқхоналар қурилган майдонигами (1,2 га)? ЯЕС ҳисоб-китобида умумий ер участкаси майдонининг атиги бир қисмига ишлов берилиши, қолган қисми эса қаровсиз ётгани каби омил ҳисобга олинадими?
далее...»»
28.03.2016 Бухгалтер аудиторнинг «укаси» экан...ми

ёки молиявий ҳисобот борасидаги бўлажак ўзгаришлар бухгалтерлар жамоаси олдидаги қанақа профессионал муаммоларни очиб бермоқда


далее...»»
15.06.2016 Бухгалтер меҳнат ҳуқуқини билиши шартми?
«Norma» профессионал ривожланиш маркази «Солиқ ва божхона хабарлари»–«Налоговые и таможенные вести», «Норма маслаҳатчи»– «Норма» газеталари обуначилари ҳамда «Norma» АҚТ фойдаланувчилари учун «Меҳнат қонунчилиги: қўллаш амалиёти» мавзусида семинар ўтказди.
далее...»»
25.10.2013 Бухгалтер меҳнати қанча туради?
Кадрларни танлаб олишга ихтисослашган рекрутинг сайтларида жорий йилнинг августидан октябрь бошларига қадар чоп этилган эълонлар асосида шарҳ
далее...»»
05.09.2024 Бухгалтер солиқ текширувларидан аввал ва кейин қўшимча ҳисобланган суммаларни қандай камайтириши мумкин
Компания камерал текширув доирасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисида солиқ органидан талабнома олди. Одатда, бу солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик, солиқ базасини пасайтириш, солиқни нотўғри ҳисоблаб чиқариш саналади. Аввалроқ солиқ инспекциясидан талабнома олгандан сўнг бухгалтер нима қилиши, шунингдек, агар унга қўшилмасангиз, талабномаларга қандай жавоб бериш кераклигини кўриб чиққан эдик. Бундай ҳолларда энг муҳими – солиқ назорати тадбирлари доирасида солиқ органларидан олинган хатларни асло эътиборсиз қолдирмаслик. Аксинча, фаол ҳамкорлик қилиш, ўзининг ҳақлигини исботловчи далилларни тақдим этган ҳолда ўз позициясини асослаш.
далее...»»
15.08.2024 Бухгалтер Ўзбекистондаги сайтларга қандай кириши мумкин
Таътил ва дам олиш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи меҳнат қонунчилиги нормаларига қарамай, бухгалтерлар Ўзбекистонда бўлмаган кунларда ҳам хизмат вазифаларини бажаришга тайёр туришлари жуда тез-тез керак бўлади. Баъзида бош бухгалтер ўрнига ишлайдиган одам бўлмайди. Баъзида эса унинг ўзи ишига бегона одамларни яқинлаштиришдан чўчийди. Лекин иш учун зарур бўлган барча сайтларга чет элдан кириб бўлмайди. Ҳудудий чекловларни айланиб ўтишнинг ишлайдиган усули ҳақида TA-VAT бухгалтерия аутсорси асосчиси, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича тренер Александра ТОЛМАЧЁВА гапириб берди:
далее...»»
29.09.2015 Бухгалтер хизмати қанча туради?
Кўп бухгалтерлар меҳнатларига юқори ҳақ тўланиши кераклигига ишончлари комил. Раҳбарлар эса одатда ўз ҳисобчисига кўп ҳақ тўлаяпмиз деб ҳисоблашади.
далее...»»
19.05.2014 Бухгалтер қайси тоифага киради?
Бухгалтер лавозими (ва унинг ҳосилалари) бошқарув ходимлари ҳисобланадими ёки ишлаб чиқариш ходимлари жумласига кирадими? Бухгалтерга иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш харажатларини қайси ҳисобвараққа киритиш керак – 20 ёки 94-ҳисоб-вараққами? Ўрта махсус маълумотга эга бўлган бухгалтер бошқарув ходимларига кириши мумкинми?
далее...»»
21.08.2017 Бухгалтерга ёрдам: божхона имтиёзлари
Таҳририятимизга мунтазам равишда хатлар, мурожаатлар, телефон қўнғироқлари келиб тушади. Обуначилар у ёки бу мавзуни ёритиш, вазиятни ҳал этишда ёрдам бериш, зарур ахборотни чоп этиш илтимоси билан бизга мурожаат қиладилар. Бунинг учун сиздан миннатдормиз! Газетхонларнинг илтимослари ва таклифларини бажонидил қарши олиб, ижодий топилмаларимиз ва янги қизиқарли мақолаларимиз билан уларни хушнуд қилишга ҳаракат қиламиз. Газетамизда ўқимоқчи, экспертлар билан муҳокама қилмоқчи бўлган қандайдир аниқ хоҳиш-истакларингиз бўлса, бемалол алоқага чиқинг! Ўз навбатида биз уларни қондиришга уриниб кўрамиз. Материалларимиз сизга фойдали бўлаётганидан мамнунмиз.
далее...»»
17.05.2016 Бухгалтерия & IT
Бухгалтерия ҳисоби исталган фирманинг фаолиятини таъминлашнинг зарур бўғинидир. Зеро у ҳар қандай бизнесдаги энг муҳим бўғин – молияга жавоб беради. Ўз вақтида тайёрланган ва компания раҳбариятига топширилган ахборот қабул қилинаётган қарорларнинг тўғрилигини кафолатлайди.
далее...»»
03.03.2014 Бухгалтерия аутсорсинги: қаерда қанча туради?
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида бухгалтерия ҳисобини аутсорсинг принципига кўра юритиш имкони берилган эди. Агар зиммасига юкланган вазифаларни қойиллатиб уддалайдиган штатдаги бухгалтерни ёллаш мумкин бўлса, чет фирмага мурожаат қилишнинг ҳожати бормикин? Ҳақиқатан ҳам, бу нима учун керак?
далее...»»
26.05.2014 Бухгалтерия салтанатида уч ой
Масофавий таълим курси муайян миқдордаги мавзулардан ташкил топган: улардан баҳраманд бўлишнинг ўзига яраша қоидаси бор. Айтайлик, ке­йинги мавзуга ўтиш учун аввалги мавзу якунламасида тест топшириқларини ба­жариш ва муайян миқдорда балл тўплаш зарур. Акс ҳолда кейинги мавзу сизга «ўз чиройини очмайди». Айтмоқчи, уриниб кўриш миқдори чекланмаган.
далее...»»
18.05.2015 Бухгалтерия хизматига – солиқ имтиёзи

Ташкилотимиз фақат бухгалтерия хизматларини кўрсатади. Президентнинг ПҚ-1754-сон Қарори билан тақдим этилган ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаганда ер солиғининг 3 бараваридан келиб чиқиб ҳисобланган ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисобга олинадими? Ёки ушбу имтиёз тўлалигича ЯСТ тўлашдан озод қиладими?


далее...»»
04.12.2024 Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи
2025 йил 1 январдан кучга кирадиган янги 5-сон БҲМСнинг нормаларини ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва фойда солиғини ҳисоблаш учун амортизацияни ҳисоблашдаги фарқ нимада?
далее...»»
05.01.2015 Бухгалтерия ҳисоби мен илҳомланадиган соҳа

Каттагина стажга эга бўлган бош бухгалтер, Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси ўқитувчиси Иноят ЙЎЛДОШЕВА ишда энг муҳими комиллик сари ғайрат-шижоат кўрсатишдан ташқари ўз касбига бутун меҳрини бериш деб ҳисоблайди.


далее...»»
02.10.2019 Бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди
Қарз олувчи фоизсиз қарз шартномасини тузиш чоғида бошқа даромад олади, у МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича йиллик 16% ставка бўйича ҳисобланади. Ҳисобланган даромад қарз олувчининг бухгалтерия ҳисобида қайси проводкалар билан акс эттирилади?
далее...»»
03.02.2021 Бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи компания етказиб берувчи билан ускунадан текин фойдаланиш шартномасини тузди. Шартномада ускунани етказиб бериш хизматлари қиймати белгиланди, шунингдек ушбу сумма битим хизматлар текин кўрсатиладиган тусда бўлганлиги боис тўланмаслиги кўрсатилган. Компания олинган ускуна ҳисобини 002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар» балансдан ташқари счётида юритади. Етказиб берувчи ҳар ой якуни бўйича компанияга «Тўловсиз» белгиси билан ҳисобварақ-фактура тақдим этади. 1. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? 2. Мазкур операция қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади?
далее...»»
04.10.2019 Бухгалтерия ҳисобида қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши
Корхона ускуна сотиб олди. Қийматининг бир қисмини – етказиб берувчига, қолган қисмини эса талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш шартномасига кўра бошқа корхонага тўлади. Етказиб берувчи-кредитор ўзгарганда талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш шартномасига кўра пул маблағларининг тўланиши қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади?
далее...»»
02.10.2017 Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш қоидалари
Ҳар қандай корхона фаолияти давомида кўп сонли ҳужжатлар – шартномалар, ички локал ҳужжатлар, бухгалтерия ҳужжатлари, солиқ ҳисоботлари, кадрлар бўйича ҳужжатлар ва бошқа кўплаб ҳужжатлар тузилади. Уларнинг айримларини корхона муайян йиллар давомида сақлаши шарт, айримларини керак бўлмаган ҳолда йўқ қилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви ва Тошкент шаҳар Архив иши бошқармаси мутахассислари кўмагида бухгалтерия ҳужжатларини сақлашга доир тавсияларни ишлаб чиқдик. Улар ўқувчиларимизга амалий жиҳатдан фойдали бўлади, деган фикрдамиз.
далее...»»
18.11.2013 Бухгалтерлар учун семинарлар: Фойдали ва долзарб
Семинарда ЯСТ ҳисоб-китоби масалалари ҳамда кичик бизнесга солиқ солишнинг бошқа муҳим ва долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика