Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 01 / Солиқ солиш

Бош пудратчи учун ЯСТ

 

ЯСТ тўловчи ташкилот лойиҳалаш ва қурилиш билан шуғулланади.

Асосий фаолият тури лойиҳалаш ҳисобланган ташкилот қурилиш ишларини бажариш чоғида фақат ўз кучи билан бажарилган ишларга ЯСТ солишга ҳақлими?

П.Р.

 

Ҳа, сиз бунга ҳақлисиз.

Қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун ўз кучлари билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини реализация қилишдан тушган тушум ЯСТ солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг ­355-моддаси).

Яъни санаб ўтилган ишлар асосий фаолият тури ҳисобланган корхоналаргина солиқ солиш чоғида ишларнинг умумий ҳажмидан қўшимча пудрат ишларини чегиришлари мумкин. Ташкилотингиз лойиҳа-қидирув ташкилоти ҳисобланиши (асосий фаолият тури) сабабли мазкур норма қурилиш ишларини реализация қилишдан тушган тушумга ҳам татбиқ этилади.

Агар корхона, мисол учун, савдо (асосий фаолият тури) ва қурилиш билан шуғулланганда қурилиш ишларини, шу жумладан қўшимча пудрат ишларини бажаришдан тушган бутун тушум ЯСТ солиш объекти бўлар эди.

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1476 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика