|
26.08.2020
ҚҚС ва фойда солиғи ҳисоб–китобларида даромадлар доим мос келиши керакми
ҚҚСни ҳисоблашда товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар, фойда солиғини ҳисоблашда эса жами даромад инобатга олинади. Ушбу кўрсаткичлар доим ҳам мос келадими? «Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙ аниқ мисол ёрдамида ушбу муҳим жиҳатга ойдинлик киритди. далее...»» |
|
16.02.2021
ҚҚС ва фойда солиғига ўтиш муддатини ўтказиб юборган бўлсангиз
Тадбиркор Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚС ва фойда солиғи тўлаши керак бўлганлигини бир неча ой эътибордан четда қолдирди. Бунда у солиқ органларидан тегишли хабарномалар олмаган. Регулятор томонидан эътирозлар бўлмаслиги учун қандай йўл тутиш лозим? Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўз тавсияларини берди: далее...»» |
|
08.11.2013
ҚҚС ваколатхоналар учун эмас
Бош офиснинг фармойишига кўра ваколатхона бир нечта автомобилни ўз ходимларига уларни харид қилиш қийматининг 25%ига тенг нархда сотиш ниятида. Ушбу автомобилларнинг қолдиқ қиймати нолга тенг. Ваколатхона мазкур автомобилларни реализация қилиш қийматидан ҚҚС тўлаши керакми? далее...»» |
|
22.09.2020
ҚҚС нархлар фарқидан ҳисобланса ЭҲФ қандай тўлдирилади
Қоида тариқасида, ҚҚС битим тарафлари томонидан қўлланилган реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади (СК 248-м. 1-қ.). Бундай вазиятларда ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш қийинчилик туғдирмайди. Бироқ айрим ҳолларда ҚҚС реализация қилиш нархи ва сотиб олиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб ҳисобланади. Бундай вазиятларда ҳисобварақ-фактурани қандай тўлдиришни ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек ДАДАХОНОВ тушунтирди. далее...»» |
|
25.04.2016
ҚҚС ортиқча тўланганда нима қилмоқ керак
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 7.04.2016 йилда 2775-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У илгари амал қилган Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 16.05.2008 йилда 1807-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўрнини босади. далее...»» |
|
13.03.2019
ҚҚС солинмайди
ҚҚС тўловчи корхона идишларни иккиламчи ижарага бериш учун хорижий компания билан шартнома тузмоқчи. Хорижий компания юкларни Ўзбекистон ташқарисига ташиш учун улардан фойдаланади. Хорижий компания Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилмаган, бу ерда ижрочи органи ва доимий муассасаси мавжуд эмас. Идишларни иккиламчи ижарага бериш хизматлари ҳажми ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база ҳисобланадими? далее...»» |
|
17.11.2014
ҚҚС солинмайди
Корхона ўз эҳтиёжлари учун товарларни бериш, қурилиш-монтаж ишлари ва кимёвий тозалаш хизматларини корхонанинг асосий даромадларида акс эттириши ҳамда фойда солиғи ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши лозимми? Агар шундай бўлса, мазкур даромадларни ҚҚС ҳисоб-китобида қандай акс эттириш керак? далее...»» |
|
06.08.2019
ҚҚС ставкаси пасайтирилишидан ким ютади
Кейинги вақтларда ҚҚС бўйича имтиёзларни бекор қилиш ва унинг ставкасини пасайтириш масалалари тез-тез муҳокама қилинмоқда. Фикр-мулоҳазалар кўп. Айримлар солиқ ставкасини 6–7% гача пасайтиришни таклиф қилмоқда. Бошқалар – 12% гача. Учинчилар фойда солиғини оширишни таклиф қилишмоқда. ЖШДС ставкалари бўйича ҳам таклифлар оз эмас. Таҳририятнинг илтимосига кўра ушбу таклифларни молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ шарҳлашга розилик билдирди. далее...»» |
|
13.12.2019
ҚҚС ставкаси ўзгарганини ҳисобга олган ҳолда ўзаро ҳисоб-китоблар
Корхона 2019 йил 1 октябрга қадар 20%лик ставкада ҚҚСни қўллаган ҳолда бошқа корхонага товар қарзини берди. 2019 йил октябрда товар қарзини қайтаришда қарз олувчи ҳисобварақ-фактурада амалдаги 15%лик ставкада ҚҚСни кўрсатди. Товар қарзи суммасида ҚҚС ставкаси пасайтирилгани боис юзага келган фарқни қандай қоплаш мумкин? далее...»» |
|
15.09.2020
ҚҚС суммаси манфий бўлганда
ҚҚС ҳисоб-китобида бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси (камайиш томонга) (Ҳисоб-китобнинг 050-сатри) «айирув» белгиси билан ҳисобланди. Бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси манфий бўлса, Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл) 310-сатри қандай тўлдирилади? далее...»» |
|
24.03.2025
ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2025 йилдаги «Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 160-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
|
18.09.2020
ҚҚС тикланиши учун 12 ой керак
Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди. 2020 йил апрель ойида «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига товар берилган. Ушбу товар 2018 йилда импорт қилинган ва у бўйича ҚҚС ҳисобга олинган. ТМЗ беғараз берилиши ҚҚСдан озод этилганлиги сабабли, тегишинча, импорт қилиш чоғида тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди. Ушбу товарлар солиқ солинмайдиган айланма учун фойдаланилганда, илгари ҳисобга қабул қилинган, олинган товарлар бўйича ҚҚС суммасини нимага киритиш лозим? далее...»» |
|
29.09.2025
ҚҚС тўламаслик учун нима қилиш керак
Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилди: • 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонунга; • Президентнинг 27.12.2024 йилдаги ПФ-229-сон Фармонига; • Президентнинг 26.06.2025 йилдаги ПҚ-207-сон қарорига. далее...»» |
|
07.12.2020
ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келмайди
Корхона ички бозорда реализация қилиш ва экспорт қилиш учун фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Бунда экспорт қилиш учун айрим хорижий давлатларнинг мажбурий шартлари маҳсулотни ушбу давлатларнинг Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказиш ҳисобланади. Бунинг учун корхона хорижий давлатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан шартнома тузади ва тўловни хорижий валютада амалга оширади. Рўйхатдан ўтказувчи орган - норезидент томонидан ижобий қарор қабул қилингандан кейин корхонага муайян муддатга ҳар бир дори воситасига гувоҳнома берилади. Корхона солиқ агенти сифатида дори воситаларини хорижий давлатнинг Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатишда ҚҚС тўлаши лозимми? СКнинг 241-моддаси 5-қисмига мувофиқ ушбу хизматлар дори воситаларини реализация қилишга нисбатан ёрдамчи хизматлар ҳисобланадими? далее...»» |
|
15.09.2020
ҚҚС тўлаш мақсадида реализация қилиш жойи қандай аниқланади
Реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб эътироф этилганда, хизматларни импорт қилиш чоғида айланмадан олинадиган солиқни тўлайдиган солиқ тўловчи ҚҚС тўлаши лозимми? ҚҚС тўловчиси бўлсангиз ва реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланмаса, товарлар (хизматлар)ни экспорт қилишда ҚҚС тўланиши керакми? Транспорт-экспедиторлик хизматларини импорт қилишда ва реализация қилишда реализация қилиш жойи қандай аниқланади? Реализация қилиш жойини аниқлаш қоидаларини амалиётдан олинган айрим вазиятлар мисолида кўриб чиқамиз. далее...»» |
|
07.02.2019
ҚҚС тўлашга ихтиёрий равишда ўтиш муддатлари ҳақида
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар томонидан ихтиёрий равишда ҚҚСни тўлашга ўтиш масалалари юзасидан тушаётган саволлар ва таклифларни инобатга олиб, Давлат солиқ қўмитаси ўз сайтида (soliq.uz) расмий ахборот жойлаштирди. далее...»» |
|
12.05.2025
ҚҚС тўлашга ўтаверинг…
Корхона балансида 2016 йил августида 12 млрд сўмга сотиб олинган дам олиш зонаси мавжуд. Ҳисобланган амортизацияни ҳисобга олган ҳолда унинг қолдиқ баланс қиймати 7 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу мажмуани 39 млрд сўмга сотиш бўйича шартнома тузиш режалаштирилмоқда. Корхона – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчисининг 1 млрд сўмдан ортиқ суммага мулкни сотишда қандай солиқ мажбуриятлари пайдо бўлади? далее...»» |
|
16.02.2021
ҚҚС тўлашга ўтиш учун асос
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхонада товарларни реализация қилиш бўйича айланма 1 млрд сўмга етмайди. 2020 йил апрелда совға сифатида хориждан автомобиль олинган. Бу товар импорти ҳисобланадими ва ҚҚС тўлашга ўтиш учун асос бўладими? далее...»» |
|
27.10.2025
ҚҚС тўлашга қандай ўтилади?
Тавсияга Президентнинг қуйидаги фармонларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди: • 27.12.2024 йилдаги ПФ-229-сон; • 19.08.2025 йилдаги ПФ-138-сон. далее...»» |
|
30.07.2013
ҚҚС тўлашингиз шарт
Ишлаб чиқариш корхонамиз ЯСТ тўловчиси (ҚҚСсиз) ҳисобланади. Ускуналарни таъмирлаш учун Хитойдан ихтисослашган компанияни жалб этдик. Биз ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайдиган корхона сифатида ушбу ҳолда ҳам ҚҚС тўламаслигимиз керакми? далее...»» |
