Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 11 / ҚҚС ҳақида

ҚҚС солинмайди

 

ҚҚС тўловчи корхона идишларни иккиламчи ижарага бериш учун хорижий компания билан шартнома тузмоқчи. Хорижий компания юкларни Ўзбекистон ташқарисига ташиш учун улардан фойдаланади. Хорижий компания Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилмаган, бу ерда ижрочи органи ва доимий муассасаси мавжуд эмас.

Идишларни иккиламчи ижарага бериш хизматлари ҳажми ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база ҳисобланадими?

 

– Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳисобланса, солиқ тўловчининг уларни реализация қилиш обороти солиқ солинадиган оборот саналади.

Иккиламчи ижара – ижарачи ижарага берувчининг розилиги билан, ижарага берувчининг олдида ижара шартномаси юзасидан жавобгарликни сақлаган ҳолда ижарага олинган мулкни бошқа шахсга иккиламчи ижарага топширадиган шартнома муносабати (АВ томонидан 24.04.2009 йилда ­1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган 6-сон БҲМСнинг 11-банди). Ижара шартномасига татбиқ этиладиган қоидалар иккиламчи ижара шартномасига нисбатан қўлланилади (ФКнинг ­535–557-моддалари; «Ижара тўғрисида»ги Қонун).

Кўчар мулк ижарага берилганда (транспорт воситалари бундан мустасно), хизматларни сотиб олувчи – ижарачи фаолиятини республика ҳудудида амалга ошираётган бўлса, Ўзбекистон ҳудуди хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 202-моддаси).

Норезидент ижарага оладиган мол-мулкдан ЎзР ҳудудидан ташқарида фойдаланилиши ва норезидент Ўзбекистон ҳудудида доимий муассасага эга эмаслиги сабабли мол-мулкни оператив ижарага бериш хизматларини реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб эътироф этилмайди. Бинобарин, ушбу операцияга ҚҚС солинмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1080 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика