Norma.uz
СБХ
02.10.2019 Автомобиль дивидендлар сифатида
Корхона умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Муассисга дивидендлар тўлаш ҳисобига автомашина берилди. Дивидендларнинг тақсимланмаган қисми суммаси 219 789 473,68 сўмни ташкил этади. Автонинг қолдиқ қиймати – 174 000 000 сўм, ҚҚС – 34 800 000 сўм, дивидендлардан солиқ – 10 989 473,68 сўм тўланган. Ушбу операциялар бўйича қандай проводкалар амалга оширилади?
далее...»»
15.08.2024 Автомобиль ижара шартномаси солиқ органларида қандай ҳисобга қўйилади
Автотранспорт воситалари ижара шартномалари ва текин фойдаланишга бериш шартномаларини (кейинги ўринларда – ижара шартномалари) солиқ органларида рўйхатдан ўтказинг. Бу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш ва солиқ маъмуриятчилиги тизимининг соз ишлаши учун керак. Шу жумладан: 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқаролар ва йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ўртасида тузиладиган транспорт воситаси ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди. Бунинг ўрнига бундай шартномаларни электрон тарзда ҳисобга олиш тизими жорий этилди (7.07.2022 йилдаги ПҚ-311-сон 4-б.); Электрон товар-транспорт юк хатларини (ЭТТЮ) жорий этиш давом этмоқда (21.12.2023 йилдаги 673-сон ВМҚ). Агар юклар ижарага олинган транспортда ташилса, ЭТТЮни расмийлаштириш учун шартнома солиқ органларида ҳисобга қўйилган бўлиши керак. Ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйишнинг амалий жиҳатларини кўриб чиқамиз.
далее...»»
18.11.2015 Автомобиль ижарага олинганда
Автомобилни кейинчалик сотиб олмаслик шарти билан 3 йилга ижарага олиниши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Ушбу ҳолатда унга эскириш ҳисоблаб ёзиладими?
далее...»»
23.01.2017 Автомобиль норезидентга ижарага берилганда
Юридик шахс – Ўзбекистон резиденти хорижий давлат ҳудудида бўлган ва фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсга автотранспорт воситасини ижарага бермоқчи. 1. Хорижий юридик шахс билан транспорт воситасини ижарага бериш шартномасини тузиш тартиби қандай? 2. Транспорт воситасининг олиб чиқилиши божхонада қандай расмийлаштирилади? 3. Ижарадан даромадларга солиқ солиш тартиби қандай?
далее...»»
10.08.2017 Автомобиль пасайтирилган қийматда кирим қилинган бўлса...
Кичик корхона (ЯСТ тўловчи) 2016 йилда хизматда фойдаланиш учун «Газель» автомобилини 12 200 000 сўмга сотиб олди. Йўл жамғармасига – 1 254 211,2 сўм, давлат божи – 13 024 сўм, рақамни рўйхатдан ўтказганлик учун – 234 432 сўм тўланди. 2016 йилда АВни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатлар 9420-«Маъмурий харажатлар» счётига киритилган, бошланғич қиймат эса фақат АВ нархидан ташкил топган. Асосий фондлар охирги марта 1.01.2016 йилдаги ҳолатга кўра қайта баҳоланганлиги сабабли ушбу автомобиль ҳали қайта баҳоланмаган эди. АВнинг бошланғич қиймати бўйича ўтган йилда йўл қўйилган хатони қандай тузатиш мумкин? Ўтган йил учун амортизация қандай қилиб қўшимча ҳисобланади?
далее...»»
29.11.2017 Автомобиль паст нархда сотилганда
ЯСТ тўловчи корхонамизда 2016 йил августда LACETTI русумли автомобиль 61 млн сўмга харид қилинди. 2017 йил 1 октябрь ҳолатига ушбу автомобилнинг қолдиқ қиймати 45,67 млн сўмни ташкил этади. Биз балансимиздаги мазкур автомобилни унинг қолдиқ қийматидан паст нархга реализация қилишга ҳақлимизми? Ушбу ҳолда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
13.03.2019 Автомобиль совға сифатида
2018 йилда жисмоний шахс – ЎзР резиденти компания ваколатхонаси – ЎзР норезидентидан текинга бериш шартномаси бўйича автомобиль олди. Шартномада автотранспорт воситасининг қиймати, эҳтимол, нотариал давлат божларини ҳисоблаб чиқариш учун 10 000 000 сўм этиб белгиланган. Мавжуд ахборотга кўра, ваколатхонада мазкур операция бўйича ЖШДС ҳисобланмаган ва бюджетга ўтказилмаган. Автомобиль олган шахс ваколатхонада ишламайди. Асосий иш жойида 10 ЭКИҲдан ортиқ даромад олади. Фуқаро ваколатхонадан совға олганда ЖШДС тўлаши керакми? Агар керак бўлса, қандай ставкада (жами ёки бошқа даромад)? Яшаш жойидаги ДСИга даромадлар тўғрисида декларация топшириши зарурми?
далее...»»
13.09.2020 Автомобиль сотиб олишда ҚҚСни ҳисобга олиш
Ташкилот маъмурий мақсадларда фойдаланиш учун автомобиль сотиб олган. Маъмурий мақсадлар учун автомобиль сотиб олинганда, ҚҚС ҳисобга олинадими?
далее...»»
13.08.2013 Автомобиль текинга берилганда
Бизда ишламайдиган жисмоний шахс-га текинга автомобиль беришни қарор қилдик. Бунинг учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак?
далее...»»
18.03.2025 Автомобиль ўйналганда солиқ оқибатлари
ҚҚС тўловчи корхона супермаркетни реклама қилиш мақсадида автомобиль ютуқли ўйинини ўтказмоқда. Бунда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади? Давлат органларида рўйхатдан ўтказиш керакми?
далее...»»
01.10.2024 Автомобиль учун кондиционер
Автомобиллар учун кондиционерларни олиб киришда махсус рухсатнома талаб қилинадими?
далее...»»
26.07.2013 Автомобиль учун чегарадаги расмиятчиликлар
Ходимимиз ўз оиласи билан таътил вақтида қариндошлари олдига ўзининг машинасида бориб келмоқчи.
далее...»»
22.12.2020 Автомобиль учун – электрон суғурта полиси
Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2020 йилдаги 780-сон қарори билан электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
далее...»»
29.10.2018 Автомобиль чиқиб кетишини расмийлаштиришнинг 4 хил варианти
Асосий восита – автомобиль корхона мулкдорига берилганда унинг хусусий корхона (ЯСТ тўлайди, ҚҚС тўламайди) балансидан чиқиб кетиши қандай расмийлаштирилади? Хусусий корхона ва автомобилни олувчи ушбу операциядан қандай солиқларни тўлашлари керак?
далее...»»
07.10.2013 Автомобиль – жарима майдончасида, ижарага олувчи – даъво қилмоқда
Ижарага бериш пайтида битта автомашина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушланиб, 2 ой давомида уларда турди. Ижарага олувчи бу ҳақда ижарага берувчини хабардор қилмади, бироқ ҳисобварақ-фактура имзо қўйиш учун тақдим этилганда ижара ҳақи суммасидан битта автомашина бўйича билвосита харажатларни чегиришни талаб қилди.
далее...»»
19.06.2018 Автомобиль – текин фойдаланиш учун
МЧЖ муассиси – жисмоний шахс ЯСТ тўловчи корхонага (ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди) ўз автомобилини вақтинча фойдаланишга бермоқчи. 1. Жисмоний шахснинг автотранспортидан вақтинча текин фойдаланиш битими қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? 2. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
далее...»»
21.11.2016 Автосервис ва ЯСТ
Биз автомобилларни таъмирлаш хизматларини кўрсатувчи корхона – автосервис очдик. 5 нафар ходим ишлайди. Бу биз учун янги йўналиш. Автосервис қайси фаолият турига киради? Бу ҳолда ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база нима ҳисобланади, солиқ қандай ставкада тўланади?
далее...»»
15.04.2025 Автоташувчи ҳужжатлари
Яқинда компаниямиз учун юк ортилган автомашина кириш божхонасида бир суткага яқин туриб қолди. Ҳайдовчида аллақандай ҳужжатлар етишмаган эмиш. Байрам кунлари бўлишига қарамай, компания департаменти раҳбари бориб, масалани жойида ҳал қилишга мажбур бўлди. Автоташувчи чегарада божхоначиларга тақдим этиши керак бўлган ҳужжатларнинг аниқ рўйхатини эълон қилишингизни сўраймиз. Бу масала қайси ҳужжат билан тартибга солинади?
далее...»»
21.11.2016 Автотеххизматлар: ҚҚСни аниқлаймиз

Янги ташкил этилган корхона (ХХТУТ коди – 14932) 2015 йил декабридан фаолият юрита бошлади. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш ҳақида ўз вақтида огоҳлантирмаганимиз сабабли умумбелгиланган солиқларни тўлаймиз. Устав фондини тўлдириш ҳисобига муассис автомобилларни таъмирлаш учун эҳтиёт қисмларни балансга киритди. 2015 йил декабри учун аҳолига хизматларни реализация қилишдан тушум (автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш) 2 572 минг сўмни, эҳтиёт қисмлар сарфи – 1 000 минг сўмни, иш ҳақи – 415 минг сўмни, бошқа харажатлар – 175 минг сўмни ташкил этди. Аҳолига хизматлар кўрсатилганда ҳисобварақ-фактуралар ёзиб берилмайди. Аҳолига автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматларини кўрсатишда нима ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база ҳисобланади?


далее...»»
09.04.2013 Автотранспорт ижарага олинганда
Солиқ органлари биздан ижара шартномаси бўйича ҳайдовчиларнинг даромадларидан суғурта бадалларини тўлашимизни талаб қилишяпти. Солиқ органларининг талаблари тўғрими?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика