Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 46 / Жавоб берамиз

Автоёқилғи қуйиш станцияси учун ЯСТ

 

Корхонамиз автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияси ҳисобланади.

ЯСТни ҳисоблаш чоғида ер солиғининг базавий 3 баравар миқдорини инобатга олиш керакми?

 

Ҳа, автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари орқали нефть маҳсулотларини сотиш асосий фаолият тури ҳисобланган корхона ЯСТни ҳисоблашда ер солиғининг 3 баравар суммасидан келиб чиқиб унинг энг кам суммасини ҳисобга олади (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Нефть маҳсулотларини АЁҚШ орқали сотиш чакана савдо деб тан олинади, сабаби станциянинг ўзи турғун савдо шохобчаси ҳисобланади. Турғун савдо шохобчалари – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган жойларда доимий асосда жойлашган савдо объектлари (дўконлар, киоскалар, ларёклар, павильонлар, дорихоналар, оптика, автомобиль ёқилғиси қуйиш шохобчалари) (Қоидалар, ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 1-илова).

Чакана савдо корхоналари ЯСТни айнан шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар (АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Мазкур норма ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури фақат юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарларнинг чакана савдоси бўлган корхоналарга нисбатан татбиқ этилмайди (2449-сон Низомнинг 2-банди).

Фақат юридик шахслар нефть, газ ҳамда газ конденсатини сотишлари мумкин (Низомнинг 3-банди, ВМнинг 12.06.2018 йилдаги 444-сон қарорига 1-илова). Бинобарин, 2449-сон Низом АЁҚШга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1083 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика