13.11.2018
Автоёқилғи қуйиш станцияси учун ЯСТ
Корхонамиз автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияси ҳисобланади. ЯСТни ҳисоблаш чоғида ер солиғининг базавий 3 баравар миқдорини инобатга олиш керакми? далее...»» |
21.05.2024
Автокамерал хабарномасига жавоб қандай юборилади
Солиқ қўмитаси фаол равишда автокамерал хабарномасини йўлламоқда. Бунда сўнгги кунларда солиқ тўловчиларда ушбу хабарномаларга жавобларни қандай юбориш кераклиги юзасидан талай саволлар юзага келмоқда. Одатдаги йўриқномалар ишламаяпти. далее...»» |
01.07.2024
Автокамералнинг янги «тўлқини»: нима қилмоқ керак
Сўнгги кунларда бухгалтерлар текширувдан олдинги таҳлил ва камерал текширувлар натижалари бўйича аҳамиятли миқдорда хабарномалар ва талабномалар олишмоқда. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ҳам солиқчиларнинг юқори даражада қатъиятлигини қайд этмоқда: улар солиқ тўловчи исботлашга уринаётган вазиятнинг ноқонунийлигини тан олишмаяпти. Бунда солиқчилар ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилган ҳолда улар илгари маъмурий судларда ютқазган ишларни иқтисодий судларда ютиб чиқишмоқда. Бизнинг солиқ маслаҳатчиси «ҳаётидан» иккита ҳикояни айтиб берди: далее...»» |
08.05.2018
Автокарвон қатнашчилари Ўзбекистонда бўлди
Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан Россия Федерациясининг Нижневартовск шаҳридан йўлга чиққан «Ғалаба – барча учун битта» («Победа – одна на всех») автокарвони иштирокчилари Самарқанд шаҳрида меҳмон бўлди. далее...»» |
16.03.2015
Автомат нега чек бермайди?
У ёки бу товарни автоматдан олганингизда, ҳозирча ҳақини пластик карточка билан тўлашингиз даргумон. Негаки, автоматлар терминаллар билан жиҳозланмаган. Қолаверса, «механик сотувчи» ҳозирча сизга чек бермайди. Маълумки, мамлакатимиз ҳудудида товарларни (ишлар, хизматларни) нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш асосида реализация қилишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш шарт. далее...»» |
08.09.2014
Автоматлаштиришнинг ижобий жиҳатлари
Юқори малакали бухгалтерлар жамоаси ўта мураккаб шароитда ҳам ҳисоб юритишга қодир. Бироқ кўп бажариладиган операцияларнинг анча қисми автоматлаштирилмаган корхоналарда ҳисоб юритишда хатога йўл қўйиш хатари доим юқори бўлган. Бухгалтерлар қанчалик малакали бўлишмасин, инсон омили ўз ролини ўйнайди, ишлари қанчалик кўп бўлса, хатога йўл қўйиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади. далее...»» |
18.05.2015
Автомашина мусодараси қонунийми?
Мен ҳеч қандай жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир қилмаганман ва уларни содир қилишда ҳеч кимга бирор-бир ёрдам кўрсатмаганман. Жиноятни эрим содир қилган бўлса, менинг айбим нима? Мен умумий мулк ҳуқуқидаги ўзимга тегишли улушни ҳимоя қилишга ва уни сақлаб қолишга ҳақлиманми? далее...»» |
22.11.2017
Автомобилга янги рақам: харажатлар қандай ҳисобдан чиқарилади
Фирма балансида маъмурият фойдаланадиган автомашина бор. Раҳбарнинг қарорига кўра унинг учун биржа орқали янги «буюртма» рақам сотиб олинди. 1. Автомобилга янги давлат рақами олиш харажатлари қандай ҳисобдан чиқарилади? 2. Улар автомашина таннархига киритиладими? 3. Қандай бухгалтерия проводкаларидан фойдаланиш лозим? далее...»» |
20.11.2019
Автомобилда халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартиби
Улар Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг қарорида келтирилган (АВ рўйхат рақами 3194, 8.11.2019 йил). далее...»» |
13.09.2013
Автомобиллар тўхташ жойи қурилмаган бўлса
Автомобиллар тўхташ жойи фаолиятини амалга ошириш тартиби талаблари бузилганлиги боис автомобиллар тўхташ жойидан қатъий белгиланган солиқ бўйича қарзни олиб ташлаш ва бизнинг МЧЖга нисбатан мазкур солиқни бекор қилиш мумкинми? далее...»» |
29.09.2014
Автомобилни авариядан кейин арзонлаштириш
Ташкилот балансида 2013 йил июнда харид қилинган автомобиль бор. 2014 йил апрелида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, унга кўра суд орқали бизнинг фойдамизга компенсация тўланди. Йўл-транспорт ҳодисасига учраган автомобилни арзонлаштириш мумкинми? далее...»» |
16.08.2019
Автомобилни вақтинча олиб кириш
Грузияда ишончнома бўйича расмийлаштирилган машинани Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш учун қандай ҳужжатлар ва қоидаларга амал қилиш керак? Қонунчиликни бузмасдан мамлакат ичкарисига кириш учун нималар зарур? далее...»» |
20.03.2014
Автомобилни директорга бердик
Таъсисчиларнинг қарорига асосан корхонамиз таъсисчиси ҳисобланмиш директорга дивидендларни асосий восита, яъни тўлиқ амортизация қилиб бўлинган 2006 йилда ишлаб чиқарилган ва корхонага кирим қилинган «Матиз» автомашинаси билан тўлашга қарор қилдик. Ушбу ҳолда қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак? далее...»» |
07.12.2024
Автомобилни жисмоний шахсга сотишнинг солиқ оқибатлари
Корхона ўз эҳтиёжлари учун жисмоний шахсдан автомобиль сотиб олди ва бир йилдан сўнг уни бошқа жисмоний шахсга бозор нархида сотди. далее...»» |
05.10.2020
Автомобилни жисмоний шахсдан ижарага олиш: ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш
Ишлаб чиқариш корхонаси (МЧЖ, ҚҚС тўловчиси) реклама маҳсулотини тайёрлайди ва буюртмачининг республика шаҳарларидаги объектларида монтаж қилади. Ўз юк машинаси йўқ. Тайёрланган ҳажмдор конструкцияларни олисдаги ўрнатиш жойларига етказиб бериш мақсадида муассиснинг шахсий юк автомобилидан бирйўла 10 кун фойдаланмоқчимиз. Муассис билан унинг юк автомобилидан фойдаланиш учун 10 кунга қарз шартномаси расмийлаштирилганда ёки муассис билан 10 кунга юк автомобилини ижарага олиш шартномаси тузилганда ушбу шартномаларни ДЙҲХХ органларида ёки нотариатда рўйхатдан ўтказиш лозимми? Ушбу шартномалар муддати қисқалиги сабабли тегишли органларда ҳисобга қўйилмаса, корхона фойдаланилган ЁММ қийматини солиқ оқибатларисиз хизмат сафарлари харажатларига ҳисобдан чиқариши мумкинми? далее...»» |
11.02.2020
Автомобилни сотишда солиқ оқибатлари
Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона балансида сотиш режалаштирилаётган тўлиқ амортизацияланган транспорт воситаси мавжуд. Автомобилни сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
26.08.2020
Автомобилни таъмирлаш харажатлари ва суғурта қопламасининг бухгалтерия ҳисоби
Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. Автотранспорт воситасини ихтиёрий суғурта қилиш тўғрисида шартнома мавжуд. 2020 йил май ойида техник ЙТҲ содир бўлди (тош олд ойнани синдирди). Олд ойнани алмаштириш харажатлари 3 200 000 сўмни ташкил қилди. Суғурта компанияси 2 500 000 сўмни қоплаб берди. 1. ЙТҲ натижасида автомобилни таъмирлаш харажатлари ва суғурта компанияси томонидан қопланган сумма бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? 2. Суғурта компаниясидан суғурта қопламасининг олиниши қандай солиқ оқибатларига олиб келади? далее...»» |
19.05.2025
Автомобилни харид қилиш ва ҳисобга олишни расмийлаштириш тартиби
Автомобиль харид қилишни қандай расмийлаштириш керак Автомобиль харид қилиш қуйидаги ҳужжатлар билан расмийлаштирилади: ● олди-сотди шартномаси; ● ҳисобварақ-фактура; ● автомобилни қабул қилиш-топшириш далолатномаси. Далолатномада қуйидагиларни кўрсатинг: ● автомобиль далее...»» |
10.11.2014
Автомобилнинг қиймати «0» бўладими?
Бизнинг алоҳида балансга эга бўлган корхонамиз (ЯСТ тўловчиси) давлат ташкилоти бўлиб, юқори ташкилотимизга эгамиз. Яқинда юқори ташкилотимиздан бизнинг балансимизга «НЕКСИЯ» автотранспорт воситасини беғараз тарзда ажратиш тўғрисида қарор қилинди. Ташкилотимиз текинга олган енгил автомобиль транспортининг қолдиқ қиймати «0» бўлса, бизнинг бухгалтерия уни қайси нархда кирим қилиши керак бўлади? Ушбу операцияда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади? далее...»» |
25.10.2017
Автомобиль асосий воситага айланиб улгурмаган бўлса
Корхона (ЯСТ тўловчи, асосий фаолият тури – улгуржи савдо) 4.07.2017 йилда ўз товарларини харидорларга етказиб бериш учун 136 500 000 сўмга юк автомобилини сотиб олди. Автомобилни расмийлаштириш харажатлари қуйидаги миқдорни ташкил этган: давлат рақами белгиси ва техпаспортни расмийлаштирганлик учун ДЙҲХХга 269 595 сўм, Йўл жамғармасига 4 095 000 сўм (автомашина қийматининг 3%и) тўланган. Автомобиль асосий восита сифатида кирим қилинган. 27.07.2017 йилда автомобилдан фойдаланилмаётганлиги сабабли (гараждан чиқмаган) 145 000 000 сўмга жисмоний шахсга сотилган. Юк автомобили сотилганлиги муносабати билан корхонада қандай солиқ солинадиган фойда юзага келади? далее...»» |