04.08.2021
Қайта ташкил этишда гудвилл қандай ҳисобга олинади: БҲМС VS МҲХС
Бозор глобализацияси ва бизнесларнинг бирлашиши даврида «гудвилл» номоддий активи ёки «манфий гудвилл» номли кечиктирилган даромад юзага келади. Бундай НМАни молиявий ҳисоботда БҲМС ва МҲҲСга мувофиқ қандай ҳисобга олишни Profi Training бизнес-мураббийи, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЕВА тушунтирди. далее...»» |
12.09.2020
Қайта қуйиладиган сувлардан олинадиган солиқ
Саноат оқимлари 990 000 куб.м сиғимли идишга келиб тушади. Буфер кўллар Чирчиқ дарёси бўйидаги текис майдонларда жойлашган, улар келиб тушадиган оқимларни аралаштириш, ўртачалаштириш, тиндириш ва аэрация учун мўлжалланган. Кўлларда оқимлар аэрациядан ўтиб, тиндирилганидан кейин Чирчиқ дарёсига келиб тушади. Оқимларнинг ҳақиқий ҳажми Чирчиқ дарёсига сув чиқариб юбориладиган жойда ўрнатилган сув ўлчаш рейкаси кўрсаткичлари бўйича аниқланади. Ҳар йили корхона ўртача 113 000 минг куб м сув олади ва тахминан 100 000 минг куб м сувни дарёга қайта қуяди. 2019 йилда 40 626 797 минг сўм миқдорида сувдан фойдаланганлик учун солиқ тўланган. Ҳисоб-китобларга кўра корхона олинган сувнинг 11–15%ини истеъмол қилади. Корхона олинган сув ҳажми бўйича эмас, балки ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажми бўйича солиқ тўлаши мумкинми? далее...»» |
30.10.2018
Қайта ҳисоб-китоб қилиш талаб этилади
Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи корхона 2018 йил 1 октябрдан қатъий белгиланган солиқ тўлаш бекор қилингани ва автотураргоҳлар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтганлари муносабати билан қатъий белгиланган солиқ бўйича қайта ҳисоб-китобни топшириши керакми? далее...»» |
05.05.2014
Қайта ҳисоб-китобга тайёр туринг
ЯСТ тўловчиси умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтганда қайта ҳисоб-китоб ўтказиш тартиби қандай бўлади? Ҳисобот йили якуни бўйича корхона савдо ёки умумий овқатланиш корхонасига кирмайди. У ЯСТ тўловида қолиши мумкинми? далее...»» |
19.12.2016
Қайта ҳисоблаш, қайд этиш ва ҳисобга олиш
Календарь йил якунига етмоқда, демак, йиллик молиявий ҳисобот топшириш пайти келди. Уни тузиш олдидан корхона мол-мулки, ҳисоб-китоблари, мажбуриятларини инвентарлаш лозим. «Norma Ekspert» мутахассислари инвентарлаш натижаларини қандай, қайси ҳужжатларда расмийлаштириш ҳамда ҳақиқатдаги ва ҳисобдаги маълумотлар ўртасидаги тафовутни бухгалтерия ҳисобида қай йўсинда акс эттиришни тушунтирадилар. далее...»» |
23.12.2013
Қайтадан амортизациялаймиз
ОАЖ тикланиш қиймати 1 393 702 013 сўм бўлган пўлат электр пайвандлаш қувурларини ишлаб чиқарувчи технологик ускунага эга. Унинг эскириши 100%ни ташкил қилади, қолдиқ қиймати нолга тенг. Ускуна соз ҳолатда, ундан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Баҳолаш далолатномасига кўра мазкур ускунанинг бозор қолдиқ қиймати баҳолаш кунида 1 200 047 119 сўмни ташкил этади. Мазкур ускуна қийматидаги ўзгаришни бухгалтерия ҳисобида 21-сон БҲМСга мувофиқ қандай акс эттириш керак? далее...»» |
19.03.2013
Қайтадан ижарага бериш учун ижарага олинади ёки жисмоний шахсдан жойни иккиламчи ижарага олиш имконияти тўғрисида
Биз хусусий тадбиркор билан ижарага олинадиган жойга иккиламчи ижара шартномаси туза оламизми? У бизга қандай ҳужжатлар тақдим этиши керак? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
28.05.2013
Қайтарадиларми?.. Қайтармайдиларми?.. Буни қандай қиладилар?
Биз импорт учун божхона тўловларини ортиқча тўлаб юборибмиз. Бу суммани божхона органи қайтариши масаласини қандай ҳал қилсак бўлади? далее...»» |
18.06.2013
ҚАЙТАРИБ БЎЛМАЙДИ, АЛМАШТИРИЛСИН
Бизнинг дўконимиз товар сотди. Бироқ эртаси куни харидор уни қайтариб олиб келиб, унга тўғри келмаслигини айтди ва пулини қайтариб беришимизни сўради. Бундай вазиятда нима қилиш керак? далее...»» |
22.11.2017
Қайтариб олиб чиқиш – ишончнома бўйича
Автомобилни вақтинча олиб кириш муддати тугагани сабабли уни республикадан олиб чиқиш зарур. Бироқ автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома расмийлаштирилган ҳайдовчи касал бўлиб қолди. Автомобилни бошқа ҳайдовчи олиб чиқса бўладими? Бунинг учун нима қилиш зарур, ушбу масалада қандайдир чекловлар мавжудми? далее...»» |
21.08.2017
Қайтариладиган лизинг
Фирма қиймати 1 млрд сўмлик асбоб-ускуналарни лизинг ташкилотига сотади ва қайтариладиган лизинг шартномасига кўра ушбу асбоб-ускуналарни 2 млрд сўмга (лизинг бўйича фоизларни ҳисобга олмаганда асосий қарз суммаси) сотиб олади. 1. Лизинг компаниясига асбоб-ускуналарни сотиш қиймати билан қайтариладиган лизинг шартномаси бўйича асбоб-ускуналарни олиш қиймати ўртасидаги фарқ солиқ солинадиган даромад ҳисобланадими? 2. Қайтариладиган лизинг шартномасига кўра олинган асбоб-ускуналарни қайси нархда кирим қилиш керак? далее...»» |
21.02.2019
Қайтариладиган тара бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш
Таркибий бўлинмаларимиз аҳолига суюлтирилган углеводород газини реализация қилади. Газ 20%лик ҚҚС билан реализация қилинади. Газни маиший газ баллонларида етказиб берамиз. Баллонлар шартнома асосида истеъмолчига тўловсиз вақтинча фойдаланишга берилади. Маиший газ баллонларисиз суюлтирилган углеводород газини етказиб беришнинг имкони йўқ, яъни баллонлардан солиқ солинадиган оборот мақсадида фойдаланилади. Таркибий бўлинмаларимиз уларни тай¬ёрловчи заводдан ҚҚС билан сотиб олади. Улар тайёрловчи заводдан маиший газ баллонларини сотиб олиш чоғида тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақлими? далее...»» |
25.08.2014
Қайтариладиган тиркама
Ижарачи лизинг объектини муддатидан аввал қайтарган тақдирда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби қандай бўлади? далее...»» |
02.08.2018
Қайтариладиган чиқинди – маиший чиқинди эмас
Ишлаб чиқариш корхонаси тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. ИФУТ коди – 14130 «Бошқа устки кийимлар ишлаб чиқариш». Ишлаб чиқариш жараёнида қайтариладиган чиқиндилар ҳосил бўлади, уларни реализация қилмоқчимиз. ҚМЧ (чиқиндиларни) олиб чиқиб кетишга коммунал хизматлар билан шартнома тузиш шартми? далее...»» |
05.09.2017
Қайтариладиган чиқиндилар
Трикотаж буюмларни ишлаб чиқаришда чиқиндилар қандай ҳисобдан чиқарилади? Уларни материаллар омборига кирим қилиш керакми? далее...»» |
18.11.2015
Қайтарилган товарнинг ҳисобига доир
Агар харидор чек тақдим этмаган бўлса, биз 2015 йил апрелида сотиб олинган товарни қайтариб бериш хусусида харидорга рад жавоби бериш ҳуқуқига эгамизми? Агар бундай ҳуқуққа эга бўлмасак, бухгалтерия ҳисобида товар қайтарилишини қандай акс эттириш керак? далее...»» |
22.10.2024
Қайтарилган яроқсиз маҳсулот қандай йўқ қилинади
Компания газланган ширин ичимлик ишлаб чиқаради ва уни дистрибьюторларга сотади. Корхонанинг ички ҳисоб сиёсатида яроқсиз товарни қайтариш мумкинлиги ҳақида банд бор. Дистрибьюторда тахминан 500 блок яроқсиз маҳсулот тўпланиб қолган ва у буни далолатнома асосида қайтарган. 1. Газланган ичимликларни йўқ қилиш учун солиқ инспекцияси ва СЭС ходимларини жалб қилиш керакми? 2. Дистрибьютор яроқсиз маҳсулотни қайтариш учун ҳисобварақ-фактура тақдим этиши керакми? далее...»» |
29.12.2015
Қайтарилган қарз – даромад эмас
Кичик корхона 2014 йилда улгуржи савдо билан шуғулланди. 2015 йил бошидан фақат чакана савдо билан шуғулландик. 31 январдан улгуржи савдога лицензия бекор қилинди. Бироқ март ойида банкдаги ҳисобварағимизга 2014 йил августида сотилган товар бўйича дебиторлик қарзини сўндириш учун маблағлар келиб тушди. Ушбу сумма 2014 йилги ҳисоботларда акс эттирилди, ундан солиқ тўланди. Биз ушбу вазиятда ЯСТни қандай ставкада тўлашимиз керак? далее...»» |
19.08.2019
Қайтарилмаган қарз: солиқ оқибатлари
Ходимга қайтариб бериш шарти билан фоизсиз қарз берилди. Қарз қайтарилмади. Қарз суммасига қайта молиялаштириш ставкаси бўйича солиқ солинадими? Солиқ солинадиган бўлса, унинг суммаси қандай ҳисобланади? далее...»» |
01.12.2014
Қайтарилмайди, ҳисобдан чиқарилади
ЯСТ тўловчиси бўлган ташкилотимиз қарз шартномаси бўйича 1 йилга қайтариладиган қарз берди. Дастлаб уни сўндириш муддати этиб 2012 йилнинг 31 декабри белгиланди. Шартноманинг шартларига кўра қарз олувчи 200 минг сўм фоиз тўлаши керак. Шартномага қўшимча тарзда иккита битим тузилди, улар қарзни сўндириш муддатини 2013 йил 31 декабргача, кейин эса 2014 йил 30 августгача узайтирди. Агар фоизларнинг суммаси қатъий белгиланган бўлса, қандай пайтда қарз берувчи ташкилотда фоизлар ҳисоблаб ёзилади? Қачон фоизлар бўйича қарз муддати ўтган бўлади? Агар фоизлар тўланмаса, қарз берувчи ва қарз олувчида фоизлар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш тартиби қандай? далее...»» |