Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 31-32 / Бизнинг маслаҳатлар

Эски «Дамас»дан фойдаланилаётган бўлса

Ташкилот балансида асосий воситалар мавжуд. «Дамас» автомашинаси тўлиқ амортизацияланган, бироқ ундан фойдаланиляпти. Унинг дастлабки харид қиймати – 9 020 615 сўм, баланс қиймати – 15 381 891 сўм. Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ташкилотимиз «Дамас» учун тўлов тўлаши керакми?

 

– Тўловчилар, тўлов ҳисоб-китоби тартиби ва уни тўлаш муддатлари Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низом (ИВ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 21.02.2011 йилда 2199-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) билан белгиланган. У рўйхатда (кўрсатилган Низомга 1-илова) кўрсатилган тўлиқ эскирган ускунадан фойдаланганлик учун амалга оширилади. Автотранспорт воситалари унга киритилмаган. Тегишинча, тўлиқ эскирган ускуна учун тўловга доир мажбуриятлар юзага келмайди.

 

Жавобни «Norma Ekrpert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 1553 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика