Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 42 / Қарор ва ижро

Энергия учун электрон тўловлар

 

Мазкур хизматдан “Электрни ҳисобга олиш” – электр энергиясини етказиб бериш ва истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб дастурий комплексининг янги имкониятлари орқали фойдаланиш мумкин. Дастур оnline технологиялари орқали истеъмолчиларга шахсий кабинет ва SMS-хабар ёрдамида тезкор ахборот тақдим этишни автоматлаштиради, реал вақт режимида энергия таъминоти корхонаси ходимлари ўз вазифасини вақтида бажаришини мониторинг қилиш имконини беради. Ҳар бир истеъмолчи компаниянинг асосий портали орқали 
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 21 мартда қабул қилинган “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори энергетика соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир.
Айни пайтда “Ўзбекэнерго” ДАКда жами ҳужжат айланишининг 20 фоиздан ортиғи электрон шаклда амалга оширилаётир ва бу кўрсаткич муттасил ўсиб бормоқда. Иккита электрон ҳужжатнинг айланиш тизими фаолияти ва ҳамкорлиги йўлга қўйилди ва улар ўзининг самарадор ва ишончли эканини кўрсатди. Мамлакатимизда “Гермес” юқори технологияли электрон ҳужжат айланиш тизимининг ишлаб чиқилиши натижасида ички ҳужжат айланиши таъминланмоқда. Бу тизим компания корхоналарини ахборот алмашиш ва ҳужжат тарқатиш имконини берадиган ягона ахборот тизимида бирлаштирган. Бундан ташқари, тармоқ корхоналари ҳимояланган E-xat электрон почта тизимига ҳам уланган.
“Электрни ҳисобга олиш” дастурий комплекси электр энергияси учун ўз вақтида маблағ тўплаш механизмининг самарадорлигини ошириш, тўловни ҳисоб-китоб қилиш жараёнига инсон омили таъсирини камайтириш, тезкор хабар бериш ва тўловни амалга ошириш бўйича қулай услубни тақдим этиш ҳисобидан истеъмолчиларнинг электр таъминотчиларига бўлган ишончини оширишга ёрдам бераётир. Истеъмолчиларнинг тижорат банклари, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ тўлов тизимлари, Paynet ва нақд пулсиз «SMS-Tо'lov» ҳисоб-китоб тизими орқали турли тўлов вариантларининг автоматлаштирилиши кўрсатилган хизмат учун тўлов тизимини такомиллаштириш усулларидан биридир. Натижада истеъмолчининг электр энергияси ҳақини бошқа туман ёки шаҳардан туриб ҳам тўлаш имконияти пайдо бўлди.тўловнинг жорий баланси, келиб тушган тўлов, ҳисоблаш ускунасидан олинган кўрсаткичлар, ҳисоб-китоб жараёни ва тўловнинг жорий ҳолати ҳақидаги ахборот жамланган шахсий кабинетдан фойдаланиши мумкин. Шу билан бирга, истеъмолчи ҳисоблаш ускунасидаги кўрсаткични текшириш, монтёр ёки инспекторни чақириш, соҳадаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш мақсадида ариза бериши мумкин. Тўловлар ҳақидаги ахборот реал вақт режимида киритилади ва истеъмолчи реквизитлари текширилади. Бу эса хато қилишнинг олдини олади. Мижоз электр энергияси ҳақини тўлагандан сўнг шахсий кабинети орқали тўловнинг келиб тушганини текшириши мумкин.
“Ўзбекэнерго” ДАК “Электрни ҳисобга олиш” дастурига тадбиркорлик субъектларига қўшимча имконият тақдим этиш мақсадида қатор ўзгартишлар киритди. Мамлакатимиздаги барча юридик шахслар Давлат солиқ қўмитаси томонидан берилган шахсий электрон рақамли имзога эга. Компания ёки фирманинг ваколатли вакили ушбу имзо ёрдамида электрон ҳужжатларга имзо қўйиши мумкин ва бу янги хизмат кўрсатиш учун қўшимча имконият яратади.
Яқин вақтлар ичида “Ўзбекэнерго” ДАК барча юридик шахсларга электр энергияси бўйича ҳисоботни электрон шаклда тақдим этиш имконини берадиган янги тизимни ишга туширишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, етказиб бериладиган электр энергиясининг шартнома ҳажми лимитини ошириш бўйича янги тизим жорий этилади.
Шунингдек, яқинда ишлаб чиқилган “Трансформатор ва техник шартлар” дастурий комплекси мамлакатимиз энергетика тизимидаги трансформаторларни ҳисобга олиш, истеъмолчи электр қурилмасини улаш учун техник шартларни тузиш, келишиш, унга ишлов бериш ва ҳисобга олиш жараёнларини автоматлаштириш имконини беради. Ўзбекистон ҳудудидаги барча трансформаторлар ҳақида маълумотларни ўз ичига олган мазкур дастур зарур ҳисоб-китобни амалга оширишга қодир.
“Ўзбекэнерго” ДАК тармоғига уланиш учун техник шартларни тақдим этишга доир хизмат ҳар бир истеъмолчига “ягона ойна” тамойили бўйича кўрсатилади. “Трансформатор ва техник шартлар” дастурий комплекси бу жараённи ариза келиб тушгандан кейин уч кун ичида амалга оширишга ёрдам беради. Ушбу дастур электрон савдо майдони вазифасини ҳам ўтайди: тизимга етказиб бериладиган электр энергияси ҳажмини ошириши лозим бўлган лойиҳачилар, қурилиш ташкилотлари ва истеъмолчилар уланади. Бунинг учун эса алоҳида лойиҳа ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишлари, янги линияларни ташкил этиш ва янги трансформатор ўрнатиш талаб этилади. Ушбу майдонда электрон танлов савдолари ўтказилади ва истеъмолчи ўзи учун фойдали таклифни танлаб олиши мумкин.
Мамлакатимиз энергетика тармоғига замонавий ахборот-коммуникация технология­ларини жорий этиш уни ривожлантиришнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Янги IT-технологиялар нафақат кўрсатилаётган хизмат сифатини ва улардан фойдаланиш даражасини ошириш, балки электр энергияси етказиб берувчининг истеъмолчилар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш имконини беради. Фойдаланилаётган дастурий комплекслар баъзи мажбурий жараёнларни енгиллаштириб, кичик бизнес субъектлари учун қўшимча имконият яратмоқда.

                                                                                         

 

 

                                                                                                           ЎзА материали асосида тайёрланди.


Прочитано: 4448 раз(а)

Эту тему могут комментировать только зарегистрированные пользователи. В теме действует премодерация комментариев.
Авторизуйтесь или зарегистрируйтесь

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика