Norma.uz
СБХ
23.07.2018 Фуқаролик кодексига амал қилинг
Корхонанинг асосий фаолият тури – ишлаб чиқариш. Бундан ташқари, товарларни ҳақ эвазига етказиб бериш учун бошқа корхона билан воситачилик шартномаси тузилди. Корхона воситачи ҳисобланади. Товарларни етказиб беришга импорт контракти тузилди, корхона у бўйича олувчи ҳисобланади. Корхона товарлар учун ўз валюта маблағларидан 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлади. Товар белгиланган муддатларда олинди ва божхона тозалаши амалга оширилди, бунда божхонага ҚҚС тўланди. Товар балансдан ташқари счётга кирим қилинди ва ҳисобварақ-фактура бўйича комитентга берилди. Корхонани текшираётган ДСИ инспектори воситачилик шартномаси бўйича мазкур операцияни солиқ оқибатларини келтириб чиқарадиган улгуржи савдога киритмоқда. Фаолиятни воситачилик шартномаси асосида воситачилик ёки улгуржи савдога киритиш учун нима асосий мезон ҳисобланади?
далее...»»
26.12.2017 Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишловчилар учун энг кам ЯИТ
Корхона фирма эҳтиёжлари учун ишларни бажариш юзасидан жисмоний шахс билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузди. Шартнома муддати 11 кун – 2017 йил 20 ноябридан 30 ноябригача. Иш ўз муддатида бажарилди. Фирмада 5 кунлик иш режими белгиланган. Штатдаги 1 нафар ходимга ЯИТнинг энг кам миқдори ЭКИҲнинг 65%и – 97 353,75 сўмдан келиб чиқиб ҳисобланади. Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишларни бажарувчи жисмоний шахс учун ЯИТнинг энг кам миқдори қандай аниқланади? ЯИТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириш чоғида ФҲШ бўйича ишларни бажарувчи шахснинг қанча кунлари акс эттирилиши зарур, улар қайси устунда қайд этилади?
далее...»»
11.11.2025 Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича сафар қандай расмийлаштирилади ва қандай солиқлар солинади
  Ижрочининг ФҲШ бўйича хизмат сафарини қандай расмийлаштириш керак  Агар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (ФҲТ) бўйича ишларни бажариш бошқа ҳудудга сафар қилишни талаб қилса, буни шартномада кўрсатинг. Аммо, ушбу сафарни хизмат сафари сифатида расмийлаштириш мумкин эмас. Сиз иш (хизмат)
далее...»»
11.11.2025 Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича даромад қандай тўланади
  Агар сиз ишлар ижрочиси билан муносабатингизни Меҳнат кодекси билан эмас, Фуқаролик кодекси билан тартибга солинишини истасангиз фуқаровий-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузинг. Бундай шартнома бўйича: • ижрочи буюртмачи сифатида сизга хизмат кўрсатади ёки ишни бажаради; • буюртмачи уларнинг
далее...»»
22.09.2020 Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома: жисмоний шахсга қўшимча тўловлар ва норезидентнинг даромадларидан ижтимоий солиқ ставкаси
Корхонада ходим фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишлайди. Ходим томонидан ишларни бажарилиши уяли алоқа ва жамоат транспорти учун йўл карточкаси каби ресурслардан фойдаланиш заруратини назарда тутади. Корхона ушбу ходимга компания ҳисобидан сим-карта берилиши ва уяли алоқа хизмати ҳақини тўлаши, шунингдек унинг учун йўл карточкасини сотиб олиши мумкин?
далее...»»
10.09.2018 ФҲШ бўйича тўловлардан даромад солиғи
Жисмоний шахс ва юридик шахс бухгалтерия ҳисобини тиклаш ва юритиш хизматларини кўрсатиш учун 1 йил муддатга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани туздилар. 1. Юридик шахс кўрсатилган бухгалтерия хизматлари учун ҳақ тўлаётганда жисмоний шахсдан ЖШДС ушлаб қолиши керакми? Агар керак бўлса, қандай ставкада: шкала бўйича умумий тартибдами ёки энг юқори ставкадами? 2. Ҳақ ҳар ойда эмас, балки ишлар бажарилишига қараб (масалан, чоракда 1 марта ёки ойда 2 марта бўлиши мумкин) расмийлаштириладиган бажарилган ишлар далолатномаси асосида тўланса, шкала бўйича ЖШДСни қандай ушлаб қолиш мумкин? 3. Жисмоний шахс тўлов манбаида ЖШДСни ушлаб қолмаслик ҳақида юридик шахс бухгалтериясига ариза бериб, солиқни декларация асосида ДСИга тўлаши мумкинми? 4. Жисмоний шахс ўз хизматлари учун аванс олиши мумкинми? Тўлов манбаида ЖШДС қандай ушлаб қолинади, зеро аванс кўрсатилган хизмат учун ҳақ ҳисобланмайди?
далее...»»
11.11.2020 ФҲШ ва у бўйича солиқлар
Юридик ва жисмоний шахслар (резидент, Ўзбекистон фуқароси) ўртасида юридик хизматлар кўрсатишга фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (ФҲШ) тузилди, унга мувофиқ жисмоний шахс ҳақ олади ва бу унинг даромади ҳисобланади. СКнинг 371-моддасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган тузилган ФҲШлар бўйича жисмоний шахсларга тўловлар ҳам киритилади. ДҲШ шартларига мувофиқ ижрочининг (жисмоний шахснинг) хизматлари қийматига Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлланиладиган солиқлар ва ажратмалар киритилмайди. Жисмоний шахс доимий яшаш жойидаги солиқ хизматига йиллик жами даромади тўғрисидаги декларацияни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этиши лозимми?
далее...»»
17.11.2014 Хабардор қилишда кечикдингиз
2011 йил II чорагидан фаолиятнинг бошқа турига – мол-мулкни ижарага беришга ўтиб, ХХТУТ бўйича кодни 83200 га алмаштирдик. Биз чакана савдо ва умумий овқатланиш фаолиятини тугатиб, бошқа фаолиятни бошлаганда ДСИга ягона солиқ тўловини танлаш хабарномасини яна топширишимиз керак эдими?
далее...»»
10.06.2024 Хабардор қилмасдан ўтказиладиган солиқ текширувлари
Президент томонидан 30.05.2024 йилдаги «Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-203-сон қарор имзоланди.
далее...»»
12.08.2013 Хабарнома бермаган бўлсак...
Корхонамиз солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини танлагани ҳақида солиқ инспекциясини хабардор қилмаган. Энди ягона солиқ тўловини тўлай олмаймизми?
далее...»»
12.02.2013 Хабарнома бермадик. энди нима бўлади?
СКнинг 351-моддасида назарда тутилишича, янги ташкил этилган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмасдан солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларини ЯСТга ўтиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
далее...»»
03.11.2014 Хабарнома ДСИга тақдим этилмаса ҳам...
Биз таъсисчиси бўлган янги очилган корхона савдо фаолияти билан шуғуллана бошлади. Мазкур корхона ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш ҳақидаги хабарномани ҳалигача тақдим этмаган. Шундай ҳолда у ягона солиқ тўловини тўлашга ҳақли бўлаверадими?
далее...»»
01.04.2025 Хавф даражаси юқори бўлган маҳсулот учун давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Биз олиб кираётган товар – тиш чўткалари (9603 21 000 0) янги қоидаларга кўра давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим, дейишди. Бу нима ва қайси НҲҲда бу ҳақда қайд этилган? Қаерда рўйхатдан ўтказилади?
далее...»»
26.11.2018 Хавфни бошқариш – тадбиркорлар манфаатида
Республикамиз Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида божхона органларида 2018 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари учун божхона кўригида хавф-хатардан огоҳ этиш тизими, яъни тадбиркорларнинг қанчалик ҳалол эканига қараб, уларни «яшил» ва «қизил» йўлаклар орқали ўтказишни жорий этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.
далее...»»
24.08.2020 Хавфсиз меҳнат шароитлари: солиқ жиҳатлари
Корхонамиз телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш (техник хизмат кўрсатиш) ва маълумотларни узатиш билан шуғулланади. Ташкилот кўчма тусдаги фаолият туфайли ҳамда ишлаб чиқариш циклининг тўхтаб қолмаслиги учун ходимларни коронавирусга тестдан ўтказиш ва бу билан барча ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тиббий муассаса билан шартнома тузишга қарор қилди. Коронавирусга тестдан ўтказишга ЖШДС солинадими ва фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган фойда чегириладими?
далее...»»
31.08.2020 Хайрия бўйича имтиёзлар қандай қўлланилади
Карантин даврида хўжалик юритувчи субъектлар «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» хайрия фондларига, шунингдек ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга пул маблағлари ва товарларни (хизматларни) беғараз бердилар. 2020 йил 1 апрелдан 1декабрга қадар ушбу мақсадларда берилган пул маблағлари ва товарларга (хизматларга) фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади; товарлар (хизматлар) ҚҚСдан озод қилинади ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармон 1-б. «а» кичик банди; 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармон 9-б. ).
далее...»»
07.09.2020 Хайрия ёрдами – ихтиёрий иш
Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона Сардобадаги сув тошқинидан жабр кўрганларга беғараз пул маблағларини ўтказди. «Салом, Сардоба, биз биргамиз» хайрия акцияси бўйича «Юксалиш» жамоатчилик ҳаракати орқали пул маблағлари ўтказилган. Мазкур ҳолатда хайрия ёрдами кўрсатиш қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқариши мумкин?
далее...»»
17.01.2018 Хайрия ишларининг солиқ оқибатлари
«Norma Ekspert» мутахассислари ҳар йили Янги йил харажатларига доир бошланғич ҳужжатларни қандай қилиб тўғри тайёрлаш, ҳисобда акс эттириш ва солиқларни ҳисоблашни батафсил тушунтирар эдилар. Бироқ почта ўқувчиларимизнинг одатий Янги йил совғалари бўйича одатдан ташқари саволларини олиб келди. Бизни янада қувонтирган ҳол – улар манзилли йўналишдаги: меҳрибонлик уйларидаги болалар, маҳалладаги эҳтиёжмандлар, меҳнат фахрийлари учун хайрия билан боғлиқ. Саволларингизга «Norma Ekspert» мутахассислари жавоб берадилар.
далее...»»
22.02.2016 Хайрия ўз жойини топсин
Фойда солиғи тўловчилари учун хайрия ташкилотларига ажратмалар бўйича қандай имтиёзлар назарда тутилган?
далее...»»
08.10.2019 Хайрия қилган билан солиқ солишдан озод бўлмайсиз
Умумбелгиланган солиқларни (20% ҚҚС) тўловчи корхона дори воситалари билан улгуржи савдо қилади. Компания раҳбарияти хайрия қилиш мақсадида ЎзР соғлиқни сақлаш муассасаларига дори воситаларининг бир қисмини бепул топшириш ҳақида қарор қабул қилди. Улар билан ҳадя шартномалари тузилди, ҳисобварақ-фактуралар ва қабул қилиш-топшириш далолатномалари расмийлаштирилди. Дори воситаларининг бепул топширилиши қандай солиқ оқибатларига олиб келади?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика