Norma.uz
СБХ
12.10.2020 Товар қайтарилганда ёки хизмат рад этилганда ҚҚС бўйича солиқ базасига қандай тузатиш киритилади
Товарлар қайтарилиши – кам учрайдиган ҳолат эмас. Сотиб бўлинган товарларни яроқлилик муддати тугаганлиги, нуқсон аниқланганлиги ва ҳ.к. сабаблар туфайли қайтаришлари мумкин. Корхонанинг бухгалтерия хизмати учун шу каби операциялар муайян ҳужжатларни (қайтариш далолатномаси, қўшимча ҳисобварақ-фактура) расмийлаштиришга олиб келади. Бундан ташқари, ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритилиши керак. Тузатиш киритишнинг ўзига хос жиҳатларини «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА мисолларда тушунтиради.
далее...»»
15.09.2016 Товар қайтарилганда солиқ базасига тузатиш киритамиз
Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб берувчи харидорнинг даъво хатига асосланиб бир ой аввал сотилган товарни брак деб тан олди. У товар қийматини харидорнинг банкдаги ҳисобрақамига қайтаришга қарор қилди. Брак товар етказиб берувчининг ҳисобига харидорнинг омборидан йўқ қилиш учун шаҳар ахлатхонасига олиб чиқилади. Етказиб берувчи брак қилинган товар қайтарилганда солиқ солинадиган тушумни камайтиришга ҳақлими, агар ҳақли бўлса, қайси ҳужжатлар асосида?
далее...»»
07.09.2016 Товар қайтарилганда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш тартиби
Товарни қайтаришга ҳисобварақ-фактурани қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Тузатувчи ҳисобварақ-фактуранинг «Товарни берди» ва «Товарни қабул қилди» устунларига ким имзо чекиши керак?
далее...»»
03.11.2014 Товар қайтарилишини қандай расмийлаштириш керак
Харидор 2014 йил августида 2014 йил июнда юклаб жўнатилган товарнинг бир қисмини қайтарди. Товарни қайтаришга қўшимча ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади? Ҳисобварақ-фактурани ким – сотувчи ёки харидор имзолайди ва қайтарилаётган товарни олишга ишончнома маълумотларини қаерда акс эттириш керак?
далее...»»
29.08.2018 Товар қарзга олинганда ҚҚС
«А» ишлаб чиқариш корхонаси (ҚҚС тўловчи) «Б» корхонасидан (ҚҚС тўламайди) 2 780 400 минг сўмлик суммадаги хом ашё тарзида товарни қарзга олди (Дт 1010 – Кт 6820). Кейин товар қарзини қайтариш учун таннархи 2 401 356 минг сўмлик импорт хом ашё сотиб олинди (Дт 1010 – Кт 6010), шунингдек божхона бўйича харажатлар қилинди – тўланган ҚҚС – 480 271 324,23 сўм (Дт 4410 – Кт 6990). «А» корхонаси товар қарзи қайтарилишини ҳисобда қандай акс эттиради? ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база қандай аниқланади, ушбу операциядан молиявий натижа қандай бўлади?
далее...»»
15.09.2020 Товар қарзи қайтарилганда солиқ оқибатлари
Қарз шартномаси бўйича ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда 10 млн сўмлик товар олинган, қарз берувчи ҚҚС тўловчи ҳисобланмайди. 2019 йилда ҚҚС билан товар, яъни 11,5 млн сўм қайтарилган, шу жумладан ҚҚС – 1,5 млн сўм. 1,5 млн сўмлик зарар суммаси фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани камайтирадими?
далее...»»
24.03.2025 Товар қарзини олиш, қайтариш ва ҳисобга олиш
  Товар қарзини қандай ҳужжатлаштириш керак 1. Шартнома Товар қарзи шартномаси бўйича қарз берувчи қарз олувчига муайян ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ашёларнинг худди ўша хил ва сифат (қарз суммаси)дагиларини қайтариб бериш мажбуриятини
далее...»»
16.08.2017 Товар – еврода, ҳақи – сўмда
Харидор ташкилот (асосий фаолият тури – дори-дармон воситалари билан улгуржи савдо қилиш) хорижий ҳамкор билан биржа орқали шартнома тузди, унинг асосида товар (дори-дармон воситалари) сотиб олинди. 28.02.2017 йилда товар олинди. Унинг қиймати спецификация, божхона ва товарга илова қилинувчи ҳужжатларда еврода кўрсатилган. Товар учун кредиторлик қарзи 6011-валюта счётида акс эттирилади. Товарнинг ҳақи биржа орқали сўмда тўланади. 1. Импорт контракти бўйича кредиторлик қарзи валютаси ўзгаришини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин? 2. Биржа орқали ҳисоб-китобларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим?
далее...»»
01.06.2017 Товар – ўзимники, дўкон – бировники
Бизнинг МЧЖ ишлаб чиқарувчи корхонадан (у буюртмамизга кўра тўқимачилик трикотаж маҳсулотларини тикади) логотипимиз туширилган товарни сотиб олади. Бизда НКМ ва терминал бор, бироқ турғун савдо шохобчаси йўқ. НКМ юридик манзил бўйича рўйхатдан ўтказилган. Биз барча товарларни савдо корхонасига (савдо шохобчасига) унинг дўконида сотиш учун топширмоқчимиз. Товарларимиз уларнинг НКМ ва терминалидан фойдаланган ҳолда сотилади. Бинобарин, томонлар ўртасида дастлабки шартнома тузилади, унга мувофиқ савдо шохобчаси товаримизни сотади ва биздан хизматлар учун ажратмалар олади. 1. Товаримизни сотиш учун савдо шохобчаси билан қандай шартнома (ижара, хизматлар кўрсатиш ёки бошқа) тузиш зарур? 2. Агар савдо шохобчасининг НКМ ва терминали орқали сотилса, уни қандай расмийлаштириш (ҳужжатлар билан) лозим?
далее...»»
17.12.2024 Товар – устав фондига ҳисса бўлса…
Бизнинг таъсисчимиз Афғонистонда мармар тош харид қилди. Уни устав фондига ҳисса сифатида киритмоқчи. Божхонада БЮДни расмийлаштиришда бизга БЮДнинг 24-устунида (битим хусусияти) ёки 21-кодни – Товарларни ЭАВда ҳисоб-китоб қилиш билан кўчириш (давлат кредити ва давлат кредитини қайтаришдан ташқари), ёки 81 – Беғараз ёрдам кўрсатиш тартибида товарларни етказиб бериш кодини кўрсатиш керак дейишди. Агар мен тўғри тушунаётган бўлсам, биз 21-кодни қўйсак, корхонамиз бу товар учун тўлов қилиши керак бўлади, лекин тўлов аллақачон тўланган. Агар 81-кодни қўйсак, бундай етказиб беришни даромадга олишимиз керак бўлади. БЮД қандай тўғри расмийлаштирилиши кераклигини тушунтириб берсангиз. Корхона ушбу етказиб беришни устав фондига ҳисса сифатида ҳисобга қабул қила олиши ва бизда оқибатлар келиб чиқмаслиги учун БЮДнинг 24-устунида қайси кодни кўрсатиш керак?
далее...»»
01.11.2019 Товар – хизмат эмас
Корхонамиз алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқаради. «Ичимликлар индустрияси» журналига (Россия) обуна бўлганмиз. Россиялик ношир билан тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Журнални Тошкентда ўз почта бўлимимиз орқали оламиз. Обуна учун Россия рублида тўлов тўлаймиз. Етказиб бериш хизматлари шартномада алоҳида суммада белгиланмаган. 1. Бошқа давлатлар (Россия) даврий нашрларига тўлов тўланганда, норезидент даромадларидан ҚҚС тўланадими ёки товар импортиданми? 2. Хорижий нашриётга тўлов тўланганда, норезидент даромадларидан солиқ ушлаб қолинадими?
далее...»»
08.09.2014 Товар – ҳозир, пули – бугун, эрта, индинга

Корхонамиз улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланади. Биз Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган товарларни сотамиз. Уларни жисмоний шахсларга ҳақини бўлиб-бўлиб олиб сотмоқчимиз. Бунинг учун биз қандай рухсатнома олишимиз керак? Қандай қилиб бир бирликдаги товарни қисмларга бўлиб ҳисобдан чиқариш мумкин? ЯСТ қандай тўланади: савдо тушумидан 4%ми ёки жисмоний шахсга ёзилган ҳисобварақ-фактуранинг 4%и биланми?


далее...»»
19.11.2024 Товар-моддий бойликлар инвентаризациясини қандай ўтказиш керак
Тавсияга 19-сон БҲМС тасдиқланганлиги муносабати билан Иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 йилдаги 141-сон буйруғига асосан ўзгартиришлар киритилди.
далее...»»
05.11.2024 Товар-моддий захиралар таркибидан ўтказилган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади
  ТМЗ асосий воситалар (АВ) таркибига ўтказилиши мумкин, агар: ● улардан корхонанинг хўжалик фаолиятида узоқ муддат давомида фойдаланилишининг зарурияти мавжуд бўлса; ● улар АВнинг мезонларига мос келса.   Товар-моддий захираларнинг асосий воситаларга ўтказилишини ҳужжат билан
далее...»»
03.11.2015 Товарингиз ва унга олдиндан тўланган ҳақни қайтариб олинг

Агар тарафларнинг келишувига кўра асосий восита учун олдиндан тўланган ҳақ ундан фойдаланганлик учун компенсация сифатида сотувчининг тасарруфида қолса, харидордан асосий восита қайтишини қандай қилиб тўғри акс эттириш керак?


далее...»»
04.02.2013 Товарлар божхонада электрон шаклда расмийлаштирилади
Янги тартибга биноан, ТИФ иштирокчилари Интернет тармоғи воситасида «Электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизими ор-қали божхона расмийлаштируви жараёнларини амалга оширишлари мумкин.
далее...»»
01.12.2020 Товарлар ва хизматлар қийматига киритилган ҚҚС қачон ҳисобга олиниши лозим
Кўп ҳолларда сотиб олиш чоғида товарлар ва хизматлар қийматига киритилган ҚҚС кейинчалик тузатилади – ҳисобга олинади. Бундай тузатиш киритишда нимага эътибор бериш ҳақида «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА гапириб берди:
далее...»»
18.08.2025 Товарлар ёниб кетганда ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиладими?
Солиқ кодексининг 269-моддаси 1-қисми 2-бандида «2) улар бузилганда ёхуд қонунчиликка мувофиқ ваколатли орган томонидан, улар йўқлигида эса солиқ тўловчи томонидан белгиланган табиий камайиш нормаларидан ортиқча йўқотилган тақдирда. Ушбу банднинг қоидаси фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, ёнғин, авария, йўл-транспорт ҳодисаси ва бошқа шу каби ҳолатлар) муносабати билан товарларнинг бузилишига ёхуд йўқотилишига нисбатан татбиқ этилмайди» дейилган. Корхонада ёнғин бўлган ва бу жойдаги товарлар ёниб кетган. Корхонада ёнғин бўлса ва ушбу ҳодиса содир бўлган жойдаги товарлар ёниб кетган бўлса, уларнинг ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда қоладими? Қайси товарнинг қанча қисми ёниб кетганлигини солиқ органига қандай қилиб исботлаб берамиз? Бу ҳодисани тасдиқлаш учун қандай ҳужжатлар йиғилиши керак?
далее...»»
10.09.2024 Товарлар импорт қилинганда акциз солиғи қандай ҳисобланади ва тўланади
Акциз солиғи тўловчиларнинг тоифаларидан бири – Ўзбекистон божхона чегараси орқали акциз тўланадиган товарларни олиб ўтувчи шахслар (СК ­283-м. 1-қ. 5-б.). Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахслари ҳам улар жумласига киради (СК 283-м. 2-қ.).
далее...»»
02.10.2017 Товарлар импорти ҳисобда қандай акс эттирилади
Ташкилотимиз улгуржи савдо билан шуғулланади. Ички бозорда кейинчалик сотиладиган товарларни импорт бўйича харид қиламиз. Валютани бозор курсида (1 АҚШ доллари учун 8 500 сўм) конвертация қилдик. Божхонада тозалаш кунида МБ курси 1 доллар учун 4 126,45 сўмни ташкил этган. Биз декларациялаш, сертификатлаш хизматлари ҳақи ва божхона божларини сўмда тўладик. Импорт қилинган товарларнинг харид қийматини аниқлашда чет эл валютасининг қайси курсини (бозор ёки МБ) қўллаш лозим? Импорт товар қандай бухгалтерия проводкалари билан кирим қилинади?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика