«А» ишлаб чиқариш корхонаси (ҚҚС тўловчи) «Б» корхонасидан (ҚҚС тўламайди) 2 780 400 минг сўмлик суммадаги хом ашё тарзида товарни қарзга олди (Дт 1010 – Кт 6820). Кейин товар қарзини қайтариш учун таннархи 2 401 356 минг сўмлик импорт хом ашё сотиб олинди (Дт 1010 – Кт 6010), шунингдек божхона бўйича харажатлар қилинди – тўланган ҚҚС – 480 271 324,23 сўм (Дт 4410 – Кт 6990).
«А» корхонаси товар қарзи қайтарилишини ҳисобда қандай акс эттиради?
ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база қандай аниқланади, ушбу операциядан молиявий натижа қандай бўлади?
– ҚҚС тўловчилар учун заём шартномалари асосида товар-моддий захираларни бериш солиқ солинадиган оборот ҳисобланади (Солиқ кодексининг 199-моддаси).
Товар қарзи қайтарилаётганда қайтариладиган ТМЗни сотиб олиш қиймати билан заём шартномаси шартларига кўра уларнинг қиймати ўртасидаги фарқ сабабли ТМЗ чиқиб кетишидан даромад ёки зарар юзага келиши мумкин.
Қарз олувчи – ҚҚС тўловчида товар қарзи бўйича операцияларни ҳисобда акс эттиришга мисолни кўриб чиқамиз.
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм
|
Дебет
|
Кредит
|
Заём шартномаси бўйича материаллар олинди ва кирим қилинди
|
2 780 400
|
1010-«Хом ашё ва материаллар»
|
6820-«Қисқа муддатли қарзлар»
|
Импорт контракти бўйича материаллар олинди ва кирим қилинди
|
2 401 356
|
1010-«Хом ашё ва материаллар»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Импорт қилинган материаллар бўйича ҚҚС ҳисобга олинди
|
480 271
|
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
Қайтарилган материаллар қиймати ҳисобдан чиқарилди
|
2 401 356
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
1010-«Хом ашё ва материаллар»
|
Заём шартномаси бўйича материалларни қайтаришга ҚҚС ҳисобланди
|
556 080 (2 780 400 х 20%) |
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
Қарз сўндирилди
|
2 780 400
|
6820-«Қисқа муддатли қарзлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
Материаллар чиқиб кетишидан зарар акс эттирилди
|
177 036
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
Заём шартномаси бўйича материалларни реализация қилиш қийматига, яъни 2 780 400 минг сўмга ҚҚС ҳисобланади.
Материаллар чиқиб кетишидан зарар – 177 036 минг сўм – фойда солиғини аниқлашда чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 24-банди).
Заём фоизсиз бўлса, текинга олинган мулкий ҳуқуқдан даромадни ҳисобга олишни унутманг. У заём олиш санасидаги ЎзР МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (Солиқ кодексининг 135-моддаси).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.