29.11.2013
Таннархни пасайтиринг
ПҚ-1590-сон Қарорга биноан, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таннархини пасайтириш учун мақсадли фойдаланишни назарда тутган ҳолда ЯСТ ва божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз берилиши муносабати билан бўшаган маблағлардан қандай фойдаланилади? Бунда қандай бухгалтерия проводкалари амалга оширилади? далее...»» |
20.06.2014
Тантанали қасамёд қиламан
Аудиторлик ташкилотлари ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг нисбатан ривожланган меъёрий базаси бор – энг кам малака талаблари, сертификатлар ва лицензияларни бериш, бекор қилиш ҳамда уларнинг амал қилишини тугатиш тартиби, профессионал фаолиятнинг суғурталаниши белгиланган, лицензияловчи ва сертификацияловчи органлар томонидан назорат қилиняпти ва ҳоказо. Бухгалтерия фирмаларининг фаолияти қандай тартибга солинади? далее...»» |
02.06.2014
Тантанали қасамёд қиламан бухгалтерия трилогияси
Йирик корхоналардаги бухгалтерия хатоларининг оқибатлари салмоқли зарар, ҳатто банкротлик билан тугаши мумкин. Худди шу гап салмоқли капитал ва кўп сонли ҳиссадорларга ёки асосий давлат улушига эга бўлган акциядорлик жамиятларига ҳам тааллуқлидир. Агар бизнеснинг миқёслари, мулкчилик таркиби ва шаклини эътиборга олсак, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарувнинг сифати, иқтисодий аҳамиятдан ташқари, ижтимоий аҳамиятга ҳам эгалиги шубҳасиздир. Шу сабабли оммавий компанияларнинг молиявий раҳбарлари ва бош бухгалтерларини сертификатлаштириш масаласи долзарб аҳамиятга эга. далее...»» |
07.09.2016
Тараққиёт ва фаровонликка камарбаста
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, соҳа ходимлари иштирок этди. далее...»» |
18.08.2014
Тараққиёт йўлида собит ҳамкор
Тарихан қисқа, шу билан бирга асрларга тенг бўлган даврда жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳалари каби банк тизимида ҳам давлатимиз раҳбари бошчилигида улкан ислоҳотлар амалга оширилди. далее...»» |
06.03.2017
Тараққиёт стратегияси маркази иш бошлади
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 7 февралдаги Фармони билан 2017–2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқлангани ўзбек давлат бошқаруви тарихида янги босқични бошлаб берди. Мазкур ҳужжатда аниқ, ҳаётий ислоҳотлар ва уларни амалга ошириш механизмлари белгилаб берилгани мамлакатимизда ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама уйғун, жадал ривожлантириш, барча соҳани модернизация қилиш ва эркинлаштиришдек буюк мақсадларга хизмат қилади. далее...»» |
24.07.2017
Тараққиётимизнинг қудратли намойиши
Ўзбекистонда биринчи автомобиль ишлаб чиқарилганига 21 йил тўлди далее...»» |
07.11.2016
Тараққиётнинг тескари туҳфаси
Одатдаги маиший утиллаштиришда аккумулятор батареяларининг тўлиқ парчаланиши учун камида 200 йил керак бўлади. Кўп одамлар буни билса-да, муддатини ўтаб бўлган электрон қурилмаларни оддий ахлат идишларига ташлашда давом этадилар. Бунинг сабаби оддий – ахлат қабул қилиш пунктларида махсус контейнерлар мавжуд эмас. Юзага келган вазиятни ҳал этиш йўллари борми ва истеъмолчининг жавобгарлигини қандай қилиб ошириш мумкин? Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Тошкент рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводида ташкил этган медиа-тур бундай ечимни топишга бир уриниш бўлди. Унда ОАВ вакиллари, электрон техника ишлаб чиқарувчилари, маиший техник сервис марказларининг вакиллари қатнашдилар. далее...»» |
15.09.2017
Таржима контракт шартларидан бири сифатида
Ҳақиқатан ҳам контракт матни нафақат инглиз, балки ўзбек ёки рус тилларида ҳам баён қилиниши керакми? Агар шундай бўлса, бу қандай норматив ҳужжат билан тартибга солинади? Қандай ҳолда контракт халқаро контракт ҳисобланади? далее...»» |
25.02.2025
Таржима матнларида тафовутлар юзага келса…
Одатда, Солиқ кодексининг рус ва ўзбек тилларидаги матнларида тафовутлар аниқланса, идора солиқ тўловчиларга асл манба сифатида айнан ўзбек тилидаги вариантга мурожаат қилишни тавсия этади. Ўзбек тилидаги матнда очиқдан-очиқ хато аниқланган ҳолда нима қилиш керак? Масалан, шундай тафовутлардан бири натижасида СКнинг 158-моддасида белгиланган солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишни тўхтатиб туриш учун 5 кунлик муддати бўйича чеклов ўзбек тилидаги вариантида мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Бундан ташқари – кодекс кўриб чиқишни камида 5 кунга кечиктиришни талаб қилади ва максимал кечиктириш муддатини белгиламайди, бу эса солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини очиқдан-очиқ бузади. далее...»» |
05.09.2020
Тариф преференциялари
Импорт қилаётганда божхона қийматини белгилаш учун коронавирус пандемияси му-носабати билан эркин савдо зонаси тўғрисидаги битимлар ва энг кўп қулайлик бериш режими асосида имтиёзларни бериш тартиби ўзгарганми-йўқми, билмоқчи эдик? далее...»» |
10.08.2015
Тарифдан ортиқча тўловларни қандай ҳисобга олиш керак
Таътилларни ҳисоб-китоб қилишда биз ходим 2015 йил май ойида иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиққанлиги ва тегишинча ҳақиқатда ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи тариф бўйича белгиланган маошдан кам бўлганлигига тўқнаш келдик. Бизнинг ҳолатимиз «Суғурта бадаллари ҳисобланадиган тарифдан ортиқча тўловлар» устунидаги сумма ҳисоб-китобига, яъни 1/12га ошишга таъсир қиладими? далее...»» |
01.02.2016
Тасдиқлай олмайсизми? – Қайтариб беринг
Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги янги низомга кўра, агар хизмат сафари харажатларига бўнак АҚШ долларида берилган, харажатлар эса хизмат сафарига борилган мамлакатнинг валютасида амалга оширилган бўлса, хизмат сафарига борилган мамлакатнинг валютасида ҳақиқатдаги харажатлар бўйича бўнак ҳисоботи АҚШ долларини борилган мамлакатнинг валютасига айирбошлаш тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган курс бўйича қабул қилинади. Ушбу ҳолда пул айирбошлаш шохобчасининг фақат АҚШ долларини борилган мамлакат валютасига айирбошлаш курсини тасдиқлайдиган ҳужжати етарли бўладими? Масалан, АҚШ долларининг исталган суммасини борилган мамлакат валютасига айирбошлагани тўғрисидаги ҳужжати. Ёки ходим АҚШ долларини борилган мамлакат валютасида қилинган харажатларнинг бутун суммасига айирбошлагани тўғрисидаги тегишли ҳужжатни тақдим этиши керакми? Агар бўнак АҚШ долларида берилган, харажатлар эса хизмат сафарига юборилган мамлакат валютасида амалга оширилган ва ходим АҚШ долларини борилган мамлакатда валютага айирбошлагани тўғрисида ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмаган бўлса, бўнак ҳисоботи қандай курс бўйича қабул қилинади? далее...»» |
04.06.2013
Тасдиқловчи ҳужжатлар аҳамиятга эга
белгиланган меъёрлардан ортиқча тўланадиган яшаш харажатларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланадими ёки йўқми? далее...»» |
18.07.2016
Тасодифий мукофот
Мукофотлаш тўғрисидаги низомнинг амал қилиши татбиқ этилмайдиган омбор ходими 1-цехнинг асосий иш натижалари учун мукофотлаш тўғрисидаги буйруққа хато равишда киритилган. Жорий ой учун ходим билан ҳисоб-китоб қилаётганда завод бухгалтерияси буйруққа биноан лавозим маошининг 30%и миқдорида мукофот тўлаган. Ички тезкор ҳисоботни тузганда хато аниқланди. Ортиқча тўланган суммани кейинги календарь ойда ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинми? далее...»» |
01.12.2014
Тафтишчи ноҳақ...
Акциядорлар йиғилишида 15 млн сўм миқдоридаги соф фойдани ҳақ тўлаш учун кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Агар акциядорлар ҳақ тўлашга соф фойдани йўналтиришса, ЯИТ бобида эса ҳеч нарсани ҳал этишмаса, бухгалтерия ҳисобида АЖ кузатув кенгашига ҳақни ҳисоблаб ёзиш ва ЯИТни ҳисоблаб ёзишни қандай акс эттириш керак? далее...»» |
15.06.2015
Ташаббус: тадбиркорлик, фермерлик, ҳунармандлик
«Туркистон» саройида 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Ташаббус–2015» кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди. далее...»» |
21.11.2016
Ташиш харажатлари
Компания қурилиш ойнасига ишлов бериш ва уни тоблаш билан шуғулланади. Уни ташиш учун «Газель» автомобилидан фойдаланилади. Компания заводдан хом ашё (шиша) сотиб олиб, уни етказиб берувчидан мустақил равишда олиб чиқади. Унга ишлов берилганидан (кесилиб, печда тобланганидан) кейин тайёр маҳсулотни харидор ва буюртмачиларга сиқилган табиий газда ишлайдиган «Газель» автомобилида етказиб берамиз. Унда шиша олиб келинган-олиб чиқилганда ташиш (автомобилни сиқилган табиий газ билан тўлдириш) билан боғлиқ харажатлар қандай харажатларга киради – ишлаб чиқариш харажатларигами ёки бошқа маъмурий харажатларгами? далее...»» |
27.06.2017
Ташкилот акциялар сотиб олади
Ташкилот (МЧЖ) турли акциядорлик компанияларининг акцияларига эга. Ҳисоб сиёсатида узоқ муддатли активлар харид нархи бўйича ҳисобга олиниши кўрсатилган. Акция сотиб олганда балансда (0610-счётда) харид нархи бўйича акс эттирамиз. Бироқ 2016 йил апрелда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига ўзгартириш киритилгунга қадар депозитарий хатига кўра акциялар номинали ошганда 06-счётни оширардик ва, тегишинча, ушбу суммани даромадга киритардик. 2016 йилдан бошлаб акциядорлар ўртасида тақсимлаш учун акцияларнинг қўшимча пакетини чиқариш йўли билан соф фойда ҳисобига АК устав фонди оширилди. 1. АК фойдасини тақсимлаш ҳисобига номинал қийматнинг ошиши молиявий фаолият бўйича даромадларга киритилишини ҳисобга олиш тартиби ҳисоб сиёсатига зид келмайдими, ахир унда акциялар харид нархи бўйича ҳисобга олиниши қайд этилган? 2. Хатти-ҳаракатларимизни узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш деб номлаш мумкинми? 3. Балансдаги акциялар суммаси оширилиши ёки камайтирилиши бўйича ўзгартиришни (усулнинг 12-сон БҲМСга мувофиқ белгиланишини) ҳисоб сиёсатига киритиш зарурми? 4. Харид қилинган акциялар бўйича харажатлар (номиналдан қимматроқ харид қилдик, у бир неча йилдан буён ўзгармаяпти) балансдаги қийматини жорий номиналга тенглаштириш учун депозитарий хатига кўра инвестиция даромади ҳисобига қопланиши мумкинми? 5. 12-сон БҲМСдан ташқари, корхона балансида бошқа АКларнинг акциялари ҳисоби юритилишига доир бирон-бир йўриқнома ва низомлар мавжудми? далее...»» |
31.10.2016
Ташкилот грант олди
Корхона импорт контракти бўйича совутиш ускуналари ва қуёш модулларини олиб кирди. Ушбу контракт бўйича тўлов ваколатли банк орқали хорижий кредит маблағлари ҳисобига, шу жумладан Глобал экология жамғармаси ажратган грант маблағлари ҳисобига тўланди. 1. Глобал экология жамғармаси ажратган грант суммаси Солиқ кодексининг 22-моддасида келтирилган «грант» тушунчасига тўғри келадими? 2. Корхонамиз грант маблағларидан фойдаланиш қисмида ягона солиқ тўлови бўйича имтиёздан фойдалана оладими? Агар фойдалана олса, имтиёзга бўлган ушбу ҳуқуқ қандай ҳужжатлар билан тартибга солинади? 3. Корхонамиз грант маблағларидан фойдаланиш қисмида импорт қилинаётган товарга қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкинми? далее...»» |