Norma.uz
СБХ
28.10.2020 Лампаларга маркировка талаб этилади
Энергия самарадорлигига доир товарларни маркировкалаш мажбурияти қайси ҳужжатда назарда тутилганлигини айтиб берсангиз. Олиб киришда у татбиқ этиладиган приборлар рўйхати мавжудми? Оддий маиший лампалар унга киритилганми?
далее...»»
23.04.2018 Лизинг битимлари: лизинг берувчидаги ҳисоб ва солиқлар
Лизинг иқтисодиёт реал секторининг инвестиция билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш имконини берувчи энг муҳим дастаклардан бири ҳисобланади. Ушбу молиялаштириш шакли инвестиция лойиҳаларининг турли иштирокчилари – ташаббускорлар, ускуна ва хизматлар етказиб берувчилар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқаларнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиш учун замин яратади. Ўзбекистонда лизинг фаолияти билан шуғулланувчи компаниялар сони йил сайин ортиб бормоқда. Лизингга доир ҳуқуқий муносабатларнинг бундай иштирокчилари лизинг берувчилар деб номланади.
далее...»»
30.04.2018 Лизинг битимлари: лизинг олувчидаги ҳисоб ва солиқлар
«СБХ»нинг ўтган сонида (24.04.2018 йилдаги 17 (1237)-сон) лизинг берувчи лизинг операциялари ҳисобини қандай қилиб тўғри юритиши ва солиқларни тўлаши кераклиги ҳақида ёзган эдик. Бугун экспертлар лизинг олувчи лизинг тўловларини бухгалтерия ҳисобида ва солиқ солишда қандай акс эттириши кераклигини тушунтирадилар.
далее...»»
04.12.2019 Лизинг маржаси имтиёзда ҳисобга олинмайди
Корхона 2018 йилда омбор учун дизель юк ортгични лизингга олди. Юк ортгич нархи – 107 млн сўм, лизинг маржаси – 35 млн сўм. 2018 йилда ЯСТ тўловчиси эдик. Солиқ кодексининг 356-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган базани янги технологик ускуналарни олишга йўналтириладиган маблағлар суммасига камайтиришимиз мумкин экан. ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани қандай суммага камайтиришимиз мумкин – юк ортгич нархигами ёки ҳар ойда график бўйича тўланган лизинг тўловлари суммасигами?
далее...»»
22.11.2013 Лизинг объекти гаровга ўтказилса
Корхонамиз 5 йил аввал лизингга олинган ускунадан фойдалана бошлади. Бир оз вақт ўтганидан кейин лизинг берувчи бизга хат ёзиб, йирик кредит олиниши муносабати билан уни гаровга бериши тўғрисида хабардор қилди. Наҳотки шундай қилиш мумкин бўлса? Ахир корхонамиз бундан кейин фаолият юрита олмай қолади.
далее...»»
24.08.2020 Лизинг объектини қайтаришда ҚҚС
Корхона лизинг билан шуғулланади. Лизинг объекти қайтариладиган вазиятлар ҳам юзага келиб туради. Бунга ўз вақтида тўлов тўламаслик ёки мижознинг лизинг объектидан ўз ихтиёрига кўра воз кечиши ва шартномалар бекор қилинган ҳолатларда лизинг объектини қайтариш тўғрисидаги суд қарори сабаб бўлиши мумкин. Мазкур ҳолатда лизингга берувчи қайтариш учун далолатнома ва салбий ЭҲФни расмийлаштиради. Лизинг объекти олиб қўйилганда ёки муддатидан олдин ихтиёрий равишда қайтарилганда лизингга берувчи ва лизингга олувчида ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
22.11.2017 Лизинг предмети қайтарилиши қандай ҳисобга олинади
Ташкилотимиз (ҚҚС тўламайди) автомобилни 3 йилга лизингга олди. Айни пайтга келиб сумманинг 50%и ва ҳар ой учун маржа сўндириш жадвалига кўра тўланган. Директор автомобилни лизинг компаниясига қайтаришга қарор қилди, у келгусида реализация қилинади. Лизинг объектининг лизингга берувчига қайтарилиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
далее...»»
11.02.2020 Лизинг тўловига ҳисобварақ-фактура
Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона улгуржи савдо билан шуғулланади ва товарларни лизингга беради. Корхона товарни лизингга бериш чоғида объектнинг дастлабки қийматига, яъни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тушум суммасига ҳисобварақ-фактура ёзиб беради. 1. Объектни лизингга беришда ҳисобварақ-фактура тақдим этилиши лозимми? 2. Ҳар бир лизинг тўловига ҳисобварақ-фактура ёзиб бериладими?
далее...»»
22.11.2017 Лизинг тўловлари: валюта таваккалчиликлари кимнинг зиммасида
Компаниямиз ускуналарни лизингга беради. Шартнома шартларига кўра лизинг тўловлари АҚШ долларида белгиланиб, тўлов кунидаги МБ курси бўйича сўмда тўланган. Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони қабул қилингандан кейин компаниямиз лизинг тўловлари валютаси АҚШ долларидан 2017 йил 5 сентябрдаги МБ курси бўйича сўмга қайта ҳисобланишини назарда тутувчи қўшимча битим лойиҳасини тайёрлади. Бир қатор лизинг олувчилар уни имзолашни рад этдилар, жорий лизинг тўловларини 5 сентябргача белгиланган курс бўйича сўмда тўлашда давом этмоқдалар. Шу тариқа, ҳозирги пайтда октябрь учун тўловга доир қарзлари мавжуд, сабаби лизинг тўловлари жадвалига биноан МБнинг жорий курси – 8 060,8 сўм бўйича 2 000 АҚШ доллари тўлашлари керак эди, ҳақиқатда эса 4 210,35 сўмлик курс бўйича тўладилар. 1. ПФ-5177-сон Фармон қабул қилингунча тузилган амалдаги лизинг шартномалари бўйича нархларни миллий валюта – сўмда белгилаш зарурми? 2. Жорий лизинг тўловларини тўлов кунидаги эмас, балки 2017 йил 5 сентябргача белгиланган МБ курси бўйича тўловчи лизингга олувчиларнинг хатти-ҳаракатлари қанчалик тўғри?
далее...»»
30.08.2013 Лизинг чоғидаги амортизация
Ташкилотимиз лизингга цемент ташувчи машина олди. У бухгалтерия проводкаси бўйича 0310-ҳисобвараққа кирим қилинди, чунки ташкилотимизга тегишли эмас. Лизинг шартномаси 2015 йилгача амал қилади. Ҳозир цемент ташувчи машинага эскириш ҳисоблаш керакми?
далее...»»
21.09.2016 Лизинг шартномасини бекор қилиш оқибатлари
Лизинг компанияси (ХХТУТ бўйича коди – 96190) ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Асосий фаолият тури – юридик шахсларга бинолар, юк машиналари, махсус техника ва бошқаларни узоқ муддатли лизингга бериш. Ушбу фаолиятдан фоизлар кўринишида олинадиган даромадлар Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорига мувофиқ солиқлардан озод этилган. Олинадиган қўшимча даромадлардан 6% миқдорида (2016 йилда – 5%) ЯСТ тўланган. Фаолият жараёнида қуйидаги ҳолат юзага келди: лизинг олувчилардан бири амалдаги шартнома бўйича лизинг тўловларини тўлай олмайди. Шу жумладан ҳисобланган фоизлар – 200 минг сўм, лизинг шартномасининг асосий суммаси – 1 000 минг сўм, лизинг жадвалига кўра тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеня – 10 минг сўм (рақамлар шартли равишда олинган). Лизинг олувчидан лизинг объектини олиб қўйиб, уни 1 400 минг сўмга сотиб олишга тайёр бўлган бошқа ташкилотга (харидорга) олди-сотди шартномасига кўра сотишга қарор қилинди. 1. ВМнинг «2016–2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, лизинг бўйича хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар учун солиқ имтиёзлари берилмоқдами? 2. Ҳисобланган фоизлар ва пеня билан қандай йўл тутиш керак? 3. Қайтарилган объектнинг реализация қилиниши улгуржи фаолиятга кирадими? Улгуржи фаолиятга лицензия олиш талаб этиладими? 4. Олиб қўйилган лизинг мол-мулки реализация қилинганда бошқа даромад сифатида ЯСТ бўйича базага қайси сумма киритилиши керак?
далее...»»
17.01.2018 Лизинг шартномасининг бекор қилиниши ва объектнинг қайтарилиш
Корхона махсус техникани лизингга беради. 2016 йилда 913 млн сўмлик махсус техника лизингга сотиб олиниб, қўшимча лизингга берилган. Қўшимча лизинг олувчи келгусида лизинг тўловларини тўлашни рад этганлиги сабабли 2017 йил 30 майда қўшимча лизинг шартномасини бекор қилиш ва муқобил талабларни ҳисобга киритиш тўғрисида битим имзоланган. Шу билан бир вақтда лизинг берувчи билан лизинг шартномасини бекор қилиш ва муқобил талабларни ҳисобга киритиш тўғрисида битим имзоладик. Қўшимча лизинг олувчининг қўшимча лизинг объектини қайтариши ва худди шу объектнинг лизинг берувчига қайтарилиши қўшимча лизинг берувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Қандай қиймат бўйича ушбу объектни қабул қилиш ва уни лизинг берувчига қайтариш зарур?
далее...»»
23.08.2013 Лизинг: солиқ солиш хусусиятлари
Корхона умумбелгиланган солиқ солиш тизимида. Корхона балансида мол-мулк бўлиб, у кейинчалик 3 йил муддатга лизингга расмийлаштирилди. Лизингдан олинган даромадларга солиқ солинадими? Агар солинса, у қандай солиқлар?
далее...»»
30.03.2015 Лизингга берувчи бўлмоқчиман

Қурилиш ташкилоти мол-мулкни кейинчалик сотиб юбориш шарти билан (молиявий ижарага) бера оладими?


далее...»»
11.11.2020 Лизингга берувчидан олинадиган солиқлар
Корхона мол-мулкни лизингга бериш билан шуғулланади. У мазкур фаолият тури бўйича қандай солиқларни тўлаши лозим?
далее...»»
22.09.2020 Лизингга берувчининг фоизлик даромадига ЭҲФ
Лизингга берувчи ташкилотимиз лизингга олувчининг топшириғига биноан сотувчидан мол-мулк харид қилади ҳамда лизингга олувчига тасарруфи этиш ва фойдаланиш учун беради. Объект қиймати ва фоизли даромадни ўз ичига оладиган лизинг тўлови тўловлар графигига мувофиқ амалга оширилади. Фоизли даромадни ҳар ойда бир томонлама ЭҲФда акс эттирамиз. Ундаги сумма лизинг тўловлари графигига мувофиқ, айнан барча лизингга олувчиларнинг (айни пайтда 200 га яқин) фақат фоизли тўловлари қисмида ҳар ойлик ялпи тушумга мос келади. ЭҲФ объект берилганда бутун объект бўйича тақдим этиладими ёки объект қийматининг бир қисмини ва фоизли даромадни ўз ичига оалдиган ойлик лизинг тўловларига тақдим этиладими? Ёки фоизли даромад қисми бўйича барча объектлар бўйича тўлиқ жами ойлик тушумга бир томонлама тартибда ЭҲФ тақдим этилиши лозимми?
далее...»»
13.02.2017 Лизингга олувчи учун ҳисобварақ-фактура
2016 йил августда ташкил этилган лизинг компанияси кичик корхона – умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Асосий фаолият тури – юридик шахсларга бинолар, юк машиналари, махсус техника ва бошқаларни узоқ муддатли лизингга бериш. 1. Кичик корхона – умумбелгиланган солиқлар тўловчисининг бухгалтерия ҳисобида лизинг операцияларини акс эттириш тартиби қандай? 2. Лизинг тўловига ҚҚС билан бирга ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш керакми? Лизинг тўловлари ҳисоб-китоби жадвалида ҚҚСни қандай кўрсатиш мумкин? Лизинг операцияларида ҚҚС қандай ҳисобланади?
далее...»»
02.06.2014 Лизингдан – сотишга
Қайтарилган лизинг объектини реализация қилиш улгуржи савдо бўйича операцияларга кирадими? Агар кирса, уни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия олишимиз керакми?
далее...»»
18.06.2013 ЛИМИТ ДОИРАСИДА БЎЛИШИНИНГ ЎЗИ ЕТАРЛИ ЭМАС
1 000 АҚШ долларилик товар харид қилиш меъёри фақат бир кишига тааллуқлими? Агар мен эрим билан борсам, икковимизга 2 000 доллар бўладими?
далее...»»
15.09.2020 Лимитдан оширганлик учун жарима
Истеъмолчи томонидан шартномада кўрсатилган лимитдан ортиқча ва етказиб берувчи билан олдиндан келишилмаган ҳолда газ олинганда, оширилган тўлов ундирилади. Шунингдек шартномага мувофиқ энергия таъминоти корхонасидан шартномада белгиланган лимитдан ортиқча энергия истеъмол қилинганлиги учун жарима ундирилиши назарда тутилган. 1. Фойда солиғини ҳисоблашда белгиланган лимитдан ортиқча табиий газ ва электр энергияси харажатлари чегириладиган харажатлар ҳисобланадими? 2. Шартномада белгиланган лимитдан ортиқча электр энергия истеъмол қилганлик учун жарима суммаси фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажат ҳисобланадими?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика