14.04.2014
Кўчар мулк гарови юқори даромад омили
Тижорат банклари, микромолия институтлари, лизинг компаниялари, халқаро ташкилотларнинг вакиллари кўчар активлар билан таъминланган молиялаштиришга тааллуқли саволларга жавоб олдилар. далее...»» |
11.06.2013
Кўчатлар қандай ҳисобга олинади?
Кўчатларни асосий воситалар сифатида қачон ҳисобга олишимиз керак бўлади далее...»» |
21.11.2016
Кўчиб юриш билан боғлиқ иш
Компаниямиз (ХХТУТ бўйича коди – 51121) шаҳарлараро ва халқаро юк ташиш билан шуғулланади. Ички тартиб қоидаларига кўра корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган (шанба ва якшанба – дам олиш кунлари). Автохўжалик Тошкентда жойлашган бўлиб, республиканинг бошқа шаҳар ва вилоят марказларига юк ташийди. 1. Автохўжаликда қандай меҳнатга ҳақ тўлаш тизими қабул қилинган бўлиши керак? 2. Агар юк ташиш дам олиш кунига тўғри келса, якшанба куни ҳайдовчи учун иш куни деб ҳисобланадими? Агар ҳайдовчи бу кун ишлаган бўлса, якшанба кунини табелда қандай акс эттириш керак? 3. Шаҳарлараро ташишда ҳайдовчининг бевосита мажбуриятларини бажариш мақсадида бошқа шаҳарга бориши хизмат сафари деб ҳисобланадими? Бунда ҳайдовчи учун йўл варақасидан ташқари хизмат сафари гувоҳномасини расмийлаштириш зарурми? 4. Агар ҳайдовчилар автомобиль кабинасида тунасалар, уларнинг яшаш учун харажатларини тўлаш зарурми? Агар турар жой ижарага олинганини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, бухгалтерия бундай тўловларни қандай ёпиши лозим? далее...»» |
01.12.2014
Кучли ижтимоий муҳофаза самаралари
Кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш Президентимиз Ислом Каримов томонидан янги давлат ва жамият қуришда асос қилиб олинган ва амалда ўзини тўла оқлаган тамойиллардан биридир. Унинг моҳияти шундаки, аҳолининг барча, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари давлат ва жамиятнинг доимий эътиборида бўлади. далее...»» |
22.03.2016
Кучли ижтимоий ҳимоя омили
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни бундан қарийб йигирма уч йил бурун – 1993 йилда қабул қилинган бўлиб, у меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишнинг ягона тартибини белгилайдиган ҳамда фуқаролар соғлиғи ва меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлашга қаратилган асосий ҳужжатлардан бўлди. далее...»» |
11.11.2020
Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун устамалар
Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун устамалар ҳисобини қандай тўғри юритиш мумкин? Уларни тўлаш чоғида ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими? Агар ходим устамалар олаётган бўлса, унга «суткалик» тўланадими? Ниҳоят, бундай тўловлар бўйича ҳисобот қандай топширилади? Масалаларга buxgalter.uz ойдинлик киритади. далее...»» |
22.02.2016
Кўчма ер участкаси
Агар корхона кадастрдагидан катта ер участкасидан фойдаланса, йил мобайнида участка майдони ўзгарса ва ундан автойўл ўтса, ЯСТнинг энг кам миқдори қандай ҳисоблаб чиқарилади? далее...»» |
01.03.2016
Кўчма иш хизмат сафари эмас
Корхона Тошкент вилоятида жойлашган. Ишлаб чиқариш зарурати туфайли таъминот бўлимининг экспедитори юкларни кузатиб бориш учун бир кунга Тошкент вилояти шаҳарлари ва Тошкентга юборилади. Унга хизмат сафари харажатлари тўлаш тўғри бўладими? Корхона жамоа шартномасида экспедитор хизмат сафари харажатларининг миқдорини (суммасини) белгилаш ҳуқуқига эгами? далее...»» |
04.06.2024
Кўчма савдода касса чеклари бериладими?
Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар муайян савдо шохобчасига, муайян манзилга рўйхатдан ўтказилади. Онлайн-НКТни рўйхатдан ўтказишда тадбиркор ҳатто унинг географик координаталарини тақдим этади. Бинобарин, уни бошқа шохобчада қўллаш мумкин эмас. Етказиб бериш хизматлари ва кўчма савдо субъектлари қандай йўл тутиши лозим? далее...»» |
21.11.2016
Кўчмас мулк сотилганда даромад солиғи: ким, қачон ва қанча тўлайди
Юридик шахс (фирма) жисмоний шахсдан нотурар жой сотиб олиш учун банкдан кредит оляпти. 1. Нотурар жойни реализация қилишдан олинган жисмоний шахснинг даромадларига қандай солиқ ставкасида солиқ солинади? 2. Жисмоний шахс мустақил равишда солиқни тўлаши мумкинми? Ёки буни харидор корхона қилиши шартми? далее...»» |
27.09.2013
Кўчмас мулк сотилди. Марҳамат қилиб солиқларни тўланг
Юридик шахслар ўртасида кўчмас мулк объектларига мулк ҳуқуқи ўтганда юзага келадиган солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби. далее...»» |
03.05.2019
Кўчмас мулк чиқиб кетганда тўланадиган солиқлар
Ягона муассис (ҳиссадаги улуши – 100%) устав капиталига ҳиссани камайтиришга – асосий восита (бино) тарзида киритган улушининг бир қисмини олишга қарор қилди. Асосий восита ҳиссани шакллантириш чоғида кўрсатилган қиймат бўйича қайтарилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
15.04.2020
Кўчмас мулк чиқиб кетишда улуш ҳисобига берилганда
Корхона (МЧЖ, умумбелгиланган солиқларни тўловчи) дори воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланади. Иккита муассис-жисмоний шахс – ЎзР резиденти бор, улар устав фондида тенг улушга эга. Улардан бири муассислар таркибидан чиқмоқчи. Корхона балансида нотурар кўчмас мулк мавжуд, у асосий восита сифатида ҳисобда туради. Чиқиб кетаётганда муассис уни ўз улуши ҳисобига олиб кетмоқчи. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
07.12.2024
Кўчмас мулк янги регламент бўйича бошқа юридик шахсга қандай топширилади
3 декабрдан нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (29.11.2024 йилдаги 795-сон ВМҚ) кучга кирди. Регламент ҳадя ва рента шартномаларидан ташқари, нотурар кўчмас мулкни юридик шахслар ўртасида топшириш ҳолатларининг барчасига татбиқ этилади. далее...»» |
12.05.2025
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш
Хусусий корхона директори бинони балансдан чиқариб, ўзига жисмоний шахс сифатида расмийлаштирмоқчи. Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. Бинога бўлган мулк ҳуқуқини компаниядан директорга ўтказишни қандай тўғри расмийлаштириш мумкин? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
05.10.2020
Кўчмас мулкни беришнинг солиқ оқибатлари
Балансимизда ҳисобда турган, Жиззах вилоятида жойлашган ҳудудни бошқа МЧЖнинг устав фондига бинолари ва туташ ерлари билан бермоқчимиз. Ҳудуд УФга берилганидан кейин мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш мажбурияти кимда бўлади? далее...»» |
15.04.2025
Кўчмас мулкни бузиш учун компенсация олишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади
Кўчмас мулк объектини бузиш учун бизга компенсация ажратилди. Компания умумбелгиланган солиқ солиш тизимида. Компенсация олиш қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқаради? Саволга «Норма» экспертлари Дилором САИДОВА ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: далее...»» |
28.01.2025
Кўчмас мулкни бузиш: қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак
Янги қурилиш ва шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш бизнес ёки уй хўжаликларига тегишли бўлган мавжуд иморатларни бузишсиз камдан-кам ҳолларда амалга оширилади. Бу йўқотилган мулкни бузилаётган кўчмас мулк эгаси ва қурувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттириш керак? Бузилаётган кўчмас мулк объектининг қийматини қоплаш тартиби солиқларга қандай таъсир қилади? далее...»» |
11.02.2021
Кўчмас мулкни зарарига сотиш
Ҳокимиятга топширилган кўчмас мулк эвазига корхонамиз (МЧЖ – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси) 4 млрд сўмлик бошқа шунга тенг қийматдаги кўчмас мулкни олган. Яъни МЧЖ ҳисобида бу операциядан даромад ҳам, зарар ҳам вужудга келмади. Фаолият учун бу кўчмас мулк керак эмас. Раҳбаримиз уни 600 млн сўм нархда сотишга қарор қилди. 1. Мулкнинг кадастр қийматини қандай билиш мумкин? 2. Балансда қандай қиймат акс эттирилиши керак: кадастр қийматими ёки ҳокимият томонидан берилган қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилганими? 3. Мулкни сотиш учун қандай тартиб-таомиллар бажарилиши керак? 4. Кўчмас мулк кадастр, баланс ёки бозор қийматида сотилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
03.11.2014
Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш йўлида
Ҳар бир давлат мулкни рўйхатдан ўтказишни соддалаштиришга, технологик тараққиётнинг муқаррарлигини ҳисобга олиб эса, уни автоматлаштиришга интилади. далее...»» |