Norma.uz
Публикации
20.04.2017 Нормадан ортиқ иш
Ишлаб чиқариш корхонасида баъзан ходимларни иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш зарурати юзага келади. Меҳнат қонунчилиги иш кунининг белгиланган (8 соатлик) муддатидан ортиқ меҳнатдан фойдаланишга йўл қўядими? Бунда дам олиш ва пуллик компенсация варианти қандай бўлади?
далее...»»
20.04.2017 Меҳнат дафтарчаларидан фойдаланганлик ҳақида ҳисобот беринг
Ташкилотимиз олди-сотди шартномасига кўра бир нечта меҳнат дафтарчасини сотиб олди. Сотиб олинган меҳнат дафтарчалари мақсадли ишлатилганлиги тўғрисида меҳнат органларига маълумот тақдим этиш талаби қанчалик тўғри?
далее...»»
20.04.2017 Пенсия учун – фуқаролар йиғинига
Сиз пенсияга чиқдингиз. Пенсия учун ҳужжатларни расмийлаштириш ташвишлари ортда қолди. Бироқ бундан кейин ҳам янгиликлардан бохабар бўлиб турмоқ лозим. Сабаби пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кўпчилик учун қизиқарли ўзгартишлар киритилмоқда. «Норма маслаҳатчи»ни ўқисангиз, ушбу саволларга жавоб топасиз: энди қаердан пенсия олиш мумкин? Пенсионер оилавий корхона муассиси бўлгани ўринлими? ПЖнинг янги интерактив хизмати қандай қулайлик яратади, ундан қандай фойдаланиш мумкин? Агар экспертларга саволингиз бўлса, уларни norma.uz сайтидаги «Жавоб берамиз» сервисига ёки газетамизнинг gazeta@norma.uz ва ntv@norma.uz электрон манзилларига йўлланг.
далее...»»
20.04.2017 Экспорт декларацияси талаб этилмайди
Тадбиркорлик субъектлари – импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, ушбу имтиёзлар олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган қийматига тақдим этилади. Импортёр божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун Ўзбекистон божхона органларига «Эркин муомала учун чиқариш» режимига божхона расмийлаштируви пайтида экспорт божхона юк декларациясини ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатни ва Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудигача қилинган харажатларни (қиймат ва тўловларни) тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этади. ЭБЮД (ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат) тақдим этилмаган тақдирда, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилмайди. Бироқ ушбу норма Ўзбекистон Республикаси томонидан тузилган шартномалар (битимлар) доирасида олиб кирилаётган товарларга нисбатан татбиқ этилмайди. Шу сабабли божхона постида вақти-вақти билан келишмовчиликлар юзага келади. Лозим даражада расмийлаштирилган СТ-1 сертификати мавжуд бўлганда ва 18.10.2011 йилдаги Эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартноманинг бошқа шартлари бажарилганда, ушбу Шартнома доирасида Ўзбекистонга олиб кирилаётган товарлар бўйича импорт божхона божини тўлашга доир имтиёзни қўллаш учун экспорт божхона юк декларациясини тақдим этиш зарурми?
далее...»»
20.04.2017 Фақат холислар билан кўздан кечирилади
Баъзан иш бўйича Қозоғистонга бораман. Божхонада чегарадан ўтишда кўпинча мени кўздан кечирадилар. Текшириш учун алоҳида хонага олиб кирадилар. Ҳамёнларим ва портфелдаги ҳамма нарсани столга қўйганимдан кейин кўздан кечирувчилар портфелни текширадилар, ҳамёнларим ва ҳамма кийимларимнинг ичини ағдариб кўрадилар. Улар бунга ҳақлими? Менга нисбатан бундай таомилни ўтказмасликни талаб қилишим мумкинми?
далее...»»
20.04.2017 Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
2017 йилнинг апрель ойи учун
далее...»»
20.04.2017 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта сотиш: солиқ оқибатлари
Корхонамиз МЧЖ – ЯСТ тўловчиси (5%). Фаолият тури – улгуржи савдо. Ўзимиз етиштирмаган мева-сабзавот маҳсулотлари, полиз экинлари ва узумни экспорт қилиш билан шуғулланамиз. Товарни жисмоний шахслар – деҳқонлардан сотиб оламиз. 1. Кейинчалик қайта сотиш учун нақд пул маблағларига жисмоний шахсдан мева-сабзавот маҳсулотлари сотиб олинганда юридик шахсда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 2. Агар товарни етказиб берувчи жисмоний шахс бўлса, корхона жисмоний шахс солган суммалардан ЖШДС тўлаши керакми, у олган даромадларга қандай ставкаларда солиқ солинади? 3. Агар жисмоний шахснинг шахсий банк картаси очилган ва унга пул ўтказиш йўли билан товар учун ҳақ тўланган бўлса, ушбу суммаларга ЖШДС солинадими? 4. Бундай битимлар қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади?
далее...»»
20.04.2017 Қўшимча фойдадан солиқ
Комитент А ва воситачи Б воситачилик шартномасини туздилар. Унинг шартларига кўра, агар воситачи товарни спецификацияда кўрсатилганидан арзонроқ нархда сотиб олса, олинган қўшимча фойда комитент ва воситачи ўртасида тақсимланади. Комитент спецификацияда товарни 500 сўм нархида олмоқчи эканлигини кўрсатди, дейлик. Воситачи товарнинг 1 000 бирлигини 450 сўмдан сотиб олди. Қўшимча фойда 50 000 сўмни ташкил этди ҳамда комитент ва воситачига 25 000 сўмдан тақсимланди. Бунда шартномага кўра воситачилик ҳақи суммаси сотиб олинаётган товар қийматининг 1%ини ташкил этади. Комитент ва воситачи учун қўшимча фойда суммаларига қандай тартибда солиқ солинади?
далее...»»
20.04.2017 Таълим олиш ҳақини тўлашда солиқ чегирмаси
2014, 2015 ва 2016 йилларда корхона ҳисоб-китоб счётидан ходимимиз фарзандининг ўқиши учун тўловни олий ўқув юртига (ариза ва шартномага биноан) тўлади. Отаси корхона муассиси ҳисобланади. Тўланган сумма тегишли солиқ даврида корхона харажатига киритилган. Бухгалтерия проводкаларида бошқа ҳеч қандай хатти-ҳаракатлар қилинмаган. Ходимга солиқ чегирмаси қўлланмаган, моддий наф тарзидаги даромадлардан солиқ ҳисобланмаган. Ходим онасининг йиллик МҲТФ иш ҳақи катта бўлмагани сабабли ўша йилда ўқиш учун тўланган суммадан кам, бунинг устига иш ҳақининг 50%и суднинг ижро варақасига асосан ушлаб қолинади. Муассис отасига 2014 йил учун дивидендлар, шунингдек 2015–2016 йиллар учун жамғарилган фойда ҳисобланган (бироқ тўлиқ олинмаган), у дивидендлар ҳисобланганда барча ўқиш йиллари учун тўланган бутун суммани қоплай олади. 1. Агар ўқиш учун тўловни корхона тўлаган бўлса, ўқиш учун тўловни тўлашда ходим онасининг 2017 йилда олинган даромадига ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? 2. Тўланган суммани муассис отасининг дивидендлари ҳисобига корхонага қоплаш мумкинми? 3. Хатони, бироқ жорий солиқ даврида қандай қилиб тўғри тузатиш мумкин? Жорий даврда тузатиш киритишда қандай бухгалтерия проводкаларини акс эттириш зарур? 4. Мазкур вазият юзасидан қандай ҳужжатларни илова қилиш зарур?
далее...»»
20.04.2017 Фоизсиз қарз: қарздорнинг даромадини аниқлаймиз
Корхона (МЧЖ) бошқа МЧЖга 50 000 000 сўм миқдорида фоизсиз қарз берди. Солиқ кодексининг 135-моддасига мувофиқ, қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам) олинаётганда қарз олувчининг даромади заёмни (молиявий ёрдамни) олиш санасидаги Марказий банк томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бинобарин, шартномада фоизлар кўрсатилмаган бўлса, қарздор фоизларни МБнинг қайта молиялаштириш ставкасида ўзи ҳисоблаши (9%) ва тўланмаган фоизлар суммасига солиқ солиши, шунингдек ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботини топшираётганда барча ҳисобланмаларни кўрсатиши шарт. Қарздорнинг даромадини тўғри ҳисоблаганмизми: 1) 50 000 000 х 9% = 4 500 000 сўм; 2) 4 500 000 х 5% (ЯСТ, ишлаб чиқариш) = 225 000 сўм. Демак, қарздор йилига бюджетга 225 000 сўм тўлаши керак. 1. Юридик шахслар қарз шартномасида қарздан фойдаланганлик учун фоизлар тўланишини назарда тутмасликка ҳақлими? Бу қонун ҳужжатларида тақиқланмаганми? 2. Агар шартнома шартларига кўра 3 ойга фоизсиз қарз берилса, унга доир даромад қандай тартибда аниқланиши керак, қандай солиқ солинади? Агар бир йилдан кўп муддатга қарз берилса, унга доир фоизларни қандай ҳисоблаш ва ҳисоблаб ёзиш керак?
далее...»»
20.04.2017 Дипмиссиялар учун хизматлар: ҚҚС бўйича имтиёзлар
ЎзРда аккредитацияланган дипломатик миссияларга ва уларнинг ходимларига сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚСни тўлашдан озод қилиш механизми ва уни қоплаш шакли қандай?
далее...»»
20.04.2017 Меҳмонхона йиғими – янги қоидаларга кўра
Дипломатик миссияларнинг вакиллари солиқлар ва туристик йиғимни тўлашга доир қандай имтиёзларга эга?
далее...»»
20.04.2017 Ишончнома: у кимга ва нима учун керак
Компания номидан ишончномасиз ҳаракат қила оладиган ягона шахс – унинг раҳбари. Шунга қарамай, ҳатто энг тартибли ва уддабурон директор ҳам доим ҳамма ишни уддалай олмайди. Фирма раҳбари ваколатларининг бир қисмини хоҳишига кўра бошқа шахсларга бериши мумкин. Бу ҳолда қонун ишончнома расмийлаштирилган бўлиши кераклигини мажбурий равишда талаб қилади. Шарҳимизда уни тузиш ҳақида батафсил сўз юритамиз.
далее...»»
20.04.2017 Электрон чиқинди – қимматли хом ашё
Пойтахтимизда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, рангли металл қолдиқларини йиғиш, топшириш тартиби, электрон чиқиндиларни зарарсизлантириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
далее...»»
20.04.2017 Электрон тижорат масалалари муҳокама қилинди
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари қўмитаси томонидан электрон тижорат иштирокчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмларига бағишланган семинар ўтказилди.
далее...»»
19.04.2017 По ходатайству вуза
Я был прописан в Ташкентской области. Сейчас учусь в Ташкентском университете информационных технологий. Временно прописался в общежитии в Юнусабадском районе. Могу ли я проживать в квартире или общежитии в Яшнабадском районе?
далее...»»
19.04.2017 Несговорчивая родственница
Я был постоянно прописан в Ташкенте с 1998 года в доме у дальней родственницы, но после получения нового паспорта в 2005 году она не дала мне прописаться у нее. А потом вообще выписала меня из домовой книги без моего ведома. У меня есть новый паспорт, но без штампа прописки. Есть ли возможность восстановить прописку или хотя бы выписаться на законных основаниях с тем, чтобы я смог получить прописку у родителей или там, где мы живем с женой? Сейчас живу с женой в другом районе города в квартире, оформленной на ее имя. Там же прописаны и дети. Как мне поступить в данном случае?
далее...»»
19.04.2017 Из загса – в паспортный стол
Недавно я женился, и жена взяла мою фамилию. В паспортном столе, куда мы пришли для обмена паспорта, нам сказали, что нужно уплатить штраф в размере 3 МРЗП (за то, что не пришли в течение месяца после регистрации брака) и гос¬пошлину (0,5 МРЗП) за замену паспорта. Правы ли сотрудники паспортного стола?
далее...»»
19.04.2017 Приглашение для внука

В 2014 году моя дочь уехала в ЮАР по пригласительной визе и вышла там замуж. В апреле 2015 года она родила сына. Он – гражданин ЮАР, дочь – гражданка Узбекистана. Сейчас, когда ее сын немного подрос, она хочет приехать в гости домой. Какие нужны документы для оформления приглашения?


далее...»»
19.04.2017 Водитель нарушает, а фирма «попадает»

В организациях управление автомобилем часто доверяют наемным водителям. В рабочее время машина вне поля зрения начальства, и оно не может предотвратить нарушение водителем Правил дорожного движения. Даже если обходится без дорожно-транспортного происшествия, с внедрением камер на перекрестках юридическое лицо рискует получить постановление Государственной службы безопасности дорожного движения об уплате штрафа. В этом обзоре – о том, что делать, если это случилось.


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика