26.12.2017
Мажбурий тўхташ
Ҳайдовчи тўхташ тақиқланган жойда мажбурий тўхтаганда қандай ҳаракат қилиши керак? Автомобиль йўлни кесиб ўтиш жойида ўчиб қолган бўлса, нима қилиш зарур? далее...»» |
26.12.2017
Қоида ҳамма учун баробарми?
Эшитишимча, келаси йилдан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган барча ҳайдовчилар малака ошириш курсларидан ўтишлари керак эмиш. Мен фирма директориман, фирмага тегишли автомобилни бошқараман. Бу вазиятда мен ҳам малака ошириш курсларидан ўтишим керак бўладими ёки ушбу қоида штат жадвалига кўра хизмат машиналарида расман ишловчи ҳайдовчиларгагина тегишлими? далее...»» |
26.12.2017
Корхонадаги бош ҳужжат
Хусусий ташкилот локал ҳужжат қабул қилиб, уни «Корхонанинг конституцияси» деб номламоқчи. Хусусий ташкилотнинг ички локал ҳужжати «конституция» деб номланиши ҳуқуққа зид эмасми? Локал ҳужжат номига ушбу сўзни қўшганлик учун қандай жавобгарлик чораси қўлланади? далее...»» |
26.12.2017
Танлаш ҳуқуқи
Ташкилотимизда 2016 йил декабридан бошлаб ходимларнинг иш ҳақидан Миробод туман касаба уюшмасига тўловлар (МҲТФдан фоиз кўринишида) ажратилар эди. 2017 йил октябридан бошлаб ходимлар касаба уюшмасининг масъулиятсиз муносабати туфайли унга бадаллар ажратишдан бош тортдилар. Бироқ касаба уюшмасининг ходимаси ташкилотимиз ажратмалар тўлашдан бош тортишга ҳақли эмас деб айтди. Касаба уюшмасига бадаллар ажратиш мажбурийми, буни қандай бошланғич ҳужжатлар билан расмийлаштириш зарур? далее...»» |
26.12.2017
Қонуний неустойка
Биз асосий воситани харид қилиш учун шартнома туздик. Шартномага кўра олдиндан тўлов 50% миқдорида белгиланган эди, бироқ биз қарийб 75% тўладик. Бизга шартнома умумий қийматининг 38%и суммасидаги товарни бердилар. Қолган суммани қайтармадилар ва қолган товарни етказиб бермадилар. Кейинчалик етказиб берувчи товар нархини ўзгартирди. Сўнг биз АВни қимматроққа сотиб олишга мажбур бўлдик. Биз жавобгарга қийматдаги фарққа пеня ҳисоблашни сўраб судга даъво аризаси бердик. Суд бизнинг фойдамизга қарор чиқарди. Бироқ жавобгар апелляция шикояти бериб, унда пеня ортиқча ҳисобланганини, сабаби у МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилиши кераклигини кўрсатди. Қарздоримиз қандай асосга кўра Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича пеняни қайта ҳисоблашни талаб қилиши мумкин? далее...»» |
26.12.2017
Президентнинг парламентга мурожаатномаси: тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолияти текширувларига мораторий
Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва республикамизни 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномаси халқимиз томонидан катта қизиқиш ва далее...»» |
26.12.2017
Не кўз билан кўрайки...
Амалдаги тартибларга мувофиқ, республика ҳудудига қалбакилаштирилган маҳсулот ва товарларни олиб киришга чек қўйиш мақсадида божхона чегараси орқали товарларни олиб кираётган юк ташувчилар тегишли божхона органларига ўтказилаётган товарлар тўғрисидаги маълумотни, шу жумладан уларнинг номи, миқдори, вазни ва юклар қиймати, тегишли товар кодлари ҳақидаги маълумотни тақдим этишлари шарт. далее...»» |
26.12.2017
Коррупцияга қарши курашишда божхоначилар олдинги ўринда
Республика Бош прокуратурасида 9 декабрь – «Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни»га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. далее...»» |
26.12.2017
Байрам хотиржамликда ўтгани яхши
Яқин-яқингача бирор байрам ёки тантаналар яқинлашган сайин кишининг юраги така-пука бўла бошларди: ишқилиб бу сафар пақилдоқлар камроқ пақилласин-да, дердик. далее...»» |
26.12.2017
Тамагирлик домига тушманг!
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасида республикамиз Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (2.02.2017 йилдаги ПҚ-2752-сон) билан тасдиқланган 2017–2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури ижроси доирасида «Очиқ эшиклар куни» тадбири бўлиб ўтди. далее...»» |
26.12.2017
Таътилга – жадвал бўйича
Ўтаётган йил охиригача таътиллар жадвалини тасдиқлаш зарур. Кириб келаётган йилда ходимлар таътилларининг вақти ва навбатини аниқлаш мақсадида жадвал тузилади. Ҳужжат биргаликда – иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг вакиллик органи томонидан тайёрланади. Тайёр жадвални корхона раҳбари кейинги календарь йил бошлангунга қадар, яъни 2018 йил 1 январгача тасдиқлайди. далее...»» |
26.12.2017
Пойтахтдан туманларга товар жўнатилганда
Тошкент шаҳрида жойлашган корхонамиз улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга оширади. Республиканинг вилоят марказлари ва туманларида ўз омборхона ва савдо шохобчаларимизга эгамиз. Реализация қилинадиган товарлар пойтахтдан вилоят марказидаги омборхонага, у ердан эса туманлардаги савдо шохобчаларига етказилади. Ҳар бир савдо шохобчасига тўлов терминали ва НКМ ўрнатилган, инкассация хизмати билан шартнома тузилган. Кунлик савдо тушуми ҳар бир ҳудуддаги банк билан тузилган шартномага асосан корхонанинг иккиламчи ҳисобрақамига ва иккиламчи ҳисобрақамдан асосий ҳисобрақамимизга келиб тушади. Бизнинг ҳолатда корхонамиз бухгалтериясида вилоят марказларидаги омборхона ва туманлардаги савдо шохобчаларида товарлар реализацияси билан боғлиқ қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади, қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади ва ҳисоботлар тузилади? далее...»» |
26.12.2017
Дивидендларни репатриация қилишга буюртманома
ЯСТ тўловчи ташкилотимиз устав фондида 100 фоиз улушга эга бўлган муассисга (жисмоний шахс, ЎзР норезиденти) 2016 йил якунларига кўра 10 000 АҚШ доллари миқдорида дивидендлар тўламоқчи бўлди. Фойдани репатриация қилиш мақсадида хорижий валюта сотиб олиш учун банкка буюртманома бердик. Бироқ банк дивидендлар бўйича даромад солиғининг солиқ органи тасдиқлаган ҳисоб-китобини тақдим этмаганлигимизни рўкач қилиб, берилган буюртманомага кўра хорижий валютани сотиб олиш операциясини ўтказмаяпти. Банкнинг талаблари тўғрими? далее...»» |
26.12.2017
Соддалаштирилган тизимдагилар учун мажбурий қайта баҳолаш
Асосий фондлар сўнгги марта 2013 йил 1 январдаги ҳолатга кўра қайта баҳоланган. 3 йиллик даврни қайси пайтдан бошлаб ҳисоблаган тўғри: 1.01.2013 йилданми ёки 1.01.2014 йилданми? далее...»» |
26.12.2017
Агентлик хизматлари учун воситачилик ҳақи
Агент – юридик шахс (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) авиакомпания билан тузилган агентлик битими асосида авиачипталарни бронлаш, сотиш ва расмийлаштириш ваколатига эга. Агент ташувчининг талабларига мувофиқ иш юритади ва бунинг учун барча зарур воситаларга, ходимларга, шунингдек йўловчи ташишни сотиш ҳуқуқига эга. 1. Авиачипталар реализация қилинаётганда агентнинг воситачилик ҳақи суммасига ҚҚС қандай ҳисобланади? 2. Агент – ҚҚС тўловчисининг фаолияти қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади? далее...»» |
26.12.2017
Инвентарлаш: ўтказиш қоидалари
Йиллик ҳисоботга тайёргарлик корхона мол-мулкини, унинг мажбуриятларини инвентарлаш, ҳисоб маълумотлари билан солиштиришдан бошланади. У йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан ўтказилиши шарт, 2017 йилнинг 1 октябридан кейин инвентарланган мол-мулк бундан мустасно. Айрим активларни текширишнинг ўз муддатлари белгиланган. Чунончи, асосий воситалар – 2 йилда камида 1 марта, кутубхона фондлари – 5 йилда 1 марта, пул маблағлари, пул ҳужжатлари, бойликлар – ойда 1 марта, ёқилғи-мойлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари – ҳар чоракда инвентарланиши керак. «Norma Ekspert» мутахассислари «Амалий бухгалтерия» («Практическая бухгалтерия») ЭМТ асосида тайёрлаган қуйидаги тавсияларда уни ўтказиш ва расмийлаштириш тафсилотлари келтирилган. далее...»» |
26.12.2017
Инвентарлаш: ўтказиш қоидалари
Йиллик ҳисоботга тайёргарлик корхона мол-мулкини, унинг мажбуриятларини инвентарлаш, ҳисоб маълумотлари билан солиштиришдан бошланади. У йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан ўтказилиши шарт, 2017 йилнинг 1 октябридан кейин инвентарланган мол-мулк бундан мустасно. Айрим активларни текширишнинг ўз муддатлари белгиланган. Чунончи, асосий воситалар – 2 йилда камида 1 марта, кутубхона фондлари – 5 йилда 1 марта, пул маблағлари, пул ҳужжатлари, бойликлар – ойда 1 марта, ёқилғи-мойлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари – ҳар чоракда инвентарланиши керак. «Norma Ekspert» мутахассислари «Амалий бухгалтерия» («Практическая бухгалтерия») ЭМТ асосида тайёрлаган қуйидаги тавсияларда уни ўтказиш ва расмийлаштириш тафсилотлари келтирилган. далее...»» |
26.12.2017
Солиқ таътиллари – бу қандай таътил?
Бу қишки таътил эмас, Янги йил таътили ҳам эмас, балки тадбиркорлар ёқтирадиган солиқ таътилларидир далее...»» |
26.12.2017
Воситачи аванс олди
Бизнинг МЧЖ (ЯСТ тўловчиси, ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчиси эмас) хорижий корхона ходимларига маҳаллий НТМда таълим бериш учун хорижий корхона билан воситачилик шартномасини тузди. 2017 йил августда 12 380,4 АҚШ долларига воситачилик шартномаси тузилди, шундан: 11 142,36 доллар – таълим қиймати, 1 238,04 доллар – МЧЖнинг воситачилик ҳақи. МБ курси бўйича 1 АҚШ доллари 4 182,34 сўмга тенг эди. 2017 йил августда МЧЖ ходимларга таълим бериш учун НТМ билан 46 601 138 сўмлик шартнома тузди. Сўнгра қуйидаги ҳодисалар рўй берди: 30.08.2017 йилда МЧЖ 100% олдиндан тўлов – 46 601 138 сўмни НТМнинг банкдаги счётига ўтказди; 6.09.2017 йилда хорижий корхона ходимларга таълим бериш учун олдиндан тўлов – 12 380,4 АҚШ долларини МЧЖнинг банкдаги счётига ўтказди; 11.09.2017 йилда НТМ ходимларга таълим беришни якунлаб, 46 601 138 сўмлик ишлар ва хизматлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатномани тақдим этди; 12.09.2017 йилда МЧЖ бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ-фактурани хорижий корхонага тақдим этди. МЧЖ хорижий корхона билан тузилган воситачилик шартномасига биноан унинг ходимлари маҳаллий НТМда таълим олишларини ташкиллаштириб, бунинг ҳақини тўласа, хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
26.12.2017
Аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар
Ишлаб чиқариш корхонаси ўз маҳсулотларини аккредитив шартномасига кўра реализация қилади. Шартнома шартларига кўра харидор етказиб берувчининг банкдаги счётига олдиндан тўлов – 15%ни ўтказади. Шартнома суммасининг қолган қисми – 85%и аккредитив счётида бронланади ва маҳсулотлар юклаб жўнатилгандан кейин етказиб берувчига ўтказилади. Тайёр маҳсулотларнинг аккредитив шартномасига кўра реализация қилиниши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |