Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 52 / Хўжалик юритиш қоидалари

Корхонадаги бош ҳужжат

 

Хусусий ташкилот локал ҳужжат қабул қилиб, уни «Корхонанинг конституцияси» деб номламоқчи.

Хусусий ташкилотнинг ички локал ҳужжати «конституция» деб номланиши ҳуқуққа зид эмасми? Локал ҳужжат номига ушбу сўзни қўшганлик учун қандай жавобгарлик чораси қўлланади?

Корхона юристи.

 

– Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида локал норматив ҳужжатлар номланишига доир муайян талаблар ёки чекловлар ўрнатилмаган. Локал норматив ҳужжат номида «конституция» сўзидан фойдаланганлик учун жавобгарлик ҳам йўқ.

«Конституция» сўзи кўп маъноли атама ҳисобланади. Ҳуқуқий маънода у биринчи навбатда – олий юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат. Ушбу атамадан физиологик маънода ҳам фойдаланилади.

Мамлакатимизда локал норматив ҳужжатларни «конституция» деб номлаш анъанаси йўқ ва амалиётда қабул қилинмаган, сабаби ушбу сўз аввало давлат томонидан қабул қилинган олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатни англатади. Тегишинча, локал ҳужжатлар айланмасида ушбу атамадан фойдаланиш унинг мақомини белгилашда ва қўллашда қийинчилик туғдириши мумкин деган фикрдамиз. Бунинг устига, локал норматив ҳужжат номи сифатида қўллаш мумкин бўлган атамалар талайгина: директива, йўриқнома, регламент, низом, қоидалар, сиёсат, тартиб-таомил ва б.

Шуни қайд этиш лозимки, агар мамлакат Конституцияси давлат учун олий юридик кучга эга бўлган бош норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланса, корхоналарда одатда корхонанинг устави ёхуд таъсис шартномаси олий юридик кучга эга локал ҳужжат саналади.

Шу сабабли локал норматив ҳужжат номланишида «конституция» сўзидан фойдаланиш ҳуқуққа зид эмас, бироқ мақсадга номувофиқ деб ҳисоблаймиз.

 

Абдураҳмон Бахтиев,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1382 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика