12.09.2020
Бинодан текин фойдаланиш
Юридик шахс нотурар жойнинг бир қисмини бошқа юридик шахсга омбор учун текин фойдаланишга бермоқчи. Иккала томон ҳам умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Бинони текин фойдаланишга беришда иккала томонда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
12.09.2020
Текинга олдингизми – солиқни тўланг
Жисмоний шахс ўзи ягона муассиси ҳисобланган ташкилотнинг нотурар жой биносини шартнома бўйича текин фойдаланишга бераяпти. Ташкилот умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Ушбу битимда МЧЖда ва муассис ҳисобланган жисмоний шахсда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
12.09.2020
Мол-мулк таннархига киритиладиган чегирилмайдиган харажатлар
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ўрганиш жараёнида 317-модданинг 20 ва 21-бандлари бўйича саволлар юзага келди. Ушбу бандларни мисолларда тушунтириб берсангиз. далее...»» |
12.09.2020
Қайта қуйиладиган сувлардан олинадиган солиқ
Саноат оқимлари 990 000 куб.м сиғимли идишга келиб тушади. Буфер кўллар Чирчиқ дарёси бўйидаги текис майдонларда жойлашган, улар келиб тушадиган оқимларни аралаштириш, ўртачалаштириш, тиндириш ва аэрация учун мўлжалланган. Кўлларда оқимлар аэрациядан ўтиб, тиндирилганидан кейин Чирчиқ дарёсига келиб тушади. Оқимларнинг ҳақиқий ҳажми Чирчиқ дарёсига сув чиқариб юбориладиган жойда ўрнатилган сув ўлчаш рейкаси кўрсаткичлари бўйича аниқланади. Ҳар йили корхона ўртача 113 000 минг куб м сув олади ва тахминан 100 000 минг куб м сувни дарёга қайта қуяди. 2019 йилда 40 626 797 минг сўм миқдорида сувдан фойдаланганлик учун солиқ тўланган. Ҳисоб-китобларга кўра корхона олинган сувнинг 11–15%ини истеъмол қилади. Корхона олинган сув ҳажми бўйича эмас, балки ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажми бўйича солиқ тўлаши мумкинми? далее...»» |
12.09.2020
ҚҚС: ҳисобга олишнинг мутаносиб усули
Ломбард тилла буюмларни гаровга олиб кредитлар беради. Солиқ солинадиган айланма 20%ни, солиқ солинмайдиган айланма 80%ни ташкил этади. Солиқ солинадиган ва солинмайдиган айланма мавжуд бўлиб, ҳисобга олишнинг мутаносиб усулидан фойдаланганимизда, ҚҚС ажратиб кўрсатилган сотиб олинган товарлар, ишлар, хизматлар ҳисобварақ-фактураларида уларнинг суммасини ҳисобга олишимиз мумкинми? далее...»» |
12.09.2020
Тушум миқдори имтиёзга таъсир қилмайди
Хусусий клиниканинг йиллик айланмаси 3 млрд сўмдан ошиб кетса, ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўладими? далее...»» |
12.09.2020
Жисмоний шахс-резидент нотурар жойни реализация қилганда ЖШДС
Жисмоний шахс – ЎзР резиденти нотурар жойни бошқа жисмоний шахсга реализация қилмоқда. Реализация қилиш нархи кадастр қийматидан ошади. Мазкур ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
12.09.2020
Бюджетдан субсидияларга солиқ солинмайди
Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона автобусда йўловчиларни ташиш билан шуғулланади. Йўл ҳақи давлат томонидан 1 400 сўм этиб белгиланган. Ушбу сумма харажатларни қопламаётганлиги сабабли давлат томонидан корхонага бюджетдан субсидиялар ажратилади. Бюджетдан берилган субсидияларга фойда солиғи солинадими? далее...»» |
12.09.2020
Солиқ кодекси бўйича қайси имтиёзлар 1 апрелдан кучини йўқотади
2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқ тўловчиларнинг кўплаб тоифалари учун имтиёзлар назарда тутилган эди. Янги СКнинг амалга киритилиши билан ушбу имтиёзлар жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўз кучини йўқотади (МВ ва ДСҚнинг 30.12.2019 йилдаги 06/04-01-32/3953-сон ва 12-37999-сон ахборот хатининг 2-банди). Ҳали улар амал қилиб турганда нима қилиш мумкин ва лозим? далее...»» |
12.09.2020
Транспорт харажатларини компенсация қилишга қандай солиқ солинади
Қонун ҳужжатларида «васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларига ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ транспорт харажатларини қоплаш учун ҳар ойда 170 000 сўм миқдорида компенсация тўланади, кейинчалик инфляция ҳажмидан кам бўлмаган миқдорда ошириб борилади» деб белгиланган (11.02.2019 йилдаги ПҚ-4185-сон қарорнинг 2-б.). Мазкур компенсация қандай даромад турига киради, ундан қандай солиқлар тўланади? далее...»» |
12.09.2020
Солиқ агенти томонидан ушлаб қолинган ЖШДС қандай қайтарилади
Солиқ агенти томонидан ортиқча ушлаб қолинган ЖШДСни қандай қайтариш мумкин? далее...»» |
12.09.2020
Қачон ипотека бўйича ЖШДС тўламаса бўлади
Янги таҳрирдаги СКда фуқароларга ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш шартлари ўзгаргани муносабати билан СКнинг 378-моддаси 16-бандини қандай қўллаш лозим? далее...»» |
12.09.2020
Харидорлар учун бонусларга ЖШДС солинадими?
Талабни рағбатлантирувчи бонус дастурларининг қўлланилиши харидорларда солиқ солинадиган даромад юзага келишига олиб келадими? Бу ва бошқа саволларга Молия вазирлигининг бўлим бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради. далее...»» |
12.09.2020
Сайёр солиқ текширувлари қоидалари
ҚҲТБТ порталида Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган. У 2020 йил 17 мартга қадар муҳокама қилинади. Мазкур ҳужжат нималарни таклиф қилади? далее...»» |
12.09.2020
Солиқчи ва давлат ижрочиларининг ўзаро ҳамкорлиги учун электрон тизим ишга туширилади
ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Солиқ органи мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қарорини мажбурий ижро этувчи давлат органига юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. далее...»» |
12.09.2020
Умидсиз солиқ қарзи ҳисоби автоматлаштирилади
ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. далее...»» |
12.09.2020
Солиқ аудити қандай ўтказилади
ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Лойиҳа Солиқ кодексининг 140-моддаси асосида ишлаб чиқилган. далее...»» |
08.09.2020
«Тонировка» халқ учун қанча туради
Ижтимоий тармоқларда 1 июндан автомобиль ойналарининг тусини ўзгартириш нархлари туширилиши ҳақидаги хабарлар тарқаган эди. Бироқ ЙҲХББда бу маълумотлар асоссиз эканлиги борасида баёнот берилди. далее...»» |
08.09.2020
Автотранспортнинг вазни ва габаритлари назорат қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.2020 йилдаги 337-сон қарори билан транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этишга доир чора-тадбирлар белгиланди. далее...»» |
08.09.2020
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш бир йилга узайтирилди ва соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 йилдаги 319-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. далее...»» |