Norma.uz
Публикации
13.09.2020 1-усулни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
Товар қийматини тасдиқловчи барча ҳужжатлар – экспорт декларацияси, СТ-1, инвойс, контракт, юкхат мавжуд. Якка тартибдаги тадбиркор товарни 1-усул бўйича расмийлаштира оладими? 1-усул бўйича қийматни аниқлаш масалалари қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз ифодасини топган? Уларда ЯТТга доир қандай қоидалар бор?
далее...»»
13.09.2020 Фойда солиғининг ноль даражали ставкаси қандай қўлланилади
Янги Солиқ кодекси билан айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш ҳуқуқи берилади. Уни қўллаш тартибини «Norma» эксперти Олег ЦОЙ тушунтиради.
далее...»»
13.09.2020 Солиқ тўловчининг тақвими
юридик шахслар учун 2020 ЙИЛ МАЙ
далее...»»
13.09.2020 Солиқ имтиёзларини қандай тўғри қўллаш мумкин
Мураккаб вазиятда давлат томонидан бизнес қўллаб-қувватланмоқда ва солиқлар борасида турли енгилликлар тақдим этилмоқда. Сизга қайси бир енгиллик тўғри келишини билиб олишингиз осон бўлиши учун «Norma» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ субъектлар ва солиқлар бўйича жадвал тузди.
далее...»»
13.09.2020 Солиқ текширувлари қандай ўтади
Президентнинг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (19.03.2020 йилдаги ПФ–5969-сон) мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилган. Бу талаб жиноят ишлари доирасида ва юридик шахсни тугатиш муносабати билан солиқ аудитидан ўтказишга тааллуқли эмас.
далее...»»
13.09.2020 Тиббиёт ускуналарини бепул бериш: солиқ оқибатлари
Ташкилот умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади, асосий фаолият тури – тиббиёт асбоб-ускуналари билан улгуржи савдо қилиш. У Соғлиқни сақлаш жамғармасига тиббиёт асбоб-ускуналарини бепул фойдаланишга бермоқчи. Карантин даврида ташкилот тиббиёт асбоб-ускуналарини бепул фойдаланишга берганда қандай солиқларни тўлаши лозим? Буни қандай тўғри расмийлаштириш ва ҳисобга акс эттириш мумкин?
далее...»»
13.09.2020 Резидентлик сертификатини талаб қилинг
Товар белгисини ишлаб чиқиш бўйича хизматлар Россия компанияси томонидан Россия Федерацияси ҳудудида кўрсатилган. Мазкур ҳолатда норезидентнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғи ушлаб қолинадими?
далее...»»
13.09.2020 Ипотека кредитларини сўндиришда имтиёзлар
Корхона 2007 йилги таҳрирдаги СК 179-моддаси 30-бандига мувофиқ ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда ходимларининг иш ҳақидан ушланмаларни амалга оширади. Янги таҳрирдаги СК 378-моддаси 16-бандида ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаш учун аниқ шартлар қайд этилган. 2007 йилги таҳрирдаги СК 179-моддаси 30-бандида белгиланган ЖШДС бўйича имтиёз 2020 йил 1 апрелдан кейин амал қиладими?
далее...»»
13.09.2020 Уяли алоқадан фойдаланишни ҳужжатли расмийлаштириш
Чет эл компанияси ваколатхонаси юзага келган вазият (ўзини ўзи яккалаш) сабабли уяли алоқа хизматларини кўрсатишга шартнома тузишга улгурмади. Бош офис тақдим этилган чекларга мувофиқ ходимларнинг уяли алоқа хизматларини қоплашга рухсат берди. Уяли алоқа харажатларини ҳисоблаш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозим, ушбу харажатларни қоплаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган лимитлар мавжудми?
далее...»»
13.09.2020 Харажатларни ҳисоботда акс эттириш
Корхона бир нечта: туристик хизматлар, меҳмонхона, авиакасса, ресторан соҳасида фаолият юритади. Туристлар учун жойлаштириш, овқатланиш, экскурсия, трансфер хизматлар ва бошқаларни ўз ичига олган турпакетларни ташкил этиш орқали туристик хизматлар кўрсатилади. Меҳмонхонамиз ва ресторанимизда жойлаштириш ва овқатланиш хизматлари кўрсатилади. Меҳмонхона хизматлари бўйича фойда солиғи, ер ва мол-мулк солиқларидан 5 йил муддатга озод этиш тарзидаги имтиёз мавжуд. Фойда солиғи бўйича ҳисоботни шакллантиришда туристик хизматлар (жойлаштириш ва овқатланиш) кўрсатилишига оид харажатлар қандай акс эттирилади?
далее...»»
13.09.2020 Импорт товарни реализация қилиш нархи
Корхона улгуржи савдо билан шуғулланади. Товар божхона қийматидан (товарни олиб киришда шакллантирилган ва ундан божхона ҚҚС ҳисоблаган қийматдан) паст нархда сотилганда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай оқибатлар юзага келиши мумкин?
далее...»»
13.09.2020 Автомобиль сотиб олишда ҚҚСни ҳисобга олиш
Ташкилот маъмурий мақсадларда фойдаланиш учун автомобиль сотиб олган. Маъмурий мақсадлар учун автомобиль сотиб олинганда, ҚҚС ҳисобга олинадими?
далее...»»
13.09.2020 Молиявий чегирма: солиқ оқибатлари
Фирма дори воситаларини улгуржи реализация қилиш билан шуғулланади. Баъзида харидорларга молиявий чегирмалар тақдим этилади – дори воситаларини сотиб олаётганларидан уларга товар намуналари бепул берилади. Молиявий чегирма фойда солиғи бўйича чегириладиган харажат ҳисобланадими?
далее...»»
13.09.2020 Нотурар кўчмас мулкни сотишдан ЖШДС
Корхона мулкдор жисмоний шахсдан нотурар жой сотиб олган. Шартномага мувофиқ сотувчи солиқларни тўлашни ўз зиммасига олган, бироқ у бундай қилмаган. 2019 йилда шартнома тузилган ва бино қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича берилган, кейин солиқлар ушлаб қолинмасдан сотувчига ҳақ тўланган (бу ҳам 2019 йилда бўлган). Бинога бўлган мулк ҳуқуқи 2020 йилда рўйхатдан ўтказилган. Корхона ЖШДС ушлаб қолиши лозим бўлганми? Мазкур ҳолатда ким жавобгар бўлади?
далее...»»
13.09.2020 Ҳисобдан чиқарилган кредиторлик қарзи – ҳисоботда

Корхонамиз умумбелгиланган солиқларни тўлайди. 2020 йил март ойида Президентнинг 5.09.2019 йилдаги ПФ-5811-сон Фармонига мувофиқ импорт шартномалари бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқардик. 2020 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоботда ПФ-5811-сон Фармонга мувофиқ ҳисобдан чиқарилган кредиторлик қарзи бўйича солиқ солинадиган база қандай камайтирилади?


далее...»»
13.09.2020 Амортизация ва инвестициявий чегирма: фойда солиғи бўйича ҳисоб ва ҳисоботда қандай акс эттириш лозим
Янги Солиқ кодекси нормаларини ўрганишда давом этамиз, уларнинг баъзилари ҳар хил маънони англатадигандек туюлади. Бунинг сабабларидан бири – бухгалтерия ва солиқ ҳисобида даромадлар ва харажатларни тан олишга турлича ёндашувда. Мисол учун, амортизацияни, унинг жорий ва келаси ҳисобот даврларида солиқ солинадиган фойдага таъсирини қандай ҳисобга олиш мумкин? Солиқ кодекси муаллифларидан бири, солиқ маслаҳатчиси Ирина ¬ПОДОЛЬСКАЯнинг фикрларини чоп этамиз.
далее...»»
13.09.2020 Бурда нон топиш машаққати
Иккинчи жаҳон уруши Ўзбекистон халқининг матонат ва жасорати, эътиқод ва ишончи, инсонпарварлиги, бағрикенглиги ва меҳр-оқибатини яна бир карра намоён этди. Бундай синовдан ўтганлар орасида, шубҳасизки, самарқандлик меҳнаткашлар ҳам бор эди.
далее...»»
13.09.2020 Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
2020 йил 24 февралда республикамизда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХСга) ўтиш солномасининг янги саҳифасини очиб берадиган Президентнинг «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4611-сон қарори эълон қилинди.
далее...»»
13.09.2020 Яширин айланма хавфли «операция»

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона органларининг асосий вазифаларидан бири – божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда божхонага доир қонун ҳужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйишдан иборат.


далее...»»
13.09.2020 Короновирус ваҳимасига ҳожат йўқ: товарлар экспорти ва импорти тўхтамайди
Дунё бўйлаб 160 дан ортиқ давлатда қайд этилган коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича Ўзбекистонда бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика