Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 45 / Аудитор хабарномаси

IFAC давлат сектори учун стандартлар лойиҳаларини эълон қилди

Жаҳон янгиликлари

 

           Бухгалтерлар халқаро федерацияси (IFAC)нинг Давлат секторида молиявий ҳисоб ва ҳисоботининг халқаро стандартлари бўйича қўмитаси (IPSASB) стандартларнинг 5 та дастлабки лойиҳасини (ED) эълон қилди: ED 48 “Якка тартибдаги молиявий ҳисобот”; ED 49 “Консолидацияланган молиявий ҳисобот”; ED 50 “Уюшган ва қўшма корхоналарга инвестициялар”; ED 51 “Қўшма фаолият”; ED 52 “Бошқа корхоналарда иштирок этиш тўғрисидаги ахборотни очиб бериш”.

 

 

           Истиқболда улар амалдаги “Консолидацияланган ва якка тартибдаги молиявий ҳисобот”, “Уюшган корхоналарга инвестициялар”, “Қўшма корхоналарда иштирок этиш” стандартларининг ўрнини босиши режалаштириляпти. Уларни янгилашдан мақсад молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга (IASB) яқинлаштиришдан иборатдир. Янги қабул қилинадиган стандартларнинг молиявий ҳисобот халқаро стандартларидан фарқларини давлат секторининг хусусиятлари тақозо этиши керак.

ED 48 лойиҳасида мустаҳкамланган якка тартибдаги молиявий ҳисоботга доир талаблар амалдаги IPSAS 6 стандарти талабларига яқин. Уни ишлаб чиқишдан мақсад – бутун дунёда молиявий ҳисобот сифатини ошириш ва уни топширишни келишиш. Мазкур стандарт давлат секторида молиявий ҳисоботнинг очиқ-ошкорлигини таъминлаши кутилмоқда.

ED 49 “Консолидацияланган молиявий ҳисобот” лойиҳасида назоратнинг янги таърифи киритилган, шунингдек уни баҳолаш бўйича кенгайтирилган қўлланма таклиф этиляпти. Амалдаги IPSAS 6 стандартидан фарқ қилиб, янги таърифнинг назоратни амалга ошириш чоғида олинадиган фойданинг хусусияти ва ҳажмига таъсир кўрсатиши мумкинлиги эътиборга олиняпти.

Шунингдек лойиҳада “инвестиция компанияси” деган янги тушунча пайдо бўлмоқда. Инвестиция компанияси назорат қилинувчи компанияга ўз инвестицияларини, фойда ва зарарни ҳисоблаб, адолатли қийматга мувофиқ баҳолайди. Инвестиция компаниясини назорат қилувчи корхонанинг молиявий ҳисоботида кўрсатилган усул бўйича тегишли ҳисоб-китоблар акс эттирилади. Агар IPSAS 6 стандартида вақтинча назорат қилинадиган корхоналарни консолидацияланган ҳисоботдан чиқаришга йўл қўйилган бўлса, ED 49 лойиҳасида бундай чиқариш тақиқланган.

Мавжуд IPSAS 7 стандартидан фарқ қилиб, янги ишлаб чиқарилаётган ED 50 “Уюшган ва қўшма корхоналарга инвестициялар” лойиҳаси ҳисобда вақтинча инвестицияларни турлича акс эттиришга рухсат бермайди. Умуман олганда, у уюшган ва қўшма корхоналарга инвестициялар ҳисобида фойдаланиладиган улушли иштирок этиш усули қўлланишини тушунтириб бериши керак. Лойиҳада ушбу усул қўшма корхоналарга қилинадиган инвестицияларга ҳам татбиқ этилиши назарда тутилган.

ED 51 “Қўшма фаолият” лойиҳасида қўшма фаолият хилма-хил турларини классификация қилиш ва ҳисобга олиш таклиф этилган. Бунда қўшма фаолиятни қўшма корхоналар ёки қўшма операциялар тарзида классификациялаш таклиф этилади. Қўшма операциялар бўлганда уларнинг тарафлари активлар ва мажбуриятларга доир ҳуқуқларга эга бўлишади. Қўшма корхона бўлганда қўшма фаолият тарафлари қўшма фаолиятга тааллуқли соф активларга доир ҳуқуқларга эга бўладилар.

Қўшма фаолиятни 3 турга: қўшма назорат қилинувчи корхоналар, қўшма назорат қилинувчи операциялар ва қўшма назорат қилинувчи активларга классификациялайдиган IPSAS стандарти эса мазкур масалани ҳал этишга бошқача ёндашувни таклиф этади.

ED 52 “Бошқа корхоналарда иштирок этиш тўғрисидаги ахборотни очиб бериш” лойиҳаси амалдаги IPSAS 6–8 стандартларида мавжуд бўлган очиб бериш тўғрисидаги талабларни бирлаштиришни назарда тутади. Унда янги, шу жумладан консолидацияга тушмаган корхоналарга нисбатан ҳам талаблар таклиф этилади.

Стандартларнинг лойиҳалари билан Бухгалтерлар халқаро федерацияси (IFAC)нинг ifas.org расмий сайтида танишиш мумкин. Унга шарҳларни 28 февралгача Давлат секторида молиявий ҳисоб ва ҳисоботининг халқаро стандартлари бўйича қўмитасининг ipsasb.org сайтидаги белгиланган шакл бўйича ёки stepheniefox@ipsasb.org электрон манзили бўйича юбориш мумкин.

http://www.ipbr.org/news/ipar/2013/10/24/ed/

Прочитано: 2317 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика