Norma.uz

Ўриндошлик вақт билан чекланган

Агар ходим ўриндошлик бўйича бир нечта ташкилотда ишласа, иш берувчи ўриндошга 20 соатлик иш ҳафтасини белгилаши мумкинми?

 

– Ўриндошлик асосида ишлаш – ходимнинг ўзининг асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир. Ушбу муносабатлар Меҳнат кодекси ва Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) билан тартибга солинади.

Ўриндошлик асосида ишлашга, агар Низомда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёхуд бошқа ташкилотда (ташқи ўриндошлик) ишлашга йўл қўйилади (Низомнинг 5-банди). Унинг давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак, кунлик ишнинг давомийлиги эса (асосий иш жойи ва ўриндошлик бўйича қўшиб ҳисоблаганда) 12 соатдан ортиқ бўлмаслиги керак (Низомнинг 7-банди).

Ходим билан ўриндошлик асосида ишлаш учун тузиладиган меҳнат шартномасида Меҳнат кодексида белгиланган талаблар билан биргаликда иш вақтининг давомийлиги мажбурий тартибда кўрсатилади (Низомнинг 8-банди).

Бинобарин, иш берувчи ўриндошга, ходимларнинг мазкур тоифаси учун иш вақти нормасининг ярмидан оширмай, 20 соатли иш ҳафтасини (5 кунлик иш ҳафтасида) белгилашга ҳақли. Бунда у ўриндошларнинг иш вақти ҳисобини ўзи юритиши керак. Агар ўриндошнинг меҳнатига вақт бўйича, яъни ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланса, ходим ушбу соатларни иш вақтини ҳисобга олиш табелида кўрсатган ҳолда белгиланган вақт (ҳафтасига 20 соат) ишлаб беришдан манфаатдор бўлади.

Агар ходим уч-тўртта ташкилотда ўриндошлик билан шуғулланса, унда ўриндошлик бўйича ишлаш шартлари ўзгаради (масалан, уларнинг ҳар бирида бир соатдан ишлаган ҳолда). Шу сабабли тегишли шартларни меҳнат шартномасида ҳам кўрсатиш керак. Бундай ҳолда ҳар бир ташкилотда ҳақ тўлаш унда ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади (Низомнинг 11-банди).

Прочитано: 2332 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика