Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 45 / Аудитор хабарномаси

"Қатнов тусига эга" ёки йўл карточкаси қандай расмийлаштирилади

Аудитор маслаҳат беради  

 

30.12.2011 йилдаги ЎРҚ-313-сон Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди, уларга кўра 2012 йил 1 январдан бошлаб йўл карточкалари ва овқатланиш учун тўловлар СКнинг 174-“Компенсация тўловлари (компенсация)” моддасига киритилди (илгари улар СКнинг 177-“Моддий наф тарзидаги даромадлар” моддасига киритилар эди).

“Йўловчитранссервис” билан шартномага кўра корхонанинг уч бўлими – маъмурий, техник ва курьерлик бўлимлари учун сотиб олинган 3 та йўл карточкасига ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинадими? Уларни сотиб олиш учун қуйидагилар асос бўлиб хизмат қилган:

ҳаракатланиш ва қатнов тусдалиги ишларни қўллаш билан боғлиқ корхонанинг қўшимча харажатлари, ходимларнинг шаҳар йўловчи транспортида хизмат қатновлари учун ишлатиладиган йўл карточкаларини харид қилиш учун вакиллик харажатлари ишлар, хизматларни амалга оширишга нарх белгилаш чоғида сметага (прейскурантга) киритилиши тўғрисида муассиснинг қарори. Ушбу харажатлар хизматлар кўрсатиш шарт­номасига киритилган;

ишлар хусусияти: ускунанинг техник экспертизаси, техник кўриги, Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида амалга ошириладиган қўллаш, таъмирлаш ёки ҳисобдан чиқаришга далолатнома-хулосалар бериш. Ускуна буюртмачида кўрикдан ўтказилади;

йўл карточкаларини беришга буйруқ.

Қандай иш қатнов тусидаги иш ҳисобланишини тушунтириб берсангиз. Йўл карточкалари қийматини қандай харажатларга киритиш керак? У меҳнатга ҳақ тўлаш фондига кирадими?

 

           – Солиқ кодексининг (бундан кейин – СК) 307-моддасига асосан, ягона ижтимоий тўловни ва суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база  СКнинг 172-моддасига мувофиқ тўланадиган даромадлар суммаси сифатида белгиланади, СКнинг 308-моддасида кўрсатилган тўловлар бундан мустасно.

СКнинг 172-моддасига кўра иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига (контрактига) мувофиқ ишларни бажараётган жисмоний шахс­ларга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади:

рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (СКнинг       
173-мод­даси);

компенсация тўловлари (СКнинг 174-моддаси);

ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (СКнинг 175-моддаси).

Компенсация тўловлари жумласига, хусусан, озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш киради (СКнинг 174-моддаси). Шу тариқа, ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ходимлар учун харид қилинадиган йўл чипталари қиймати компенсация тўловлари ҳисобланади.

СКнинг 171-моддасида назарда тутилишича, доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган, шунингдек вахта усулида ишларни бажаришда қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида ходимга тўланадиган компенсация тўловлари (компенсациялар) жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди. Хуллас, агар ходимларингиз буюртмачиларнинг манзиллари бўйича ўз хизмат вазифаларини бажариш учун юрсалар ва бу шартномаларда назарда тутилган бўлса, уларнинг иши қатнов тусига эгадир. Мазкур шартни шартномаларда кўрсатиш корхонанинг ҳисоб сиёсатида мазкур харажат турини ҳисобга олиш тартибини белгилаш учун  етарли асос ҳисобланади. Йўл чиптаси буюртмачиларга хизмат кўрсатиш учун харид қилиниши боис унинг қиймати жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайди, демак, СКнинг 172-моддасига кўра, у ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти бўлмайди.

Йўл карточкаларини, масалан, февраль учун, харид қилиш харажатлари қуйидаги проводка билан акс эттирилади:

февраль учун олдиндан ҳақ тўлаш январда амалга оширилган

Д-т 3120-“Олдиндан тўланган хизмат ҳақи”

К-т 5110-“Ҳисоб-китоб варағи”;

тарқатиш қайдномаларини тузиш ва ходимларнинг олганлик ҳақидаги имзолари – проводкаларсиз;

февралнинг охирги кунида тарқатиш қайдномаси асосида

Д-т 2010-“Асосий ишлаб чиқариш”,

9410-“Сотиш харажатлари”

К-т 3120-“Олдиндан тўланган хизмат ҳақи”.

Шу тариқа, йўл карточкалари қиймати юридик шахснинг харажати ҳисобланади ва алоҳида олинган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондига киритилмайди.

Жавобни

Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар

миллий уюшмасининг экспертлари

тайёрладилар.

Прочитано: 2246 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика