Norma.uz

Кўрсатма бўйича ишга

Мени қонунга хилоф равишда ишдан бўшатишди. Мен Меҳнат вазирлигига мурожаат қилдим. Аризам билан меҳнат инспекцияси шуғулланди.

Меҳнат инспекцияси мени ишга тиклаш тўғрисида кўрсатма бериши мумкинми?

 

– Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси (бундан кейин – Инспекция) Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади (Ўзбекистон Республикаси Меҳ­нат ва аҳолини ижтимоий муҳо­фаза қилиш вазирлигининг Дав­­лат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисида низоми (ВМнинг 19.02.2010 йилдаги 29-сон қарорига 2-илова, кейинги ўринларда – Низом) 2-банди).

Низомнинг 7-бандига мувофиқ, Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида ташкилотлар томонидан меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳуж­жатларида назарда тутилган меҳ­натга оид муносабатлар субъект­ларининг ҳуқуқларини ҳимоя қи­­лиш соҳасида меҳнатга оид муно­сабатлар субъектларининг, шу жумладан, касаначилик шароитларида меҳнат фаолиятини амалга оширадиган ходимларнинг ҳамда шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида қорамол боқишаётган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди; меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишнинг аниқланган далиллари бўйича уларни бартараф этиш ҳамда уларнинг юзага келишига имкон яратадиган шароитларни бартараф этиш учун ҳуқуқий муносабат билдириш чораларини кўради.

Низомнинг 8-бандига кўра Инс­пекция қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкилотларда меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўрганиш ва текшириш ўтказиш;

ўз ваколатлари доирасида мансабдор шахслардан аниқланган меҳ­нат ва аҳоли бандлиги тўғ­ри­сидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари бартараф этилишини талаб қилиш;

ташкилотларнинг меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳуж­жатларига зид бўлган буйруқлари ва бошқа ҳужжатларининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш, зарур ҳолларда эса белгиланган тартибда уларни бекор қилиш бўйича Вазирликка таклиф киритиш;

ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш (Низомга 1-илова)1;

меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги баённомани ҳамда меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги юзасидан жарима солиш тўғрисидаги қарорни Низомга 2-иловада белгиланган шакл бўйича расмийлаштирган ҳолда айбдор мансабдор шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;

ташкилот ва ходим ўртасидаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш.

Шу тариқа, Инспекцияга ходимларни ишга тиклаш бўйича ваколатлар берилмаган, бироқ у меҳнат қонунчилигини бузган ҳолда чиқарилган, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиш тўғрисида кўрсатма беришга ҳақли. Агар у кўрсатма устидан шикоят қилинган даъво билан судга мурожаат этмаса, иш берувчи ушбу кўрсатмани бажариши шарт.

_________________________________

1Кўрсатма юқори турувчи Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ёки судга тақдим этилган кундан бошлаб 10 кун ичида унинг устидан шикоят қилиши мумкин.

Прочитано: 2723 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика