Norma.uz

Касал бўлган ходимни ишдан бўшатиш

Ходим иш берувчини 2 ҳафта олдин огоҳлантириб, ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш тўғрисида ариза берди. Бироқ ишдан бўшашига 3 кун қолганда касал бўлиб қолди. Ушбу ҳолда у билан меҳнат шарт­номасини аризасида кўрсатилган муддатда бекор қилиш мумкинми? Ёки унинг соғайишини кутиш керакми?

С.Брезинская,

кўп йўналишли

компаниянинг

HR-менежери.

 

 

 

– Ҳа, мазкур ходим билан меҳнат шарт­номасини бекор қилишингиз мумкингина эмас, бундай қилишга мажбурсиз ҳам.

Иш берувчи 2 ҳафталик огоҳлантириш муддати тугаган кунда ходим билан меҳнат шартномасини, ҳатто ушбу даврда ишдан бўшовчи касал бўлган ва икки ҳафта ўтганидан кейин ҳам касал бўлганда ҳам, бекор қилиши шарт. Зеро иш берувчини огоҳлантириш муддатига ҳар қандай даврлар, шу жумладан ходимнинг таътилда бўлиши, унинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги, у давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажариши даврлари ҳам киради.

Бироқ, шуни эътиборда тутиш лозимки, Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 3-бандига мувофиқ умумий қоидага кўра ходимга нафақа, агар уни олиш ҳуқуқи иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда (синов даври ҳамда ишдан бўшатилган кунни ҳам қўшиб) пайдо бўлса берилади. Шу сабабли агар ходим огоҳлантириш муддати даврида ёки ҳатто унинг охирги кунида касал бўлиб қолса, касаллик варақасини тақдим этиб, касалликнинг бутун даври учун, иш берувчи билан меҳнат шартномаси бекор қилиб бўлинганига қарамай, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олиш ҳуқуқига эга.

Баъзи раҳбарлар ходим билан меҳнат шартномасини унинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида ёки у меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлиши вақтида бекор қилишга ҳақли эмас деб хато фикрлайдилар. Аммо мазкур қоида меҳнат шарт­номасини бекор қилиш иш берувчининг ташаббусига кўра юз бергандагина амал қилишини эслатиб ўтамиз.

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

Прочитано: 2791 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика