Агар пенсионернинг уйига пенсионер бўлган аёли ҳам прописка қилинган бўлса, ушбу пенсионер ўз участкаси учун ер солиғи тўлаши керакми?
– Солиқ кодекси 290-моддасининг 5-бандига кўра ер солиғини тўлашдан ёлғиз пенсионерлар озод қилинадилар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан алоҳида уйда бирга яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади. Сиз ўз аёлингиз билан бирга яшашингиз туфайли мазкур имтиёз сизга татбиқ этилмайди.
Игорь АИПКИН,
эксперт-иқтисодчимиз.