Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 31 / Бизнинг маслаҳатлар

Сизга имтиёз бор

ЯСТ тўловчи корхонамиз пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бундан ташқари, улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга оширяпмиз. Президентнинг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон қарори билан бизга имтиёз берилган. Ушбу имтиёз корхонанинг бошқа даромадларига ва фаолиятнинг бошқа турларидан олинадиган тушумга татбиқ этиладими ёки йўқми?

Абдуворис Ҳикматов,

корхона раҳбари.

 

– Маълумки, рақобатбардош юқори сифатли ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва турларини кенгайтиришни рағбатлантириш, ички истеъмол бозорини улар билан янада тўлиқроқ бойитиш, тайёр ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчи янги маҳаллий корхоналарни ташкил этиш ҳамда мавжудларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, бунинг асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, инсонларнинг даромадлари ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида Президентнинг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорга 2-иловада белгиланган товар гуруҳлари бўйича ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга 2014 йил 1 январга қадар ЯСТ тўлашдан озод қилиш тарзида имтиёз берилган.

Жумладан, унга мувофиқ ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар жумласига умумий ҳажмида ушбу ишлаб чиқарилган товарларни реализация қилишдан тушган тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизини ташкил этадиган корхоналар киради.

Демак, реализациянинг умумий ҳажмида ушбу товарларнинг улуши камида 60%ни ташкил этадиган корхона ихтисослашган ҳисобланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, имтиёз умуман корхонага, шу жумладан бошқа фаолият турлари бўйича ҳам берилади. Тегишинча, корхонанинг бошқа даромадлари ҳам, улгуржи савдо ва чакана савдодан олинадиган даромадлари ҳам ЯСТдан 2014 йил 1 январга қадар озод қилинган.

Шуни билингки, ушбу қарорда назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар янги ишлаб чиқаришларни барпо этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хом ашё ва материаллар харид қилишга, киритилган инвестицияларни қоплаш, жумладан кредитларни тўлашга йўналтирилади.

Берилган имтиёзлардан бўшайдиган маблағлар мақсадга номувофиқ фойдаланилган тақдирда, ушбу маблағлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкцияларини ҳисобга олган ҳолда тўлиқ ҳажмда давлат бюджетига ўтказилади.

Прочитано: 2418 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика