Norma.uz

Ички айдиторларга сертификатлар топширилди

Тошкент молия институтида Ўзбекистон аудиторлар палатасида май ойида ўтказилган имтиҳон синовларидан ўтган мутахассисларга ички аудитор сертификатларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

– Компанияда ички аудит хизматининг мавжуд бўлиши – яхши корпоратив бошқарувнинг аломати ва бўлғуси инвесторлар учун ижобий баҳодир. Ички аудит нафақат мулкдорларга, балки корхона менежментига ҳам керак, – деб таъкидлади Ўзбекистон аудиторлар палатаси Кенгашининг раиси Неъматилла Каримов йиғилганларни қутларкан. Имтиҳонлар ва ички аудитор сертификатларини олиш республикамизда нисбатан яқинда жорий этилганлигини ҳисобга олганда (жорий йилнинг январидан бошлаб 218 нафар талабгор имтиҳон топширган, уларнинг баъзилари қайтадан), муайян натижаларга эришдик. Йил бошидан Палата 90 та малака сертификатини берган.

Ички аудит хизматининг фаолиятини Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида низом (ВМнинг 16.10.2006 йилдаги 215-сон қарорига 2-илова) тартибга солади. Низомга мувофиқ ички аудит хизмати текширишлар (ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунлари бўйича) ўтказиши лозим. Аудит ўтказилаётганда тасдиқланган бизнес-режа бажарилиши; корпоратив бошқариш принципларига риоя қилиниши; бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобнинг ҳолати; солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши; молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши; активларнинг ҳолати; ички назоратнинг ҳолати ва корхона (ихтисосидан келиб чиқиб) фаолиятининг бошқа йўналишлари баҳоланиши мумкин.

Ички аудитор лавозимига малакали кадрларнинг зарурлигини ҳисобга олиб, Аудиторлар палатаси ҳамда Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси ҳузуридаги ўқув марказларида малака курслари ташкил этилган. Ўқитиш Ички аудиторларни тайёрлаш дастурига1 мувофиқ амалга оширилади. 80 соатлик курс ички аудит асослари, ички аудит амалиёти ва ички аудитнинг баъзи жиҳатларини, шу жумладан корхонада содир бўлиши мумкин бўлган фирибгарлик хатарларини ҳам ўрганишни назарда тутади. Шунингдек курслар доирасида малака имтиҳонларига тайёргарлик ўтказилади.

Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга2 кўра сертификат олиш учун имтиҳонга қуйидаги малака талабларига жавоб берадиган даъвогарлар қўйилади: олий иқтисодий маълумотга, шунингдек охирги 10 йилнинг камида 2 йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, солиқ маслаҳати, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий иш стажига (шу жумладан, ўриндошлик бўйича) эга бўлиш. Ҳар йили ички аудитор тегишли лицензияга эга бўлган таълим муассасаларида профессионал даражасини ошириши керак. Хусусан, ички аудитор Ички аудиторлар малакасини ошириш дастури3 билан тасдиқланган 20 соатлик малака ошириш курсларида ўқиши керак.

Қуйидаги сертификатлардан бирига эга бўлган даъвогарларга махсус тайёрлов курсини ўтамаган бўлса ҳам имтиҳон топширишга рухсат берилади:

аудиторнинг малака сертификати (ариза берилган санада мазкур сертификатнинг амал қилиш муддати тугашига 6 ойдан кўп вақт қолган бўлса);

солиқ маслаҳатчиси малака сертификати;

бухгалтер халқаро сертификати (САР, CIPA ва бошқалар), бухгалтер халқаро сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб, ҳар йили малака оширганлигини тасдиқловчи гувоҳнома мавжуд бўлса.

 Ички аудитор сертификати 5 йил муддатга берилади. У малака имтиҳони топширилган ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартларга риоя этилган тақдирда узайтирилиши мумкин.

– 11–12 майдаги имтиҳонда жами 59 нафар талабгор иштирок этган эди, – деб маълум қилади Аудиторлар палатасининг вакили Людмила Леонтьева. – Қоидаларга кўра тўғри жавобларнинг 75%дан кўпини тўплаганларгина ички аудитор сертификатини олишлари мумкин. Охирги имтиҳон якунларига кўра сертификатларни 26 мутахассис олди.

 

1БАМУ Кенгаши, ЎзБАМФ бошқаруви, Аудиторлар палатаси Кенгаши ва МВнинг 25.06.2012 йилдаги қарорига 1-илова.

2Молия вазирининг АВ томонидан 12.05.2012 йилдаги 2361-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3БАМУ Кенгаши, ЎзБАМФ бошқаруви, Аудиторлар палатаси Кенгаши ва МВнинг 25.06.2012 йилдаги қарорига 2-илова.

 

Татьяна Боянская:

– Ички аудитор сертификатини мен иккинчи бор қайта ўқигандан кейин олдим. Менга Аудиторлар палатаси ҳузуридаги курсларда таълим олганлигим анча ёрдам берди. Ўзбекистонда ички аудитор бўйича мутахассисларга эҳтиёжманд ташкилотлар кўп. Хуллас, иш излаш билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслиги керак.

 

Мария Шарипова:

– Мен анчадан бери аудитор бўлиб ишлайман, САР малака сертификатига эгаман, бироқ барибир Палата ҳузурида ташкил этилган курсларда ўқидим. Ички аудиторликка имтиҳон топширдим. Саволлар мураккаб, бироқ курсларда олинган билимлар ишда керак бўлади.

 

Ольга Кирьякова,

мухбиримиз.

Прочитано: 2231 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика