Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 31 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Суд амалиёти: солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарлик

Олий суд Пленумининг 2013 йил 31 майдаги «Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунларнинг судлар томонидан қўлланилиши ҳақида» 8-сон қарори Олий суд Пленумининг илгари амал қилган, бироқ ўзининг долзарблигини йўқотган, 2003 йил 6 июндаги 6-сон қарори ўрнига қабул қилинган.

Мазкур ҳужжатнинг қабул қилинишини 2008 йилда Солиқ кодекси амалга киритилган пайтдан бошлаб солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар тақозо этган.

Қарор солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш тўғрисидаги маъмурий ва жиноят ишларини кўриб чиқишда судлар томонидан меъёрий-ҳуқуқий қоидаларни қўллаш масалаларини тартибга солади.

Қарорда Солиқ кодексининг Маъмурий жавобгарлик тўғри­сидаги кодекс (МЖТК)нинг 174-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва Жиноят кодекси ­(ЖК)нинг 184-моддасида назарда тутилган жиноятларни квалификациялаш масалаларига дахлдор қоидаларини қўллаш бўйича тушунтиришлар берилган.

Янги қабул қилинган қарорнинг айрим муҳим жиҳатларини таъкидлаймиз.

Биринчидан, судларнинг илгари МЖТК ва ЖКнинг юқорида айтилган моддаларининг амал қилишига кирмаган тўловларни қамраган ҳолда квалификациялаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Шунингдек, янги қарор «солиқларни яшириш», «солиқларни камайтириш», шунингдек «солиқларни тўлашдан бошқача тарзда қасддан бўйин товлаш» тушунчаларини тушунтиришни назарда тутади. Аввал амал қилган қарорда бундай тушунтиришлар берилмаган эди.

Ҳуқуқни қўллаш амалиёти учун жуда муҳим бўлган жиҳатларнинг бири сифатида кўрилаётган ҳуқуқбузарликларнинг (жиноятларнинг) субъектив томонини квалификациялаш чегаралари торайганлигини кўрсатиш керак: МЖТК ва ЖКнинг юқорида айтилган моддаларини қўллаш учун шахснинг қилмишларида фақат очиқдан-очиқ қасд (ғараз) бўлиши керак. Илгари амал қилган қарорга кўра шахснинг қилмишида солиқларни тўлашдан бўйин товлашга очиқдан-очиқ ва билвосита қасд (ғараз) мавжуд бўлганда квалификациялаш керак эди.

Шуни ҳам таъкидлаш муҳимки, давлат солиқ хизмати органининг текшириш натижалари бўйича қабул қилинган қарори судлар томонидан шахснинг қилмишида солиқларни тўлашдан бўйин товлашнинг бор-йўқлигини исботлаш сифатида қабул қилинадиган ҳужжатлар тоифасига киритилган.

Ва охиргиси, шунга эътибор қаратиш лозимки, янги Қарор билан судларни айбсизлик презумпцияси қоидасига асосан, шахснинг айбдорлиги хусусида шубҳа бўлган ва уни бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда ишни солиқ тўловчининг фойдасига ҳал қилишга мажбур этадиган ­меъёр мустаҳкамланган.

Ўз ахборотимиз.

 

Прочитано: 3227 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2015-02-20 16:24:55, Гость_фантомас:
департамент ролини янада кучайтириш керак, ваколатларини кенгайтириш керак

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика