Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 31 / Қарор ва ижро

АКТ: жаҳон ахборот маконига интеграциялашув

Президентимиз И.Каримов раҳнамолигида алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантириш, жаҳон ахборот маконига интеграциялашиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ўзининг юксак самараларини бермоқда.

 

FTTx технологияси – улкан имконият

 

Айни пайтда интернет тармоғидан фойдаланувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида FTTx технологиясини кенгайтириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда яқин истиқболда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, миллий ахборот жамиятини шакллантириш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга ошириш Президентимизнинг «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида (21.03.2012 йилдаги ПҚ-1730-сон) ҳам белгиланган.

FTTx – кенг полосали технология асосида муайян жойгача етказилган оптик толали алоқадир. FTTx дунёдаги ахборот алмашувчи энг замонавий технологиялардан бири бўлиб, фойдаланувчиларга бир қатор қўшимча қулайликлар, хусусан, FTTx орқали IPTV, видеотелефония, юқори тезликдаги интернет, маълумотлар узатиш, HDTV каналларини кўриш имкониятларини яратади. Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда кенг полосали телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун ўрнатилган портлар сони 459 739 тага, FTTx технологиясидан фойдаланувчилар сони 145,5 мингга етди. Республикамизда ишлаб чиқилган кенг полосали мультисервис хизматларини кўрсатиш учун «FTTx технологиялар асосида кенг полосали оптик-толали тармоқларни кенг ривожлантириш» лойиҳаси доирасида мазкур қурилмаларни келтириш учун 14 млн АҚШ долларига тенг шартнома имзоланган.

Ҳукуматимизнинг «ZiyoNET» таълим ахборот тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (10.07.2013 йилдаги 198-сон) мувофиқ, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасаларининг ушбу тармоққа кириши учун базавий кафолатланган хизматлар рўйхати тузиб чиқилди. Эътиборлиси, ушбу муассасаларда таълим олаётган ёки меҳнат қилаётган ёшлар «ZiyoNET» тармоғига FTTx технологияси орқали боғланиш, яъни чексиз лимитда 2 Мегабит/секунд тезликда ишлаши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, 2013 йилнинг якунига қадар замонавий технологиялар асосида 2 минг километр узунликдаги кенг полосали оптик-толали алоқа тармоғи қурилиши якунига етказилади.

 

Ўзимизнинг sinfdosh.uz дан қўймасин

 

Жорий йил I чораги якунлари бўйича Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 10 миллион кишидан ошган. Уларнинг асосий қисмини 25 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади.

Ёшларни менталитетимизга ёт ғоя ва оқимларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш бугун долзарб вазифа ҳисобланади. Мафкуравий иммунитети энди шаклланаётган ёшлар ҳар қандай ахборотга берилувчан бўлади ва бу баъзида аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, бундай ғоялар асосан хорижий ижтимоий тармоқлар сайтлари орқали тарқатилмоқда.

Ёшлар онгини заҳарлаётган бундай жараённинг олдини олиш мақсадида мамлакатимизда комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида миллий ва маънавий қадриятларимизга хос қатор ижтимоий тармоқлар яратилиб, фойдаланувчиларга тақдим этилди. muloqot.uz, sinfdosh.uz, fikr.uz, doira.uz, vsetut.uz каби сайтлар яқин келажакда хориж ижтимоий тармоқлари билан бемалол рақобатлаша оладиган даражага етиши керак. Миллий ижтимоий тармоқларни оммалаштириш Ўзнетда зарарли ғоя ва ахборот тарқалишига қарши энг самарали услубдир. Негаки, улар хорижий сайтларга нисбатан бир қанча муҳим афзалликларга эга. Биринчидан, Ўзбекистон ижтимоий тармоқлари хавфсиз бўлиб, уларда яширинча рўйхатдан ўтиб бўлмайди. Бу ҳар бир фойдаланувчининг ўзи тарқатаётган ахборот учун масъулиятини оширади. Қолаверса, бу интернетда фойдаланувчининг фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш имконини беради. Қонунийлик эса ҳуқуқий давлат қуришнинг муҳим омили ҳисобланади.

Прочитано: 2173 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика