Norma.uz

Қоидаларга асосланмаган ҳолда ишдан бўшатиш

Мен бухгалтер бўлиб ишлайман. Корхонамиз директори зиммамга юклатилган меҳнат вазифаларини бир маротаба қўпол равишда бузганим учун мени ишдан бўшатмоқчи (бунинг сабаблари, менимча, субъектив тусда). Бироқ мен ишлайдиган корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари тасдиқланмаган. Бундай ҳолда директор мен билан меҳнат муносабатларини бекор қила оладими?

Сайфитдин Ж.,
корхона бухгалтери.

 

– Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги (Меҳнат кодекси (МК) 100-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди) ва ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги (МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди) учун меҳнат шартномасини бекор қилиш интизомий жазо чораси ҳисобланади.
Меҳнат тўғрисидаги миллий қонунчиликда ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати белгиланмаган. Ҳар бир корхонада у мустақил равишда қуйидагича белгиланади:
l ички меҳнат тартиби қоидалари;
l корхона мулкдори билан корхона раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шарт­номаси;
l айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом ҳақидаги низом ва уставлар билан.
Бироқ баъзи корхоналарда ички меҳнат тартиби қоидалари тасдиқланмаган, ходимларнинг вакиллик органи (касаба уюшмаси қўмитаси, меҳнат жамоаси кенгаши ва бошқалар) мавжуд эмас. Бошқаларида эса, гарчи улар бор бўлса-да, директор томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишмасдан ёки бундай орган йўқлиги боис ўзи томонидан тасдиқланган. Ушбу ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун бекор қила олмайди. Зеро, МКнинг 174-моддасига кўра, корхонада меҳнат тартиби иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.
Юқорида баён этилгандан келиб чиқилса, иш берувчи сиз билан меҳнат шартномасини меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлик учун бекор қилишга ҳақли эмас, зеро корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари тасдиқланмаган.

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 2084 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика